Сарвқомат гўзаллар, Девқомат паҳловонлар Достонида акс этган. Шоҳи-Зинда, Регистон, Минораи Калонлар Савлати кўкка етган.
Жаннатмакон боғ-бўстон, Қандолату-таомлар Таьрифи четга кетган.
Табиати мўьтадил, Халқи эса соддадил Аждоди ҳалол ўтган.
Қанча улуғ сиймолар, Хоразмий, Ибн-Синолар Буюк асарлар битган.
Подшолари зиёли, Фуқороси иймонли, Маьрифатда кун ўтган.
Бобур шоир бўлгандек, Олим Мирзо Улуғбек Коинотни кашф этган.
Муҳаммаднинг уммати, Ўзбек турки миллати Шундай бир халқ бор экан.
|