В категории материалов: 75 Показано материалов: 41-75 |
Страницы: « 1 2 |
Сортировать по:
Дате ·
Названию ·
Рейтингу ·
Комментариям ·
Просмотрам
Қўйнингдаги хотин омонат, Ота-онанг, фарзанд омонат, Мол-мулкингу уйинг омонат, Кўзлари оч қирғиз дастидан. Қадрсизми шунчалик жонинг? Курашмоққа йўқми имконинг? Ҳимоянга ожиз ҳамёнинг? Кун кўрмассан қирғиз дастидан? |
…Булар Ватан ва миллат олдида энг кечирилмас жиноятчи одамлар, чунки давлатларини инкирозларга, миллатларини кулликка, Ватанларини хорликка олиб келдилар. Алихонтура Согуний «Туркистон кайгуси» Жаллодлар, котиллар килмокда байрам, Менинг халким ойлаб тутганда аза Жазосиз колгани аламдир, алам, Бу фарёдлар душманга туюлар мазза. |
O'sh shaxrim nominga shu sherni bitay, Bag'ringda yashab O'ZBEK gulladi. Ona shaxrim qanday seni tashlab ketay, Xaydasa meni QIRG'IZ millati..
Sog'indim ko'z yoshim oqar tinmayin, Sog'inch azobiga berolmay bardosh. O'zga yurtlardan ayt qanday ketayin, Ota Onam bag'ringda ko'zim to'la yosh., |
Ҳаёт карвонида норлари юввош, Лўккиллаб, эшакка эргашган элим. Тошдек тошбақага ўргатиб бардош, Унсиз шилликқуртга тенглашган элим. |
(Ожиз инсоннинг кўнгил таскини)
Ишонганим, оғам менинг, Суянчиғим, тоғим менинг Жондан севган тоғам менинг, Суйиб-суйиб эркалагин! Итқирқиздай бўлмас беор, Ўз уйимда бўлдимку хор, Йўлинга бўлдим интизор, Ёвдан асраб эркалагин. |
Шунчалик иссиқки жон, Узиб олди юртимдан. Ғанимим отиб хандон, Кулиб қолди ортимдан... |
Сизларни кўргинча етсайди бардошим, Балки юрагимга қувват бўлармидингиз! Йиғлайвериб тугади кўздаги ёшим, Кўнглимга яшашга чўғ ёқармидингиз! |
Осмондаги тўлин ой Сирларимга бўл сирдош. Тоғлардаги тошқин сой Дардларимга бўл йўлдош. |
Ёшлигимда уйинга Борар эдим том оша, Тушар эдинг ўйинга, Пойлардим шоша-пиша. |
Хатинг қайта ўқийман, Соғинч ҳиссим қолар деб. Минг хил тақал тўқийман, Кўнглим таскин топар деб. |
Онамга хат ёзгани Ҳаддим сиғмас ҳеч қачон. Фарзанд қарзин узгани Фурсат бўларкан қачон? |
Чин дунёдан қайтарувчи сиз фақат, Агар сиздан олсам соғинч тўла хат, Зулмат узра кичик туйнукдан зиё Мўралагандек тор кўнглимга гуё. |
Шоҳ ҳузурида масхарабоз, Сарой аҳлин кўнглин овлаган. Вазиятни юмшатиб бироз, Аъёнларнинг дилин чоғлаган. |
Онасини қизғанган қиз, Бирпас бизни қолдир ёлғиз. Йигирма йил ўтганда биз, Тасодифан учрашибмиз. |
Ҳар ёлғоннинг ортида Бир ҳақиқат ётади, Ростгўй инсон ҳақида Нокас иғво сотади. |
Биласанми сингилжон? Ҳаводан ҳам енгил жон! Руҳинг чарчаган замон, Учар коинот томон. |
Севгим инкор қилган ёр, Юрак бағрим тиласан. Вафосизлик қилган ёр Нега таъқиб қиласан? |
Асаб қилиб қарғама мени, Ҳаддан ошиқ севаман сени. Гўрдан гўрга солмагин мени, Шунинг учун севдимми сени? |
Ғайрати ичга сиғмас, Мардлиги таъриф билмас, Макони Ўзбекистон, Қадимдан битган достон, Сурқашим йигитлари. |
Она юртим – Нуристон! Чаманзор боғу-бўстон, Ҳар гўшаси гулистон, Тенги йўқ Ўзбекистон.... |
Бизнинг чекка қишлоқда Қурилди бир кошона, «Коллеж» деб аталади, Ҳур ҳаётдан нишона... |
Шоир бўлдим, душманларим кўролмайин, қаламимни синдирдилар. |
Шунчалик шафқатсиз бўларми фалак, Бир зумда ҳаётинг қилди чархпалак! Сенинг кулфатингдан эзилар дилим, Бир жумла айтишга ожиздир тилим. |
Устоз кўрмаган шогирд Ҳар мақомга йўрғалар, Гар устоз кўрса шогирд, Ўз хатосин тўғрилар... |
Қиз ўқувчи, йигитча толиб, Учрашишди қишлоқ тўйида. Ваъдалашди ишора қилиб, Учрашамиз деб йўл бўйида.
|
Сарвқомат гўзаллар, Девқомат паҳловонлар Достонида акс этган. Шоҳи-Зинда, Регистон, Минораи Калонлар Савлати кўкка етган... |
Не қилайин тилим кесайми? Рост гапларни сўзлайверади, Не қилайин кўзим ўяйми? Камчиликни кўраверади... |
Ўзбеклигимдан мен хўрланиб кетдим, Бошимда шу қаро кунлар бор экан! Халқим гунглигидан орланиб кетдим, Тобеъликка бир умр гирифтор экан... |
Бу не кўргуликки миллатим сарсон? Хурликка интилган орзуси яксон! Қадимдан ҳаммага бўлганку ўрнак? Энди кулишмоқда қилишиб эрмак!... |
Бунчалар маъюсдир узбекнинг кузи, Качон у одамдай кун курар экан? Токайгача уни нокаслар эзиб, Конин суриб, устидан кулар экан!... |
Талқон ютганмисан, айланмас тилинг? Тақдиринг ҳал бўлмоқда, бурма юзинг. Тилка-пора бўлдику бағру дилинг, Халқим гапирсангчи охирги сўзинг!... |
Боғда булбул нолийди Ёқимли қуш бўлсам деб, Менинг кўнглим уксийди Ҳур замонни кўрсам деб... |
Мана келди сенсиз илк баҳор, Табиат ҳам уйғона бошлар. Қушлар сайрар сенсиз ҳар наҳор, Армон мени сен томон бошлар... |
Қуёш чиқар ҳар тонг чарақлаб, Ой ҳам боқар тунлар ийманиб, Юлдуз кўкни ёритар чақнаб, Сен келмассан майин жилмайиб... |
Қиш мавсуми, баҳор келмасдан, Ҳатто қушлар хониш қилмасдан, Ҳовлида бир тупгина ўрик, Гуллади қишни менсимасдан... |
|
|
Facebookдаги адрес |
|
|
|
Меъморий обидалар |
|
|
|
Ўзбеклар Уюшмаси |
|
|
|
Сайт бўйлаб излаш |
|
|
|
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
|