Ҳурматли миллатдошларимиз!
Бизниинг муҳарририятга Қирғизистонлик ўзбеклардан ушбу сайтни Қирғизистонда тўсиқ қўйилганлиги муносабати билан очиб бўлмаётганлиги ҳусусида кўплаб арзлар келмоқда.
Хусусан, бугун, 2012 йил 6 сентябр куни, Ўш шаҳридан Арзнома деб номланган мактуб олдик Мактуб муаллифининг ҳавфсизлигини ўйлаган ҳолда у киши ҳақида маълумот бера олмаймиз. Аммо, сизларнинг ҳукмингизга мактубнинг матнини ўзгартиришсиз ҳавола қилмоқчимиз:
"Ассалому алайкум хурматли сайт мухаррири. Биз Киргизистонлик узбеклар бу сайтни энг ишончли манба сифатида яхши корамиз. Лекин, хозирги ифлос хукумат бизни сизлардан ва хакикатдан айириш максадида янги хийла уйлаб топиб "Киргизтелеком" интернети оркали бу сайтга кириш йулини беркитиб куйди. Биз факат сотка телефон оркали кираябмиз холос. Илтимос бир нарса килиб шу тусикни олиб ташланглар . Озодлик сайти шу тосикни deraza.com оркали олиб ташлаган. ИЛТИМОС!!!"
Сайтимиз муҳлисларидан ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини кутиб қоламиз.
Ўзбеклар макони сайти муҳарририяти.
|