Азиз миллатдошлар!
Ўш ва Жалолобод шаҳарларида ўзбекларнинг қирғиз ваҳшийлари томонидан беаёв қирғин қилиниши ҳаммамизнинг юрагимизни тилкалади…
Бу ваҳшийликларга ҳали тарих ўз баҳосини беради, кимлардан ва қандай ҳисоб сўрашни келажак ҳал қилади.
Аммо, бизнинг бугун қилишимиз керак бўлган, асло эртага қолдириб бўлмайдиган вазифаларимиз бор:
1. Дунёга иложи борича кўп маълумот тарқатиш;
а) Расм ва видеотасвирларни қўл етадиган барча интернет сайтларида ёритиб бориш;
б) Форумларга гувоҳларнинг кўрсатмалари, расмлар, видеоларга линк - йўлланмалар қўйиш;
с) Видеоларни ДВДларга кўчириб, ўзимиз яшаб турган мамлакатлар парламенти аъзоларига, матбуот органларига жўнатиш (почта, е-майл адресларини парламент веб сайтларидан олиш мумкин);
д) Wikipedia каби ахборот сайтларига маълумот жойлаш;
е) Э-майл орқали таниган-танимаган ҳаммага маълумот ва линклар жўнатиш.
2. Инсон ҳақларини ҳимоя қилувчи барча ташкилотларга мурожаат қилиб, тезда жараёнга аралашишни талаб қилиш, аралашганларига ҳар турли кўмак бериш.
3. Қирғизистонга Инсоний ёрдам ва пул ажратаётган мамлакатлар ҳукуматига мурожаат қилиб, бу ёрдамлар тақсимотида ўз вакилларининг ва ўзбекларнинг қатнашишини шарт қилиб қўйилишига эришиш.
4. Яшаб турган мамлакатларимизда матбуот учун Пресс Конференциялар уюштириш.
5. Қўлимизда бор бўлган материалларни бир-биримизга етказиб бериш.
Бу мақсадлар учун интернетда иккита веб саҳифа ташкил этилди. Биттаси Youtube каби видео омбори, яна бири форум шаклида, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва расмлар жойлаш учун.
Бу веб саҳифаларга бўлажак хужумларни кўзда тутган ҳолда, ичидаги материаллар кўплаб веб сайтларга mirror (ойна) йўли билан кўчириб қўйилади.
Ёппасига э-майл жўнатиш ташкилотлари билан шартнома асосида 5 тилдаги маълумотлар дунё аҳлига юборилади ва юқоридаги веб саҳифаларга линк кўрсатилади.
Бу ишларга кўмак беришни истаган, интернетда ишлаш бўйича салоҳияти яхши бўлган, дастурлаштиришдан хабардор ва чет тилларда иқтидорли юртдошларимиз oshinfo2010@gmail.com адреси орқали биз билан боғланишлари мумкин.
Ишчи гуруҳи материаллари учун Googleда ёпиқ ахборот бўлими очилди. Бўлимда ҳисоботлар ва материаллар архив қилинади.
Аъзолик сўров ва таклиф асосида. Адреси:http://groups.google.com/group/osh-va-jalolobod-qirginini-yoritish-guruhi
Веб саҳифаларни қуриш ва дунёга э-майл жўнатиш учун тахминан 6000 – 10 000 АҚШ доллари миқдорида пул лозим бўлади. Ихтиёрий миқдорда пул жўнатиб, ёрдам беришни истаган юртдошларимиз ушбу линкдан фойдалана оладилар:
https://www.paypal.com/cgi-bin/webscr?cmd=_s-xclick&hosted_button_id=6F4DPMUEMXY7Y
Пулларнинг сарф-харажати ҳисоботи Google ишчи гуруҳи саҳифасига қўйилади. Ёрдам кўрсатган юртдошлар гуруҳга аъзолик йўли билан кириб, бу ҳисоботларни кўра оладилар.
Умид қиламизки, ҳеч бир ўзбек бу фаолиятдан четда қолмайди.
Ҳаммангизга ҳурмат билан:
Абдулазиз Маҳмудов, Ўзбекистон.
Баҳодир Узоқов, Нидерландия.
Фахриддин Худойқулов, Канада.
Қудрат Бобожон, Швеция.
Абдувоҳид Ҳайит, Канада.
Юсуф Расул, Швеция.
Камолиддин Раббимов, Франция.
Шарифжон Аҳмедов, Нидерландия.