Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Ўшлик қочқинларнинг Ўш шаҳрини тарк этаетган вақтдаги йўл муаммолари.

 

Ўш шаҳрида содир бўлиб ўтган хунрезликлардан сўнг ва Ўш шаҳар маъмурияти ходимлари тарафидан ўзбекларга нисбатан қилинаётган ноқонуний текширишлар сабабидан, кўпчилик ўзбек миллатига мансуб бўлган Ўшликлар Қирғизистонни тарк этмокдалар. Бу қочқинларнинг йўлида турган тўсиқлар жуда ҳам кўп.


1.      Аэропорт 

            Москва шаҳрига билет нархлари Ўш ҳодисалари содир бўлганига қадар 12 минг сомни ташкил этган. Ҳозирги кунда билет биринчидан танқис, иккинчидан билет нархи 17700 сомдан 50000 сомгача. Милиция ходимлари самолётга чиқишдан олдинги текшириш вақтида ўзбек миллатига мансуб бўлган йўловчилардан (билет ва паспордан ташқари) уч хил ҳужжат талаб қилмокдалар, (бу талаблар қирғиз миллатига мансуб бўлган йўловчиларга тегишли эмас):

1.      Шахснинг устидан Судланмаганлиги хақида Ўш вилоят ИИБ дан маълумотнома

2.      Шахснинг устидан жиноий иш қўзғатилмаганлиги ҳақида Ўш шаҳар комендантидан маълумотнома

3.      Участка милиция ходимидан тўполонларда қатнашмаганлиги ҳақида маълумотнома

            Бу маълумотномаларни ҳар бири энг камида 500 сомни ташкил этади. Ҳарбий комиссариатдан учетдан чиқиш, паспортни учетдан чиқариш учун ҳам кўп пул талаб қилинмоқда.

            Шундан сўнг аэропордаги текширув жароёнида хуқуқ хизматчилари томонидан кўпол муомала қилинмоқда. Самолёт учишига оз вақт (5-10 дақиқа) қолганида қирғиз милиция ходимлари кирғиз аёлларини олиб кириб, ўзбек ёшлари ва эркакларни кўрсатиб (мана шулар менинг уйимга кирган) деб туҳмат қилмоқдалар. Шундан сўнг қирғиз милиция ходимлари ўзбек ёшлари ва эркакларни олиб кетиб, пул талаб қилмоқдалар ва қимматбаҳо буюмларини олиб қўймоқдалар. Пул бермаган ўзбек ёшлари ва эркакларнинг билетларини олиб қўйиб, бошқа йўловчиларга сотиб юбормоқдалар. Шунинг учун аэропорт орқали Ўш шаҳридан чиқиб кетиш ўта ҳавфли.

2.                  Темир йўли орқали кетиш учун Бишкек шаҳрига бориш керак, чунки Ўш шаҳрида темир йўл хизмати йўқ. Бишкек шаҳрига самолёт билети 2000 сом эди, ҳозирги вақтда 2800 сомни ташкил қилади. Автомобиль орқали кетиш ҳам ўта ҳавфли, биринчидан Ўш-Бишкек йўли 740 км ни ташкил этади, бу йўлдан ўтиш учун учта ҳавфли перевалдан ўтиш лозим. Переалвалда 9 та пост бор, ҳар бир постда 1 йўловчидан 200 сом талаб қилинмокда. Бундан ташқари Жалолобод области Токтогул районида, қирғиз қароқчилари ўзбекларнинг машиналарига ҳужум қилишмоқда,  тўхтаган машиналардаги ўзбекларнинг қимматбаҳо буюмларини тунамоқдалар. Тўхтаманларни эса машиналарининг ойналарига тош отиб синдирмоқдалар.  

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (19.07.2010)
Просмотров: 1164 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Понедельник, 03.02.2025, 16:51
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz