УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ БОШЛАНДИ Ҳозирча интернетда ДАЛИЛИМИЗ БОР ЭДИ... Иккинчи жаҳон уруши қандай бошлангани ёдингиздами?Бир давлатга, яъни собиқ иттифоққа иккинчи давлат, яъни фашистлар Германияси еримизни олиб қўйган, дея туҳмат қилиб уруш очган.Мана шу сценарий бўйича ўзбек журналистикасида ҳам қиёмат уруш бошланган.Учинчи жаҳон уруши.Икки давлатдаги икки нашр ўртасида.Ўзбекистон ва Қозоғистондаги ўзбек нашрлари ўртасида.Аниқроғи, Ўзбекистондаги "Маърифат гулшани" газетаси ва Қозоғистондаги "Робита" газетаси.Урушни очган "Маърифат гулшани", газета бош муҳаррир ўринбосари Абдукарим Мирзаев ташаббуси билан ва бошчилигида.Икки давлатдаги икки газетани икки давлат деб оладиган бўлсак, урушни бошлаган одам ким бўлади?Тўғри, фашист.Нима учун уруш очди?Қозоғистондаги нашр Ўзбекистондаги нашрларнинг мақолаларини ўғирлаб босяпти,дея айюҳаннос солиб, туҳмат билан уруш бошлади.Хўш, бу урушхуморлар бундай маълумотни қаердан олди ва ўғирлик ростдан содир этилганми, бунинг исботи уларда борми? Албатта, йўқ.Маълумотни эса "Робита" деган номдош ва сохта сайтдан олишган. Ва бу сайт "Робита" газетасига тегишли бўлса керак, дея тахмин қилиб қилиб "Эҳтиёт бўлинг, ўғри газета"деган мақолани "Маърифат гулшани" газетаси ва шу газетанинг интернетдаги сайтида, Абдукарим Мирзаев эса ўзининг "Ҳамроз.уз" сайтида босиб чиқарган.Мақолани ёзишда ҳеч қандай журналистик изланиш олиб борилмаган, танқид қилаётган томон билан боғланмаган. Мақолада кўриб қўйинглар, бош ўғри, дегандай газетанинг бош муҳаррири Авазхон Боронбаевнинг фотосурати, уй манзилигача ёзиб қўйган.Фақат бош муҳарирни бош муҳаррирнинг ўринбосари, деб хато ёзган.Атайлабми,билмасданми, бу ёғи бизга қоронғу.Майли, Абдукарим Мирзаевнинг журналистикадан хабари йўқдир, лекин, "Маърифат гулшани" газетасининг бош муҳаррири Абдужаббор Умаровга нима бўлган?Наҳотки бу ҳаракат инсон ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенция талабларини, давлат Конституциясининг қўпол бузилиши эканини билмаса?Наҳотки, у "ўғри" деган тамғани фақатгина суд, ўғирлик исботланган тақдирдагина боса олишини билмаса? Иккинчи жаҳон урушини ҳам ер юзидаги энг маданиятли халқ яшайдиган давлат - Германия бошлаган эди.Бу урушни эса ўзбек халқининг маънавияти ва маърифати учун масъул газета "Маърифат гулшани" бошлади.Иккинчи тараф, яъни қозоғистонлик ўзбекзабон нашр бу англашилмовчилик эканлигини тушунтириб, мақолани сайтдан олиб ташлашни сўраб ҳамкасбларига мурожаат қилди.Ҳамкасблари эса буни таҳдид деб қабул қилишди ва ўз сўзида туриб олишди, "Йўқ, бу сайт сизларга тегишли". Ўғри газета ҳақидаги мақола чиққан куни таҳлил қилинган сайт "ғойиб бўлди". Сайт "Робита" газетасига тегишли эканини исботлаб беришларини талаб қилган мактубларимиз жавобсиз қолди."Робита" газетасига туҳмат ёғдирилган мақола сайтдан олиб ташланмади. Мақоладан парча келтирамиз."somonyoli.ucoz.ru сайти чиндан ҳам мавжуд бўлгани ва у Жанубий Қозоғистоннинг «Робита» газетасига тегишли экани ҳақида бизда рад этиб бўлмас далиллар бор эди. Яъни, Қозоғистондаги бир нечта сайтлар саҳифаларида айнан «Робита» газетасидагилар томонидан: «...«Робита» газетаси 2011 йилнинг 19 март санасида robita-kz.ucoz.ru сайтидан somonyoli.ucoz.ru сайтига ўтди» деган эълонлар берилган экан. Бундан ташқари, Қозоғистондаги яна бир неча сайтлар саҳифаларида «Робита» газетасининг рейтинги эълон қилинган ва у ерда ҳам somonyoli.ucoz.ru «Робита» газетасининг сайти эканлиги аниқ кўрсатилган экан. Биз бу далилларни «Робита» газетасидагиларнинг эътиборига ҳавола этгач, улар жимиб қолгандек бўлишди". "Бор эди"...Демак йўқ...ucoz тизимида сайт очиш ҳам, уни рейтингга киритиш ҳам бепул эканлигини,рейтингга киритиш бир неча секунд ичида бажарилишини, сайт очишда ва рейтингга киритишда шахснинг кимлигини тасдиқлайдиган ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмаслигини бу журналист билмаса керак.robita-kz.ucoz.ru сайти "Робита" газетасига тегишли эканининг ҳам исботи йўқ.Ҳозирги тизимда истаган одам истаган одамнинг номидан сайт очиши мумкин.Яхшиси, сайт очаётган тизимга таклиф билан чиқиб, сайт очаётган одамдан ҳеч бўлмаса телефон рақамини сўрасин , деган талабни қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмасмиди? Агар иш судга оширилса, айблов мақола чиққунга қадар, яъни, 2012 йилнинг 20 сентябригача "Робита" газетасининг сайти бўлмаганлиги ҳақида таҳририятнинг муҳри босилган ҳужжат бунинг яққол далили бўлиб қабул қилинишини улар наҳотки билмаса? ИККИНЧИ МАҚОЛАСИ СТАЛИНГРАД ЖАНГИНИ ЭСЛАТАДИ Иккинчи мақоласини ўзбекистонлик журналистлар "Пасткашларнинг талвасаси" деб атаган.Унда Қозоғистонда кимлардир томонидан "Маърифат гулшани" газетасига сайт очилгани, унда, мақоладан парча келтирамиз, "Шу йилнинг 22 ноябр куни биз Қозоғистонда mgpress.ucoz.org номли сайт ҳам борлигини ва ташкил этилганига унча кўп вақт бўлмаган бу сайт бизнинг мутлақо хабаримиз ва иштирокимиз бўлмагани ҳолда, «Маърифат гулшани» газетаси номидан фаолият юритаётганидан хабар топдик. Бу сайтнинг буткул ғараз ниятларга хизмат қилаётгани, газетамиз ходимларининг номини бадном қилиш мақсадида ташкил этилгани ундаги иғвогарона,ҳақоратомуз, туҳматга тўла, юртимиз ва юртдошларимиз шаънини ерга урувчи «мақола»лардан шундоққина кўриниб турибди". Тушунарли, лекин, бу мақолада ҳам "Робита" газетаси тилга олинган ва ҳеч қандай далил ва исботсиз "Робита" газетаси бу пасткашликларни уюштиришда айбланган.Сайт очилган тизимдан mgpress.ucoz.org ни очган ташкилот ё шахс ҳақида ҳеч қандай маълумот олинмаган.Бу ерда эса бир гап борга ҳам ўхшайди.Зеро,Қозоғистонликларнинг ўзбекистонликларга иғво қилишларида нима маъно бор ва бу нимага керак?"Балки, бу иш ҳам "Робита"га тажовуз қилиш учун атайин ўзлари томонидан уюштирилгандир?Ёки, кимнингдар шаънига қаттиқ тегиб кетган бўлса, қувғинга учрагач,ўзлари ташкил қилган сайтдан воз кечиб, айбни қозоғистонликларга тўнкамоққа қарор қилгандир?" деган хаёлга етаклайди. Яна бир парча келтирамиз «Сайрам ёғдуси» газетаси аслида Қозоғистоннинг Сайрам шаҳри ҳокимлигига тегишли газета бўлиб, биз sayram.ucoz.org сайтининг бу газетага асло дахли йўқ, бу ҳам айнан ўша - бошқалар номидан сохта сайт яратувчи ғаразгўй кимсаларнинг иши, деган фикрга келдик".Биринчидан, Сайрам шаҳар эмас, қишлоқ.Иккинчидан, Қозоғистонда "Сайрам ёғдуси" деган газета умуман йўқ.Бу фақат ўзбекистонлик "маърифатчилар"нинг нотўғри тахмини.Журналист эса ўз мақоласида хато ва ёлғон аралаштиришга ҳаққи йўқ. "Лекин адолат барибир қарор топади! Юртимиз матбуоти ва юртдошларимиз шаънига тош отаётган ғаламислар албатта ўз қилмишлари учун қонуний жавоб берадилар, жазоланадилар! Қозоғистон республикасида ҳам бундай иғвогарларни тийиб қўядиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар борлигини ўзини «хакер» ҳисоблаётганларга яна бир бор эслатамиз", деб ёзади улар. Қозоғистонлик журналистлар ҳам бундан манфаатдор. Лекин улар бирон ҳақиқатга кўз етказмагунича , айбсиз одамлардан гумон қилишмайди.Гумон иймондан айиришини улар билишади. Сталинград жанггини ёдга олганимизнинг сабаби, немис фашист босқинчилари хоинона ҳужумни Волга бўйида олиб бориб, Қозоғистон чегарасига яқин қолган эди.Яъни жавобсиз ҳужум қилиб борган, адолат учун курашаётган давлат эса шу ердан бошлаб душманни ортга қува бошлаган.Адолат учун курашдаги бизнинг биринчи ҳужумимиз ҳам, биринчи жавобимиз ҳам мана шу. «Ит ҳурар, карвон ўтар», деган мақолни келтирибди ўзбекистонлик журналистлар.Ким бу ерда ит, ким карвон эканини билмадигу,"Лекин алам қилар экан бир умр гирён, итлар орасидан ўтса карвонинг" деган жавоб қайта –қайта таланаётган “Робита” газетасининг ҳозирги аҳволини эслатади.. КАЛТАБИНЛИК ОҚИБАТИ Бировга чоҳ қазиганнинг ўзи шу чоҳга тушишини ҳам улар билишмаса керак.Лекин, маънавият, маърифатимизнинг тақдири шундай калтабин одамларнинг қўлига тушиб қолгани юракда оғриқ пайдо қилади."Робита" газетасининг ҳам минглаб мухлислари ўзбекистонлик "маърифатчи"ларнинг бу хурмача қилиғидан норози, ўзбекистондаги ўнлаб сайтларги электрон мактуб йўллаб, фикрини билдиришмоқда. Уларнинг орасида «Аҳмоқдан қоч, ифлосдан яширин», «Эшак гўшти еганми булар?» сингари ҳақоратомуз сарлавҳалар қўйилган ва чимкентлик бир нечта ўзбеклар «...«Робита» газетасига туҳмат қилишди», дея жар солишганлиги рост. Бу мактубларда «Маърифат гулшани» газетаси ходимларига қарата «мол», «эшак», «ипирисқи», «ифлос», «калтабин», «галварс», «калтафаҳм», «руҳий касал» деган ҳақоратлар ёғдирилгани ҳам рост.Зеро халқимиз адолатсизликларга чидай олмайди.Бир ёлғон иккинчи ёлғонни келтириб чиқарганидай, "маърифатчилар"нинг биринчи мақоласидаги туҳмат иккинчи мақоласидаги туҳматни келтириб чиқарган.Адолатсизлик эса қозоғистонлик газетхонларнинг ғазабини келтирган.Ана калтабинлигу, ана калтафаҳмлик.Энди бир камимиз қозоғистонлик ўзбеклар билан ўзбекистонлик ўзбекларнинг ўртасига низо солишмиди?Эртага ўзбекистонлик Қозоғистонга келса, қозоғистонлик унга душманга қарагандай қараши, ё қозоғистонлик ўзбек Ўзбекистонга борса унга ёқ келгандай қараши мумкинлигини бир ўйлаб кўрганмикан улар?Ўсиб келаётган авлодга бераётган тарбиямиз шу бўлдими?"Маърифат гулшани" таҳририяти ходимлари ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига ўзларини шармандаи-шармисор қилаётганини наҳотки тушуниб етмаган бўлса? Шу кунларда бизнинг телефонларимизга қўнғироқ қилаётган баъзи бир юртдошларимиз Тошкентга уч-тўрт минг доллар олиб келсанг, танқидий мақолаларни сайтлардан ўзим олдириб ташлайман, деган таклифларни айтишмоқда.Агар шахсан учрашувларда бундай таклифлар айтилса, ким бўлишидан қатъи назар, юзига тупурган бўлардик.Энди ўзбек журналистикаси ҳам шу йўлга кирдими?Майли, бу ишлар даллоллар орқали бажарилаётган бўлсин, бу пулларнинг қайсидир қисми журналистларга етиб борса керакки, мақолалар осонликча олиб ташланса.”Робита” газетаси бу йўлдан ҳеч қачон бормайди.Чунки ҳаромдан ҳазар қилади. ХУЛОСА ЎРНИДА Бу масаланинг бирдан-бир тўғри ечими бор.Ўзбекистонлик "маърифатчилар" сайтлардаги "Робита" газетаси ҳақидаги мақолаларини олиб ташлаб, хатосини тан олишлари керак.Уларнинг номидан сохта сайт очаётганларни инсофга чақирувчи қанча мақола ёзса ёзаверсин."Робита" газетасига катта моддий ва маънавий зарар етказган бўлса ҳам, биз уларни кечирамиз.Абдужаббор Умаровнинг оқилона йўл тутишига ҳам ишонамиз.Журналистиканинг оғир юкини бўйнимизга олган эканмиз, қонунларимизни ҳурмат қилайлик, келажак авлод олдидаги масъулиятимизни янада чуқурроқ ҳис қилайлик.Газета ҳам мисоли бир давлат.Икки газетанинг урушини икки давлатнинг уруши билан тенглаганимизнинг боиси ҳам шу.Бизнинг фикримизча, "Робита" газетасини "гумдон қилиш" ҳақида кимдандир ижтимоий буюртма бўлган бўлиши ҳам мумкин.Бу сир тутилса ҳам розимиз.Муҳими, икки давлат ўртасидаги тотувликка завол бўлмайлик. Авазхон БОРАНБАЕВ, "Робита" газетасининг бош муҳарири. http://robita.ucoz.org/news/uchinchi_zha_on_urushi_boshlandi_ozircha_internetda/2011-12-10-3 сайтида ушбу мақола эълон қилинди.
Туҳмат қилган газетанинг сайти ёпилди, бунинг учун "ўЗИГАБЕК" САЙТИ МАЪМУРИЯТИ ва Ўзбекистоннинг хуқуқни ҳимоя қилиш органларига миннатдорчилик билдирамиз.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]