Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Жиноят жазосиз қолмас.


Қирғизистон Республикасининг жанубида  бундан 21 йил илгари юз берган кўз кўриб қулоқ эшитмаган вахшийликни келиб чиқишининг асосий омиллари ўз вақтида холисона баҳоланиб, ўша қирғинни ташкилотчилари ўз қилмишларига яраша жазоланганларида орадан 20 йил ўтиб илгаригисидан ҳам вахшийроқ жиноятлар яна такрорланмаган бўлар эди. 1990 йилда қирғиз миллатчилари томонидан Ўзгенда ўзбекларни оммавий қириш, мол-мулкига ўт қўйиш, қиз-жувонларни зўрлаш каби вахшийларча жиноятлари бўйича жиноий ишлар Совет Иттифоқи раҳбарияти томонидан босди-босди қилиб ёпиб борилди. Жиноятларда иштирок этган оддий ижрочилардан қамалганлари ҳам Қирғизистоннинг собиқ Президенти Асқар Акаев томонидан амнистия эълон қилиниб қамоқ жазосидан муддатидан олдин озод этилдилар. 

Жиноятлари жазосиз қолган қирғиз миллатчиларининг жиноят содир этилган вақтда тажовуз ва қон ҳиди анқиган муҳитда дунёга келган фарзандлари орадан 20 йил ўтиб, вояга етишгач яна қонхўр, қароқчи оталарининг қабиҳ қилмишини такрорладилар. Бировларнинг пешона тери билан орттирган бойлигига кўз олайтириш, номаҳрам аёлларга ҳайвоний ҳирс билан қасдланиб ташланиш, борлиқни ҳайвоний инстинкт билан баҳолаш, қотиллик, ўғирлик, қароқчилик катта ҳаётга энди қадам ташлаётган бу қирғиз ёшларига ота мерос касб сингари.

20 йил илгари содир этилган жиноятнинг ташкилотчилари ва ижрочилари жазосиз қолган бўлса, бу дегани шунақа жиноятни қайта-қайта содир эттиравериб жазодан қутилиб қолиш мумкин дегани эмас. 20 йил илгари бўлиб ўтган қирғиннинг асосий сабабини, кўламини, оқибатларини собиқ Совет Иттифоқи ва Қирғизистон ССР ҳукумати қандай қилиб яширишга ҳаракат қилишган бўлса 2010 йилда содир этилган қирғин бўйича ҳам Қирғизистон расмийлари айнан шунақа позицияда иш тутишмоқда. Ўз айилларидан юзлаб чақирим узоқда жойлашган шаҳарлардаги ўзбек маҳаллаларига бостириб кирган қонхўр махлуқларни миллий қаҳрамон даражасигача кўтаришга интилишмоқда. Лекин дунёдаги вазият, шароит ва имконият ҳозир 20 йил илгаригидан анча фарқ қилади ва жаҳон ҳамжамияти миллатчи фашистларни кирдикорларидан ўз вақтида, холисона хабар топди ҳамда нафрат ва ҳамдардлик билан кузатиб борди. Дунёнинг бир неча ўнлаб йирик шаҳарларда ўзбек муҳожирлари томонидан ўтказилган намойишлар ва халқаро ҳамжамиятга қилинган мурожаатларнинг самараси ўлароқ Қирғизистонда Халқаро жиноий ишни ўрганувчи комиссия ўз ишини амалга оширди. Мазкур комиссия эълон қилган хулосалар ва тавсиялар бўйича Қирғизистон ҳукумати зудлик билан чоралар кўриши лозим. Давлат бошқаруви органлари, куч ишлатар тизими, ҳарбий хизмат ва бошқа халқ хўжалигининг муҳим соҳаларида қирғизлардан бошқа миллат вакилларининг ҳам пропорционал иштирокини таъминлашлари шарт. Шунингдек, бўлиб ўтган қирғиннинг бошида турган амалдорлар ва жиноий гуруҳларнинг бошлиқларини жиноий жавобгарликка тортишлари лозим. Ўш шаҳрида амалга оширилган, Халқаро комиссия томонидан таъкидланган "инсониятга қарши қаратилган жиноят” бўйича жиноятчилар аниқланиб Гаага шаҳридаги БМТнинг Халқаро жиноий судига топширилиши лозим. 

Жиноятчилар миллати ва мавқеидан қатъий назар жавобгарликка тортилган тақдирда Қирғизистонда истиқомат қилувчи барча миллатларнинг ҳаёти ижобий томонга ўзгариши мумкин. Ҳозир барчамиз гувоҳи бўлаётганимиздек миллатчилик, фашистик ғоялар илгарига сурилиши давом этса, Ўрта Осиёдаги энг қудратли, билимли ва иқтидорли миллат - ўзбекларнинг ғашига тегиш тўхтатилмаса жаҳоннинг сиёсий харитасидан Қирғизистон деган давлатнинг номи буткул ўчиб кетиши муқаррардир.

Иқтисодиёти ривожланмаган, тақдири халқаро донорларнинг садақаларига боғлиқ бўлган Қирғизистон Республикаси халқаро ҳамжамиятнинг талабларини амалга оширишга мажбур. 


Баҳодир Узоқов.

11 июн 2011 йил.

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (10.06.2011)
Просмотров: 1301 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 2.2/4
Всего комментариев: 2
2 Nizomiddin  
0
Bundan 5 battar bo'sin, hammasi qirilib ketsayam roziman. Keyinchli umuman kelajak bu halqni brligini unutvorsin, OMIN

1 feruza  
0
inshalloh hak erini boladi,albatta hakikat yuzaga chikadi va milliyatchi fashistlar tolaligicha jazolarini oladi.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вторник, 11.02.2025, 11:39
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz