Ҳуқуқи йўқ, итоаткор халойиқ,
Қўшнилар остонасида хизматкор.
Оддий инсоний бахтга нолойиқ,
Ғурури топталди, ўзи бўлди хор.
Ҳаққин талаб қилса пешонада ўқ,
Қадрини топтайди золим нобакор.
Юрти хонавайрон, уйда тинчи йўқ,
Бир бурда нон учун бўлди мардикор.
Икки қўли кўксидадир ҳамиша,
Ҳаққин талаб этмас, қилиб андиша.
Ўзбек элимсан, ўзига бек элим,
Соқов фарзандингман, кесилган тилим!