2010 йил 21 июн куни Гаага
шаҳридаги БМТнинг жиноий ишлар бўйича Халқаро Судига қирғизлар томонидан
ўзбекларга нисбатан амалга оширилаётган қирғин учун геноцид факти бўйича жиноий
иши очилишини сўраб Ариза топширганмиз. 30 июн куни бизнинг Аризамиз БМТ
Халқаро Судида регистрация қилиниб, доимий равишда Ўш ва Жалолободлик
жабрланувчилар томонидан конкрет фактлар ёзилган Аризалар билан тўлдириб
борилаётган дело бўйича фактларни текшириш ишлари олиб борилаяпти. Иккинчи энг
муҳим масала: тарқоқ бўлиб кетган ўзбек миллатдошларимизни бирлаштириш учун
ҳаракат қилаябмиз. Нидерландиянинг Гаага шаҳрида Ўзбеклар Уюшмасини очиб,
биринчи навбатда Қирғизистонлик ўзбекларга, асосан меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий
ва гуманитар ёрдам кўрсатиш, маданий-маърифий ишларни бажаришни мақсад
қилганмиз Халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар ҳукуматлари билан миллатимиз
номидан алоқа ўрнатиш, халқаро комиссияларнинг таркибига миилатимиз вакилларини
киритиш учун ҳаракат қилиш, уларга ҳаққоний маълумотларни тақдим этиш каби
ишларни амалга оширмоқчимиз.
Шу йил 27 август куни Гаага
шаҳрида мен ЕҲҲТ (ОБСЕ)нинг миллий камчилик билан ишловчи Олий Комиссари Кнут
Воллебек билан учрашиб юқоридаги талаблпарни қўйдим. Унга Ўш ва Жалободдаги
қирғинга оид 1990 йилги ва шу йилги маълумотларни тақдим этдим. Биз нафақат
Қирғизистондаги, балки Марказий Осиёдаги барча давлатлардаги ўзбек
жамоаларининг аҳволи ҳақида суҳбатлашдик. Биз ташкил этмоқчи бўлаётган
Уюшманинг вакилларини музокараларда иштирок этиши мумкин эканлигини, ОБСЕ биз
билан доимий алоқада бўлишини жаноб Кнут Воллебек тасдиқлади.
Ўзбекларнинг миллий
манфаатини ҳимоя қилувчи ягона давлат – Ўзбекистон ҳукуматининг кузатувчи
позициясида турганлиги ҳаммага аён. Бас, шундай экан биз ўзимиз бирлашишимиз
керак. Биз сиёсий ташкилот бўлиб ҳокимият учун курашмоқчи эмасмиз. Бизнинг
ягона мақсадимиз миллатимиз вакилларининг топталган ғурурларини тиклаш, жаҳон
ҳамжамиятига ўзимизнинг ички дунёмизни кўрсатиш ва аввало ўзимизни ўзимиз
ҳурмат қилган ҳолда бошқаларнинг ҳам ҳурмат қилишларига эришиш.
Минглаб йиллар тарихий
ватанидан қувғинда яшаган яҳудийлар, Совет ҳукумати қувғин қилган Қирим
тотарлари, Чеченлар ва бошқа миллатлар фақатгина ҳар бир миллатдошларининг
жипслиги туфайлигина ўз тарихий заминларига қайтдилар ва ота-боболари минглаб
йиллар яшаган ерларнинг қонуний эгалари бўлдилар. Биз эса Марказий Осиёдаги энг
кўп сонли миллат бўла туриб тарқоқлигимиздан ўз қонуний ҳақ-ҳуқуқларимизни
талаб қила омаябмиз ва охир оқибатда ўзга юртларда сарсон бўлиб юрибмиз
Азизларим, сизга бир оддий миллатдошингиз
сифатида мурожаат қиламан: - БИРЛАШАЙЛИК! Ҳар биримиз шахсий намуна
кўрсатайлик!
Бизнпинг фаолиятимиз
фақатгина миллатимиз вакилларининг ихтиёрий молиявий қўллови асосида амалга
ошиши мумкин. Тома-тома кўл бўлур деган гап бор. Ҳар биримиз ўз имкониятимиздан
келиб чиқиб умуммиллат ишига бош қўшсак, ҳеч бўлмаганда 10-20 доллардан бўлса ҳам пул тўплаб ўз
ҳиссамизни қўшсак улкан ишларни амалга оширишимиз мумкин.
Уюшмани ташкилий ишларига
ўз хоҳишлари билан ҳисса қўшмоқчи бўлган миллатдошларимиз Western
Union орқали қуйидаги манзилга: - Bokhodir Uzakov, Nederland -
маблағ ўтказишларини сураймиз. Пул
ўтказиш рақами (номер перевода), ўтказилган пулни миқдори ва ўтказган кишининг
исми шарифи, адреси кўрсатилган маълумотни worlduzbek@gmail.com электрон почтасига юборишларингизни сўраймиз. Хамма
ташкилий-меъорий хужжатлар тайёр, факатгина таржима, регистрация, банкда хисоб
ракамини очиш ва офисни ижарага олиш ишлари учун маблаг етишмаябди. Миллатимиз
номидан халкаро ташкилотлар билан музокараларни олиб борувчи бу уюшманинг
фаолиятига бефарк карамайдиган барча миллатдошларимиза миннатдочилик
билдирамиз!
http://www.voanews.com/uzbek/news/uzbeks-100632104.html
|