
Ўш шаҳридаги Волгоград кўчаси 72 хонадонда истиқомат қилувчи Ғуломжон ота Йигиталиев 1934 йилда туғилган, бир оёғи йўқ ногирон. Ўтган йили июн ойидаги қирғинда қирғиз миллатчилари томонидан уйи ёндириб юборилган. У киши ҳозир ўғлиникида яшаб турибди, ўғли ҳам 2 гуруҳ ногирони. УВКБЧ томонидан Ўш шаҳридаги Черемушки микрорайонида очилган жамоатчилик қабулхонасига бир йил илгари ногиронлар аравачаси беришларини сўраб мурожаат қилган, ўз навбатида мазкур қабулхона халқаро ташкилотларга, бошқа ҳомийларга мурожаат қилган. Лекин шу бугунгача бу отахонга ёрдам берувчилар топилмаганлиги сабабли, пластмасса ғилдираклари синиб яроқсиз ҳолга келган аравача билан Ғуломжон ота уйидан чиқа олмаяптилар.
Бизга мурожаат қилган мухлисимизга иқтибос:
"...Биламан жанубий Киргизстонда сайтингиз мухлислари куп. Бирота
мухлисингиз уйда кераксиз ётган коляскаси булса, шу отахонга бериб дуосини олса
ёмон булмас эди. Ака шунинг учун сизга ёзаяпман иложи булса сайтингизга куйиб
куйсангиз. Отахонди адреси: г.Ош, мкр.Черемушки ул.Волгоградская 72.А, Йигиталиев
Гуломжон ота. Расмини юбораяпман. Бизга маълум булган 23 коляскаларга
мухтожларни ичида биринчи навбатдагиси шу отахон...”
Қирғизистондаги жабрланган миллатдошларимизга ёрдам бераётган
саховатпеша беклар ва бегойимлардан бошқа кўплаб ёрдамга мухтож бўлганлар
қаторида шу ногирон отахоннинг муаммоларига ҳам бефарқ бўлмасликларини
сўраймиз.
"Ўзбеклар макони" сайти муаллифи
|