Елкамда оркалаб дуне ташвишин,
Аталдим дарбадар телба дарвеши.
Калбим очиб, мехрим улашдим,
Мен томон отдилар тухматлар тошин,
Вужудим тилкалар нохаклик, алам,
Виждон ковурилар айтилмас калом.
Истехзоли кунлар душманим бу дам,
Адолат кетдими кузларида нам.
Дустим совуради сирларим кукка,
Номард бугун мамнун бошлари кукда.
Жохиллар юртбоши оломон сафда,
Халоват занжирбанд имон кафасда,
Гурур оекости, мухаббат сагир,
Кахр шохсупада изсиздир мехр
Самимият юзин тусган никобда,
Инсондан вахшийрок жон йук шу тобда.
Кузлари уйилган ишонч дарбадар,
Тиланиб утирар какшаб офтобда,
Яхшилик кувилган кувонч окпадар.
Уш шахри, 2010 йил декабр ойи