Олиб кетиш, сени ўғирлаб!
Қиш мавсуми, баҳор келмасдан,
Яширолмай қалбда севинчим,
Дейишдилар, -Яхшимас бу ҳол,
Хосиятин сўроқлаб кўрдим,
Маслаҳатни иримга бурдим,
-Бўлмаган гап!, -деди баъзилар,
Билсам, ўрик гуллаган экан,
Мана келди сенсиз илк баҳор,
Табиат ҳам уйғона бошлар.
Қушлар сайрар сенсиз ҳар наҳор,
Армон мени сен томон бошлар.
Бугун тонгда йил ошинг бериб,
Қабристонга келдим сўроқлаб,
Не ҳам қилай, юрагим тилиб,
Чин дунёга кетдинг йироқлаб.
Қабринг узра лола қизғалдоқ,
Алвон бўлиб ёзибди япроқ.
Ғунча бўлиб сўлдинг қизалоқ,
Сени ютиб тўйдими тупроқ?
Бу дунёда эдингку борим,
Ёлғизгина гўзал гулзорим,
Бахтим, тахтим, дилдаги орим,
Нега кетдинг, тингламай зорим?!
Бунчалар заъфарон узбекнинг юзи
Бунчалар маъюсдир узбекнинг кузи,
Качон у одамдай кун курар экан?
Токайгача уни нокаслар эзиб,
Конин суриб, устидан кулар экан!
Бунчалар заъфарон узбекнинг юзи,
Саргардонликнинг хам чеки бормикан?
Бир бурда нон учун турмушин бузиб,
Иш излаб узга юртда юрармикан?
Шунчалик эзилган узбекнинг узи,
Такдирини узи белгилармикан?
Миллат равнаки дея режа тузиб,
Халкпарвар юртбоши топилармикан?
Не учун тинглашмас узбекнинг сузин?
Дардини ёйишга имкон булармикан?
Айгокчи улчамай хар босган изин,
Фикрини эркин айта олармикан?
Самода чакнарми узбек юлдузи?
-Мен хам озодман! – деб тик юрармикан?
Эртасин уйламай оёгин чузиб,
Бахтдан рохатланиб у кулармикан?
Нега бузилмокда узбекнинг кизи?
Фарход калкон булган ёр шулармикан?
Хаёдан ёноги булиб кирмизи,
Номахрам булишни ор билармикан?
Кадимдан мустахкам булган илдизи,
Аждодлар ишин давом килармикан?
Тарихда узбекнинг колдирган изи,
Авлодлар учун урнак булармикан?
Ўзбегим
Сарвқомат гўзаллар,
Девқомат паҳловонлар
Достонида акс этган.
Шоҳи-Зинда, Регистон,
Минораи Калонлар
Савлати кўкка етган.
Жаннатмакон боғ-бўстон,
Қандолату-таомлар
Таьрифи четга кетган.
Табиати мўьтадил,
Халқи эса соддадил
Аждоди ҳалол ўтган.
Қанча улуғ сиймолар,
Хоразмий, Ибн-Синолар
Буюк асарлар битган.
Подшолари зиёли,
Фуқороси иймонли,
Маьрифатда кун ўтган.
Бобур шоир бўлгандек,
Олим Мирзо Улуғбек
Коинотни кашф этган.
Муҳаммаднинг уммати,
Ўзбек турки миллати
Шундай бир халқ бор экан.
Мардикорнинг ҳасрати
Бизнинг чекка қишлоқда
Қурилди бир кошона,
«Коллеж» деб аталади,
Ҳур ҳаётдан нишона.
Кўп маблағ сарф қилинган
Бу жойни қуриш учун,
Кўпчилик югуришган
Директор бўлиш учун.
Қишлоқда ёлғизгина
Чиройлидир шу бино,
Ундан яхши бир уй бор,
Яшар унда директор.
Коллежга кириш учун
Катта пул бериш керак,
Уни тугатиб кейин
Иш излаб юриш керак.
Коллеждан берган коғоз
Бир куни яраб қолар,
Айб эмас орзу-хавас
Диплом ҳам керак бўлар.
Қариндошлар қарашиб
Мен ҳам коллежга кирдим,
Домла билан тирашиб
Бир амаллаб битирдим.
Тугатгандан ўқишни
Режа қилдим бир ишни,
Қозоғистон боришни,
Мардикорлик қилишни.
Маслаҳат берди қўшни:
Ўргатди иш топишни,
Чегерадан ўтишни,
Уйга пул жўнатишни.
Ҳамқишлоқлар бирлашиб
Битта бригада туздик,
Уй билан хайрлашиб
Хаммамиз йўлга тушдик.
Бизга талаб зўр экан,
Харидорлар мўл экан.
Бир тийин бермасанг ҳам
Текингина йўл экан.
Чегарадан ўтмасдан
Қўлма-қўл бўлиб кетдик,
Манзилгача етмасдан
Тилсиз қул бўлиб кетдик.
Оладиган маошни
Ҳаёлан санаб бордик,
Ҳар кунги ёғли ошни
Кўнгилга туйиб бордик.
Олиб келган амаки
Иш хақини келишди,
Бепул овқат, тамаки,
Ҳатто ароқ беришди.
Шартнома тузамиз деб,
Рўйхатга қўямиз деб,
Паспортимиз олишди,
Чўнтагига солишди.
Паспортимизни бериб,
Кейин қайтиб кўрмадик,
Тинимсиз ишлайвериб,
Гўштли овқат емадик.
Енгимизни шимариб
Ишга киришиб кетдик,
Бир ой меҳнатни қилиб,
Ҳақимиз талаб этдик.
Ўртада турган даллол
Югуриб келди дарҳол,
Маърузасин ўқиди,
Минг хил тақал тўқиди.
Ҳисоб-китобни бошлаб
Бизни қарздор қилди,
Биз эса ишни ташлаб,
Уйга қайтмоқчи бўлдик.
Ҳужжатни олиш учун,
Ватанга қайтиш учун
Туну-кун ишлаш керак,
Қарздан қутилиш керак.
Ҳар замонда бир марта
Полиция келарди,
Ҳужжатсизмиз албатта,
Хўжайин пул тўларди.
Ҳамма кетган харажат
Бизнинг ҳисобдан бўлди,
Кимга қилсак мурожат?
Сабр косамиз тўлди!
Бизларга ўхшаганлар,
Маошсиз ишлаганлар,
Оилани тарк этиб,
Четда нон излаганлар,
Ҳаддан ошиқ кўп экан,
Аҳволи биздек экан.
Сарсону саргордонлар,
Аксари ўзбек экан.
Еган ва ичганимиз,
Патрулдан қочганимиз
Маошдан ўмарилди,
Бўйинга қарз қўйилди.
Қарзимиз бўйнимизда,
Пуч ёнғоқ қўйнимизда,
Ишлашда давом этдик
Дардимиз ичимизда.
Кун кетидан ой ўтди,
Ёз келиб, куз ҳам ўтди.
Ишнинг кети кўринмас,
Қарзимиз ҳеч узилмас.
Биз бу ерда ялонғоч,
Оиламиз уйда оч,
Биздан «перевод» кутар,
Умид билан кун ўтар.
Жазирама иссиқда,
Ва қаҳратон совуқда
Палаткада кун кўрдик,
Ҳашаматли уй қурдик.
Қурилишни тугатгач
Полиция ҳам келди,
Ҳужжатсиз ишлаш рўкач
Депортация қилди.
Юртимиздан чиққунча,
Чегарадан ўтгунча
Муаммо кўрмадик биз,
Ўтдик ҳатто ҳужжатсиз.
Юртимзга қайтгунча,
Чегарадан ўтгунча
Роса азоб тортдик биз,
Ўтказишмаскан пулсиз.
Уйга келдик гердайиб,
Гўё бўлмадик майиб,
Қиш бўйи дам оламиз,
Яна пулсиз қоламиз.
Раҳбарлар ҳеч иш қилмас,
Ватанда иш топилмас.
Баҳорда чиқар қўшни,
«Қилсакчи бирор ишни?»,
Кўрмагандек ҳеч азоб,
Ҳис қилмагандек ғазаб,
Юртбошини олқишлаб,
Тилимни олдим тишлаб.
Яна келганда баҳор
Қишлоғимиз ҳувиллар,
Ҳамма бўлган мардикор,
Фақат итлар увиллар.
Қишлоқдаги кошона
Пулдорларга қурилган,
Таълимдан йўқ нишона
Халқ далага қувилган.
Такдир
Шоир бўлдим,
душманларим
кўролмайин,
қаламимни синдирдилар.
Хофиз бўлдим
рақибларим
билолмадим,
дуторимни синдирдилар.
Ошиқ бўлдим,
севган ёрим
қучолмадим,
ҳаётимни синдирдилар.
Лайлак бўлдим,
осмонимга
учолмадим,
қанотимни синдирдилар.
Дарвиш бўлдим,
ғанимлардан
қочолмадим,
таёғимни синдирдилар.
Дўст тутиндим,
душмандан ҳам
ўтиб тушиб,
ишончимни сўндирдилар.
Манман бўлдим,
хатоларим
тан олмадим,
тақдиримни синдирдилар.
Қочоқ бўлдим,
яқинларим
унутишиб,
умидимни сўндирдилар.
Қиз ўқувчи, йигитча толиб,
Учрашишди қишлоқ тўйида.
Ваъдалашди ишора қилиб,
Учрашамиз деб йўл бўйида.
Қишлоқчилик учрашолмади,
Оҳ, шахло кўз, оҳ бу нигоҳлар!
Гаплардаги бу самимият!
Шунча пайтки юраги урар!
Учрашувдан не эди ният?
Уй олдида бир шарпа сезиб,
Биров борми ўтайчи кезиб,
Тинчлик бўлса чиқарсан секин.
Кар одамдай у кетди ўтиб,
Кўнглин очсин дардини айтиб.
Она деди, -тенгимиз эмас,
Вақт ҳам ўтиб мактаб тугади,
Ундан эса йўқдир ҳеч дарак.
Ёшлар қувнашиб рақсга тушар,
Баҳор келди сени соғиниб.
Эрта тонгда майин шабада,
Номинг айтиб елди шивирлаб.
Ёлғиз ўзим эдим субҳидам,
Бор вужудим кетди жимирлаб.
Билсам баҳор жўнатган экан,
Йўқлаш учун бизни элчисин.
Бахтдан тахтни ясатган экан,
Мадҳ этмоққа йўллаб куйчисин.
Баҳор келди сени соғиниб,
Унутдингми баҳорни ёрим?
Қай фаслга кетдинг сиғиниб,
Зор қақшатиб гўзал баҳорим?
Қалбимизда уриб турган жўш,
Ҳиссиётлар ўрни бўлди бўш.
Сенсиз менга баҳор энди қиш,
Бахтли онларимиз ширин туш.
Дедим, сени ёр севдим,
Дединг, менга фарқи йўқ.
Дедим, ишқингда куйдим,
Дединг, ундан кўнглим тўқ.
Дедим, меники бўлгин,
Дединг, ҳеч иложи йўқ.
Дедим, шартимга кўнгин,
Дединг, сенда бойлик йўқ.
Дедим, қалбим сеники,
Дединг, ундан бўлмам тўқ.
Дедим, кўнглинг кимники?
Дединг, ҳали тенгим йўқ.
Интернет бўлмасдан ўл!
Нега мени қилдинг қул?
Мегабайт етмас нуқул,
Чўнтакда қолмади пул.
Вай фай топиб улансам,
Маза қилиб яшайман.
Интернетда уйлансам,
Янги ҳаёт бошлайман.
Виртуал бўлар фарзанд,
Қизнинг исми сичқонча,
Собачка ўғлим хурсанд,
Ўйнар онлайн тўппонча.
Набира мобиль айфон,
Ватсапсиз олмас нафас.
Интернет бўлмас замон,
Умр ҳам тўхтар бир пас.
Интернетжон сен бор бўл!
Сезмай эканлигим қул,
Ҳақ талаб қилиб нуқул
Юрмасман, етмаса пул.
Интернетнинг уйи куйсин.
Сокин тун,... борлиқ уйқуда,
Виртуал олами ухламас.
Эру хотин якка ҳар уйда,
Тонг отишин кўнгли ҳушламас.
Ёруғда кўр бўлган у кўзлар,
Тунда тинимсиз зиё излар
Ёр ўрнига ёстиқ қучоқлаб,
Ўзгаларга севгидан сўзлар.
Совуқ болиш, совуқдир тўшак,
Ширин сўзнинг ўрни хақорат.
Куну тун қўлдан тушмас гўшак,
Совуқ ҳатто ёзги ҳарорат.
Сизга не бўлди ақлли Бегим?
Қай жин урди сизни Бегойим?
Уятга қолмасин ўзбегим,
Бир болишга бош қўйинг доим.
Билмаганлар билиб қўйсин,
Такрорлайман тинимсиз бод-бод.
Интернетнинг уйи ҳам куйсин,
Не тақдирлар бўлдику барбод.
Ўксиниб тўйиб йиғлаб,
Видолашдим сен билан,
Юрак эшигин михлаб,
Иш тутдим ақл билан.
Юрагим бир сўзлигин,
Исботлади ўтган вақт.
Ақлимнинг ақлсизлигин,
Англам тарк этганда бахт.
Алвидо муҳаббатим,
Хайр сенга ҳиссиёт.
Кечир мени ҳаётим,
Ўзим ўзга қилдим ёт.
Уйқунгизни секин шивирлаб,
Олиб қочган менман билсангиз.
Эшигингиз тунда ғичирлаб,
Тинчингизни буздим билсангиз.
Сесканманг деб аста пичирлаб,
Ғашингизга тегдим билсангиз.
Ҳаяжондан титраб, питирлаб,
Бўса олсам рухсат берсангиз.
Ғийбат қилганларга ишонманг зинҳор,
Бизнинг уйимизда ёғмагай ҳеч қор,
Ўрик гуллаганда ҳовлим ҳар баҳор
Оппоқ гилам билан бурканар бир бор.
Ҳовлимдан чиққан сас азамас, ёр-ёр,
Кулиб келинг, ғаму алам на даркор.
Юмдалаб сочларин куймасин зор-зор,
Бебурд фарзанд доғида у онаизор.
Асли бу дунёга келганим хато,
Худони бир вақтлар қилганман инкор,
Отажоним ётган мозордан ҳатто
Бир энлик ерга бўлдим энди зор.
Бир парча этдан ўстирган чинор,
Волидам йўлимга ҳар кун интизор.
Тебратган бешигин уйқусиз бедор
Эвази - бетофиқ мен худо безор.
Ёмонман, бадфеълман, бунга мен икрор,
Мени эслаб сўкинг, чиқаринг хумор.
Унутманг, ёд олинг лоақал бир бор,
Келибоқ оёғингиз ўпмоғим бор.
Мени ҳатто мозор ҳам қабул қилмас,
Эҳе, қанча қанчалардан қарзим бор.
Кўнгил оғритганим сон саноқ билмас,
Келиб улардан ҳам узр сўрагим бор.
Мени ўлганлигим рост эмас ёлғон,
Қайта туғилиб бир яшагим бор.
Мен ҳам сурайин зўр давру даврон,
Тўйиб бир қахқаха отиб кулгим бор!
Лайлак бўлиб кўкка қилайин парвоз,
Қўйнимда эркалай иффатли бир ёр.
Гердайиб юрайин бамисоли ғоз,
Атрофим улфату дўстларга бисёр.
Беш вақт намозни қилмасдан канда,
Ҳалолу харомга бериб эътибор,
Ҳақ йўлин танлаган тақвадор банда
Бўлиб эркин нафас олиб юргим бор.
Онажоним, Онажонгинам,
Томирда қон, танда жонгинам!
Шунчалик иссиқки жон,
Узиб олди юртимдан.
Ғанимим отиб хандон,
Кулиб қолди ортимдан.
Ўзга юртдаман сарсон,
Қалбимни ўртар армон.
Орзу-ҳавасим яксон,
Вужудимда йўқ дармон.
Кўзларимда ёш маржон,
Борлиқ олам менга тор.
Кечир мени онажон,
Қилдим сени интизор.
Сабр қилгин онажон,
Ахир бир кун келарман.
Бермай тургин бир пас жон,
Тиззанга бош қўярман.
Ўзбегим тили ширин
Она юртим – Нуристон!
Чаманзор богу-бустон,
Хар гушаси гулистон,
Тенги йук Узбекистон.
Узбегим тили ширин,
Сузида мехр яширин.
Ёшу-кари успирин,
Сизлашади бир бирин.
Бир дарахтда юз мева,
Тилини безар шева.
Ховва, деб эдим, вотти,
Олуттию келопти…
Бошида дуппи, калпок,
Белбог, кийик белида,
Узбегу коракалпок,
Мехмондустлик феълида.
Дехкон, богбон ва чупон,
Эгнида туну чопон,
Жанубда куйлар бахши,
Водийда пайров яхши.
Купкари булар улок,
Чашма дейилар булок,
Акани дерлар ога,
Дойи дейилар тога.
Урфу одат кийимда,
Оханрабо куйида,
Фарк бор курган уйида,
Хатто килган туйида.
Гуё халким буйнида,
Товланар гузал маржон.
Кушиги, уйинида,
Мазмун бор олам жахон.
Шоир эмасман
Шоирликка қилмасман даъво,
Шеър ёзишни кўнглим хушламас.
Шоир халқи дарди бедаво,
Хаёлпараст, менга ўхшамас.
Юрагимдан ўртаб чиққан дард,
Ўз-ўзидан шеърга айланар,
Кўтарилиб қалбимдаги гард,
Мунгли қўшиқ бўлиб куйланар.
Кўнглим таскин топгандай бирпас,
Ҳасратларим тушганда оққа.
Шеър ёзмайман, етар энди, бас!
Бошим олиб кетгим узоққа.
Шоир бўлиш эмас мақсадим,
Шеър ёзишни қилмасман ҳавас.
Букилса ҳам ҳасратдан қаддим,
Чидаб, асло чиқармасман сас.
Армондаман онажон
(Озодбек Назарбековга)
Ёшлигимда толмасдан,
Ортингиздан қолмасдим,
Балоғатга тўлмасдан
Йўқотишим билмасдим.
Руҳингиз чексиз меҳр
Нурин мен томон йўллар.
Ғойибдан келган сеҳр,
Ҳар бир ишимда қўллар.
Машина олсам она,
Олди дердим сизники -,
Сиз эса оқилона,
- “У жой отангизники.
Орқада менинг ўрним,
Бемалол ўтираман,
Ҳар доим сизни ўғлим,
Дуо қилиб юраман.”
Тинимсиз қилиб ижод,
Шон-шуҳратга ҳам тўлдим.
Орзуим бўлиб ижоб ,
Машиналик ҳам бўлдим.
Лекин сизсиз аяжон,,
Орқа ўриндиғим бўш.
Ортга боқсам ҳаяжон,
Қалбимда уради жўш.
Болажон деб эркалаб
Суйишингиз қумсайман.
Бошим ҳар кун эрталаб
Силашингиз истайман.
Қайлардасиз онажон,
Силаб қўйинг бошимни,
Сизсиз тор олам жаҳон,
Синаманг бардошимни!
Ўзбекистоним
Ватаним Оллоҳ суйиб
Меҳри билан сийлаган,
Табиати жаннатдек,
Сеҳри билан сийлаган.
Мевага мўл боғлари,
Гиёҳ сероб тоғлари,
Саксовулзор чўллари,
Роҳатижон кўллари.
Тўрт фасли ўз ўрнида,
Ҳар бирининг гашти бор,
Шу гўзал юрт қўйнида
Яшаганнинг бахти бор.
Қаҳратон қиш қаҳрини
Майин баҳор эритар,
Оловли ёз тафтини
Олтин кузи тинчитар.
Баҳор алвон гиламин
Ёзиб маҳлиё қилар,
Ёз хилма-хил мевасин
Оламга ҳадя қилар.
Куз тўлдириб хирмонин,
Эл-юрт бахтиёр бўлар.
Қиш бўшатиб белбоғин
Бобо-деҳқон дам олар:
Урфу-одат тўйларга
Топганини сарф қилар,
Маросим, тадбирларга
Йиққанин тортиқ қилар.
Қўш қозонда ош қилар,
Улоғу кураш берар,
«Тўй бола» суннат бўлар,
Келин олиб, қиз берар.
Йиллаб мисқоллаб йиғиб,
Тўкиб-сочиб тўй қилар,
Бир кунлик тўйни бериб,
Йиллаб қарзини узар.
Шундай эл бор жаҳонда,
Топганини сочади,
Оёқ-қўли арқонда
Озодликдан қочади.