Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Ўзбекистон Халқ ва қонун ҳокимияти партияси Дастури. Лойиҳа


Биз, ушбу партиянинг ташаббускорлари,

-       бугунги  кунда Она юртимиз гўзал Ўзбекистонда юзага келган умумий сиёсий ва ижтимоий вазиятни ҳисобга олган ҳолда; 


-       шу жумладан фуқароларнинг кўпчилик қисмининг кундалик ҳаётлари оғир аҳволга тушганини назарда тутиб;


-       жамиятда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган болалар, оналар ва қарияларнинг кундалик ҳаётлари борган сари оғирлашаётганига қарамасдан давлат қонунларининг уларни ҳимоя қила олмайдиган даражада паст савияда эканлигини, маҳаллий ва марказий ҳукумат вакилларининг эса ҳаттоки мавжуд қонунлардан ҳам унумли фойдаланмасдан ёрдамга муҳтож фуқароларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлаётганликларини эътиборга олиб;


-       етишиб келаётган ёш авлоднинг келажаги умидсизликка, ишсизликка, қарамликка ва саргардонликка бориб тақалаётганини билган ҳолда;


-       мамлакатнинг ўзига етарли табиий бойликлари, оғир ва енгил саноати, қишлоқ хўжалиги ва умуман халқ хўжалиги улкан имкониятларга эга бўлишига қарамасдан 28 миллионли аҳолининг ишга яроқли улкан қисми ишсизлик ва ижтимоий ҳимоясизлик оқибатида ўта ночор аҳволга тушганларини таъкидлаган ҳолда;


-      5 миллиондан ошиқ ишсизлар армиясининг кўпчилик қисми ўзини ва оила аъзоларини озиқ-овқат билан таьминлаш учун узоқ ва яқин давлатларга бориб оғир қийинчилилар билан пул топишга мажбур бўлаётганларини била туриб ҳукуматнинг бу улкан муаммога кўз юмаётганлигини уқдирган ҳолда;


-      Ҳукумат мамлакатнинг олтин, ва бошқа қимматбаҳо бойликларини биринчи навбатда бу бойликларнинг эгаси бўлган халққа, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишга сарфлаш ўрнига бу бойликларни ҳукумат вакиллари ўғирлаб, ўзлаштириб олаётганларини таъкилдаган ҳолда; 


-      Жамиятда кенг тарқалган адолатсизлик ҳукмронлиги, давлат органларининг сурункали равишда қонунларни бузишлари оқибатида юз мингларча фуқаролар ҳеч бир айблари бўлмаган ҳолда, фақатгина ўзгача фикрлашлари, диний эътиқодлари, инсонларни ҳимоя қилишга уринганлари ва ҳукуматнинг қаттиққўл ва адолатсиз сиёсатига қарши ўз норозиликларини қонунларда кўрсатилган фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда билдирганлари учун уларни ҳеч бир асоссиз тутиш, қийнаш, уларни бўйнига уйдирма айбларни қўйиш каби йўллар билан уларни турли муддатли қамоқ жазоларига ҳукм қилинаётганликларини ҳисобга олиб ва 


Мамлакатда халқ ва қонун ҳокимиятини Ўзбекистон Конституциясида кўрсатилганидек тиклашга ҳаракат қилиш ва бу муқаддас ишга барча фуқароларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Халқ ва Қонун Ҳокимияти партиясини тузишга қарор қилдик.

 

Бу партияга киришни истаганлар иловада кўрсатилган Аризани тўлдириб, уни Ташаббус Гуруҳига жўнатишларини илтимос қиламиз.

 

 

Ташаббускорлар гуруҳи номидан

Ҳазратқул Худойберди

2011-05-03

http://stopdictatorkarimov.com/Xalq_partiyasi.htm 
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (03.05.2011)
Просмотров: 725 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 26.06.2025, 13:44
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz