Азиз ва меҳрибон онажонлар, опа-сингил, ака-укалар,
қондош ва жондош миллатдошларимиз!
Бизнинг заҳматкаш , меҳнатсевар ва меҳмондўст
миллатимизнинг бошига тушган навбатдаги оғир синов - Ўш ва Жалободда бўлиб
ўткан машъум қирғинга ҳам бир йил бўлди.
Шу
вақт ичида Қирғизистонда ўзбекларга нисбатан бўлиб ўткан геноцид факти бўйича кўплаб
миллатимиз жонкуярлари томонидан етарли маълумотлар тўпланиб дунё
жамоатчилигига, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг расмийларига тақдим
этилди ва бу жараён ҳамон давом этмоқда. Лекин миллатдошларимизнинг бошларига
тушган улкан қайғуга кўплаб нуфузли инсон ҳуқуқлари муҳофазаси бўйича
ташкилотлар, инсониятга қарши жиноий
ишларни кўрувчи тергов ва суд органларининг қулоқлари кар, кўзлари кўр бўлиб
қолмоқда. Бизни БМТнинг Гаага Халқаро жиноий судига топширган аризамизга олган
жавобимизда Қирғизистон Республикаси Рим статутига аъзо бўлмаганлиги сабабли
биз томондан тақдим этилган, жабрланувчилар томонидан аниқ фактлар асосида ёзилган
далил ва исботларни кўриб чиқа олмасликларини билдиришди.
Шу
ўткан бир йил мобайнида харқаро ҳамжамият қирғиз миллатчиларининг найрангу
нағмаларига ўйнашни давом этдирдилар ва бу ҳол ҳали кўп вақт давом этадиганга
ўхшайди. Бу ҳийла найрангларга биз ва фақат биз ўзимиз нуқта қўйишга, бевақт
шаҳид кетган миллатдошларимизни руҳлари ором олишларини, бундан кейин бошқа бегуноҳ
миллатдошларимизнинг қонлари тўкилмаслигини таъминлашга қодирмиз.
Ҳақиқат ва адолат йўлида жонимиз ва мулкимизни
тикишга қодир бўла олсаккина келажак авлодларимиз олдида бизнинг юзимиз ёруғ
бўлажак. Асрлар мобайнида аждодларимиз мардларча курашиб ғанимларни мағлуб қилиб
яратган макон Буюк Туркистонда бир неча хонликлар мавжуд бўлган бўлса, давлатни
бошқарувчи хонлар ва саркардалар ўзбеклар бўлишган. 19-асрда Россия ва Англия босқинчилари
Марказий Осиёни босиб олгунларигача бизнинг боболаримиз Ҳиндистондан тортиб
Қозоғистоннинг шимолигача бўлган улкан ҳудудда ҳукмронлик қилишган.
Қулай геополитик жойни эгаллаган, улкан табиий
бойликларга эга бўлган жаннатмакон ўлкамиз ва тинчликсевар халқимизнинг бошида муаллақ
қалқиб турган қора булутлар ўз – ўзидан тарқаб
кетиши амру маҳол. Бошимизга кулфат солаётганларнинг ўзларига арз-дод
қилаётганимизни тушуниб етиш вақти аллақачон келди.
Ғалвирни сувдан кўтариш вақти келганда Ўш ва
Жалолободда порахўр қирғиз амалдорлари билан оғиз-бурун ўпишиб, уларнинг
соясига салом бериб бойлик тўплаган, пайтавасига қурт тушганда оддий халққа "тоғлар”
ваъда қилиб митингларга тўплаган "лидер”лар дўппи тор келганда сичқоннинг уяси
минг танга бўлиб минглаб бегуноҳ жабрдийдаларни лов-лов ёнган аланга ичида
қолдириб жуфтакларини ростлашди. Қирғинда жабланганларнинг ёрдам сўраб
қилишаётган мурожаатларига қочқин "лидер”лар
томонидан кўрсатилган ёрдам ҳақида бизда шу пайтгача ҳеч бир маълумот йўқ. Биз
алоқа ўрнатиб мулоқот қилган баъзи "лидер”лар эса ҳали ҳам ўзларини отдан тушса ҳам эгарда
ҳис қилишаётганликларини шоҳиди бўлдик.
Барча миллатдошларимизни бирлашишга жалб қилиб "Ўзбеклар
Уюшмаси” деган ташкилотни тузишга қаратилган ҳаракатларимиз ҳам айнан баъзи Ўш
ва Жалолободлик "лидер”ларга малол келганга ўхшайди. Эмишки, ҳадеб "бирлашайлик, маҳаллийчиликка барҳам берайлик,
фалон жойлик ўзбек деган гапни йиғиштирайлик” деган хитобларимиз билан Қирғизистонлик
оддий ўзбекларнинг дунёқарашида "лидер”лар ҳеч нима қилмасдан қўл қовуштириб
ўтиришибди, - деган хулоса уйғотаябмиз экан. Шахсан менга "Сиз қанақа манфаатни
кўзлаб фаолият юритаябсиз, "навязчивый”
эканлигингиз билан Қирғизистонлик ўзбек "лидер”ларини ўзингиздан отталкивать
қилдингиз”, деб очиқчасига айтишди ва Ўш фожеаси асосида бирорта грант олиб
ишласам ташкилотга ҳам ўзимни чўнтагимга ҳам даромад ишлашим мумкинлиги ҳақида
ақл ўргатишди. Бу гапларни менга балки Ўшлик "лидер”лардан бири эмас, Ўзбекистонлик
ёки бошқа жойлик миллатдошимиз гапирганида шунчалик куюнмаган бўлармидим...
Бугун миллатдошларимга бўлиб ўтган фожеани унутинг, тинч-тотув
яшашни ҳаракатини қилинг деб гапиришга мени тилим бормайди. Чунки, яқин
тарихдаги воқелик ва шу кунларда давом этаётган воқеалар биз ўз ҳуқуқимизни
фақатгина ўзимиз қўлга кирита олишимиз мумкинлигини тақозо этмоқда.
Мен белида белбоғи бор ўзбек ўғлонларига қарата
онамиз, опа-синглимиз, жуфту ҳалолимиз, ёш гўдаклар ва қарияларни
таҳқирлашларига, номусларига тегишларига бефарқ қараб турманг дея мурожаат
қилмоқчиман. Биз ўзимиз ўзимизни ҳурмат қилсакгина бошқалардан ҳам ҳурмат
кўрамиз.
Ўш ва Жалолободда яшаётган жигарларимиз, сизларнинг бошингизга тушган оғир кулфатга томошабин бўлиб қараб турган, сизни миллатчи итқирғиз фашистлари томонидан соат ва дақиқа сайин эзилаётганингизни ҳис этган ҳолда дардларингизга даво бўлиш йўлида бирлаша олмаётган қўли калта биз ожизларни кечиринг!
Яратгандан барча ўтган шаҳидларни охиротини обод қилишини сўраймиз!
Ўтганларнинг руҳи поклари ором олиши йўлида биз ожизларга ҳам мардлик ва
матонат ато қилсин!
Ўз уйини, яқинларини мардларча ҳимоя қилиб тиш тирноғигача қуролланган босқинчи иблисларга қарши қуролсиз курашиб бевақт ҳаётдан кўз юмган ҳар бир ўзбекнинг порлоқ хотираси бизнинг юрагимизнинг тўрида сақланажак. Вақти келганда уларнинг ҳар бирининг номи миллатимиз тарихида зарҳал ҳарфлар билан муҳрланиб қолади.
Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак!
"Ўзбеклар Уюшмаси” ташкилотининг фаоллари номидан: Координатор Баҳодир Узоқов
Нидерланд Қироллиги
10 июн 2011 йил.
|