Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲАРАКАТИ ФАОЛИЯТИГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИШИНГИЗ МУМКИН?

ЎХҲ фаолиятига аъзо бўлиш ва унинг фаолиятига ёрдам бериш халқимизнинг эркинлик ва ҳурриятлар истаган ҳам бир фарзандининг бурчидир. Чунки амаллар ниятларга кўрадир ва ўзига ва ўзгаларга яхшилик истаганларнинг бу йўлда фидокорлик қилиши табиийдир. ЎХҲ фаолиятига ёрам беришни истаганлар қуйидаги нуқталарга эътибор қаратиши лозим, деб ўйлаймиз:
1. Аввало ЎХҲнинг қандай ҳаракат эканлигини билиш. ЎХҲ ватанимизда бутун фуқароларга зулм ўтказишни ва уларни хўрлашни ўзига усул қилиб олган мавжуд диктатура режими ўрнига ҳамма фуқаролар учун эркинлик, адолат ва ҳуқуқни таъминлиш учун тузилган ҳаракатдир. Демак, ЎХҲ қандай ҳаракат дейилганда юқоридаги жавобни бериш ўринлидир.

2. ЎХҲ нинг аввалги вазифаси Ўзбекистон қамоқхонларида бегуноҳ қамалган ака укаларимизни ва опа сингилларимизни озод қилишга қаратилади. Ўзбекистонда ҳозирги золим режим зулмидан насибини олмаган оила қолмаган, десак хато бўлмайди. Шунинг учун ўзлари ва яқинлари мазлум бўлганларнинг ЎХҲ фаолиятига ёрдам беришлари мутлақо зарурийдир.

3. ЎХҲ  инсонларимизнинг эътиқод ва фикр, сайлаш ва сайланиш, турли жамиятларга бирлашиш каби ҳуқуқларини таъминлаш учун курашади. Агар сиз бирор эътиқодий ёки фикрий жамиятга эъзо бўлсангиз, ЎХҲ нинг фаолиятига ёрдам бериш орқали ўзингиз аъзо бўлган ташкилот ёки жамиятнинг ҳам ривожланишига, эркинликларни қўлга киритишига ҳисса қўшган бўласиз.

4. ЎХҲ фaолиятига ёрдам беришни истаганлар унинг низоми ва дастури билан яхши таниш бўлишлари, фаолиятларини уларга кўра мувофиқлаштиришлари керак бўлади. Акс ҳолда ишларда чалкашлик, ўзаро тушунмовчилик, ўринсиз ихтилофлар пайдо бўлиши мумкин.

5. ЎХҲ фаолиятига амалий ёрдамни бу ҳаракатни яқинларингизга таништириш орқали бошлашингиз мумкин. Бу мақсадда ҳаракатга оид ҳужжатларни унинг интернеттаги саҳифасидан олиб, улардан хабардор бўлмаганларга бера оласиз.  

6. Ўзаро давра суҳбатларида, шунингдек интернет ва телефон орқали ҳаракатнинг фаолиятига оид ишлар билан бошқаларга таништиришингиз ҳам мумкин. Бунда ҳаракатни қисқа ва лўнда таъриф этишингиз аҳамиятлидир.

7. Ўзингиз ва ҳаракат фаолиятига мойил бўлган яқинларингиз ва дўстларингиз ҳаракатнинг тинч намойишлари, маданий маърифий тадбирларида иштирок этсангиз нур устига нур бўлади.

8. Ҳаракат ҳақида ёлғон ва фитна гаплар гапирилганда бундай қилган кишиларни инсофга чақириш, эшитаётганларга бу гапларнинг нотўғри эканлиги айтиш ва ҳаракат ҳақида ҳақиқатларни сўзлаш ҳам бизнинг фаолятимизга муҳим ёрдам бериш эканлигини унутманг.

9. Имконингиз даражасида ҳаракатга моддий ва маънавий ёрдам бериш орқали халқимизнинг зулмдан қутулишига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

10. УНУТМАНГКИ ЎХҲ СИЗНИНГ ҲАРАКАТИНГИЗДИР, ҲАММАМИЗНИНГ ОЗОДЛИК ВА ҲУҚУҚЛАРГА ЭРИШИШИНИ ЎЗИГА МАҚСАД ҚИЛИБ ОЛГАН ХАЛҚ ҲАРАКАТИДИР.
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (06.06.2011)
Просмотров: 873 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Пятница, 27.06.2025, 18:17
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz