Севгим инкор қилган ёр,
Юрак бағрим тиласан.
Вафосизлик қилган ёр
Нега таъқиб қиласан?
Ваъданга вафо қилмай
Севгимни рад айладинг,
Совчиларим менсимай
Остонангдан ҳайдадинг.
Мени бахтсиз қилибон,
Бахтли бўлмокчимидинг?
Севгимиз қилиб қурбон,
Қочиб кетмоқчимидинг?
Мендан қочиб қутилдинг,
Ўз йўлимда
кетдим мен.
Қай тўсиққа
тутилдинг,
Ёдга тушиб қолдим мен?
Бири биридан ширин
Фарзанд берибди оллоҳ,
Ёстикдошдан яширин
Оёқ босмоқлик гуноҳ.
Не бўлса бўлиб ўтди,
Ортга қайтариб бўлмас.
Жароҳатлар ҳам битди,
Ҳасратдан ҳеч наф бўлмас.
|