Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Ўзбегим тили ширин!


Она юртим – Нуристон!

Чаманзор боғу-бўстон,
Ҳар гўшаси гулистон,
Тенги йўқ Ўзбекистон.

 

Ўзбегим тили ширин,
Сўзида меҳр яширин.
Ёшу-қари ўспирин,
Сизлашади бир бирин.

 

Бир дарахтда юз мева,
Тилини безар шева.
Ҳовва, деб эдим, вотти,
Олуттию келопти…

 

Бошида дўппи, қалпоқ,
Белбоғ, қийиқ белида,
Ўзбегу қорақалпоқ,
Меҳмондўстлик феълида.

 

Деҳқон, боғбон ва чўпон,
Эгнида тўну чопон,
Жанубда куйлар бахши,
Водийда пайров яхши.

 

Кўпкари бўлар улоқ,
Чашма дейилар булоқ,
Акани дерлар оға,
Дойи дейилар тоға,

 

Урфу одат кийимда,
Оханрабо куйида,
Фарқ бор қурган уйида,
Ҳатто қилган тўйида.

 

Гўё халқим бўйнида,
Товланар гўзал маржон.
Қўшиғи, ўйинида,
Мазмун бор олам жаҳон.

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (20.12.2009)
Просмотров: 1039 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Воскресенье, 12.05.2024, 05:29
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz