Устоз кўрмаган шогирд Ҳар мақомга йўрғалар, Гар устоз кўрса шогирд, Ўз хатосин тўғрилар. Шеьр битдим ҳавас қилмай, Қофия нима билмай. Ҳасратим тинчлик бермай, -Ёз,- деди, -бағринг тилмай! Шеьриятдан мен йироқ Юрган эдиму, бироқ, Бошимга тушган кулфат, Ижодга қилди улфат. Кўздаги ёшим сиёҳ Бўлди ёзган шеьримга, Ёзган шеьрларим гиёҳ Мисол малҳам ярамга. Қалбдаги изтиробим, Ифодалаб лоақал, Ёзибман дил изҳорим, Бера олмасдан сайқал. Бир адашган дарвешни Манзилин кўрсатай деб, Орттирибсиз ташвишни, Савоб ишни қилай деб. Машқларим қилиб танқид, Бир балога қолдингиз, Ихтиёрсиз бир тантиқ Шогирд топиб олдингиз.
|