Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Наҳот бу миллатнинг қаҳрамони йўқ

Ҳаёт карвонида норлари юввош,
Лўккиллаб, эшакка эргашган элим.
Тошдек тошбақага ўргатиб бардош,
Унсиз шилликқуртга тенглашган элим.
Сенда тугандиму, илоҳий ҳислат,
Онг, сезги, муҳаббат қолмади мутлоқ
Сонинг нотавоннинг сонига нисбат
Сифатинг лоқайдлик, гумроҳлик,қўрқоқ.
Ўлиб битдиларму, мардларинг ёвқур
Арслонлар ўзлигин билмасму энди
Энди уйғонмасму, мудроқ тафаккур
Ирфоний саболар елмасму энди.
Ҳаёт чилласинда ҳеч йўқса бирқур
Норларинг жунбушга келмасму энди.

 
Буюк ўзлигидан юз бурган элим
Сендан юз ўгирди илоҳий тузук
Ғайурлар қошида лол турган элим
Инсоний тузуклар ғоявий бузуқ.

Онлар туси сенга бўлолмайди зеб
Ўзгаларни қўйиб, ўзлигинга қайт
Жалолиддин Румий илоҳийсиз деб
Айтган сўзларини такрор  такрор айт.
Бу дунё фонийдир, барчаси ўтар
Бир бошга бир ўлим келгайдир чиндан
Эгилган, букилган қаддингни кўтар
Қувват ол зиёдан, нурдан, чақиндан.
Эзилган, топталган қадрингни кўтар
Иймон қиличини чиқариб қиндан
 
Ай элим, мунграйма, кўтаргил бошни
Сенинг ҳолинг кўриб, кўнгил тортар ғаш
Муваққат булутлар тўсгач қуёшни
Сенинг юрагингда музлаган оташ.
Иймонинг, имконинг бироз еди лат
Нафс мағлуб этди ақлингни санинг
Оққан дарё оқар, қирьоқни тузат
Қуриб битгани йўқ ҳали ўзанинг.
Ниятни по кайла, эътиқодни бут
Эзгулик тухмидан кўз очсин ниҳол
Ғайратинг, ҳайратинг билмасин худуд
Кўнгиллар кўнгилдан сув ичсин зилол.
Ҳақнинг туғин кўтар, сақлама сукут
Қара, аста  секи тўлмоқда ҳилол
 
Неча асрдирки, заъфарон рангинг
Аросат даштида борасан йўртиб
Бир ўзинг от чопсанг чиқмагай чангинг
Туркий туғишганинг турткилаб тутртиб
Жаҳолат қатламин парчалаб, уйғон
«Экин тухминчалик ғайратинг йўқму»
Эзгулик иш учун жонни қил қурбон
«Пила қуртинчалик ҳимматинг йўқму»
Ўқувинг бўлмаса, ҳеч бўлмаса уқ
Пўнг бош валадингга ҳижжалаб уқтир
Сени писанд этмай қилинган ҳар дўқ
Менинг юрагимга отилган ўқдир
«Наҳот бу миллатнинг қаҳрамони йўқ
Наҳот бу миллатнинг шоири йўқдир»
 
Қосимжон Раҳмиев
Новқат
«Ахборот» газетаси 27 май, 2010.

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (09.11.2010)
Просмотров: 632 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
1 Султонбек  
1
"Сабр таги зар олтин" деган макол бор.Етти улчаб бир кесайлик.Качонки бир-биримизни оёгимизга болта уришдан тухтаймиз шундагина галаба киламиз. АЛ_КАСОСУ МИНАЛ ХАК. Аллох бизга мададкор булсин.ОМИН.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Пятница, 17.05.2024, 12:47
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz