Она доғи!
Мирзахалилова Шарипа исмли жабрдийда миллатдошимиз Ушдаги киргинда улдирилган 17 яшар угли Сардоржонга багишлаб ёзган шеърни сахифамиз мухлисларининг эътиборларига хавола килаябмиз. Уз махаллаларини, кариялар, аёллар ва ёш болаларни кутурган итларнинг тажовузидан химоя килиб халок булганларнинг айби - узбек миллатига мансуб булганлигида эканлигини хар бир узбек унутмаслиги шарт! Шахидларнинг порлок хотираси бизнинг юрагимизда мангу мухрланиб колажак! Оллоҳ берган боламниЁмонлар отиб кетди, Кỳз олдимда СардоримниЖонимни олиб кетди. Онам деб жоним боламЖонини қурбон қилди,Онасини ўрнига Кўксини тутиб берди. Ўн етти ёш боламниЁмонлар отиб кетди,Менинг юрагимни Томирини чопиб кетди. Кўзимни очиб кỳрсамДунё қаронғи экан,Танимга жоним сиғмасЎзимни қỳяр жой бỳлмас. Жоним халак не қилайБоламни соғиндим жуда,Ўн етти ёш боламниЁмонлар отиб кетди. Бу дунёда хақиқатБỳлганмиди авваллар,Бегунох инсонларниОтганмиди авваллар. Кенг кỳчамиз тор бỳлдиУйларимиз кул бỳлди,Фарзандларимиз доғидаОта-оналар хор бỳлди. Фарзандларимиз доғидаОналар қон йиғлади,Ўн етти ёш боламниЁмонлар отиб кетди. Ёш умрини хазон қилибЖонини олиб кетди, Мен шỳр пешона онаниЮрагин олиб кетди. Соғинсам жоним болам Излайин қаерлардан,Соғинсам нури дийдам Излайин қаерлардан. Кулиб турган юзингни Соғиндим жоним болам, Хỳп буважон деган сỳзингни Соғиндим жоним болам. Ачỳм-ачỳм деп суйкалиб Онажоним деганинг Эркатойим, кенжам боламСоғиндим жоним болам. Сени отган хайвонларниОллоҳ жазосин берсин,Сени умринг қирқанларниОллоҳ умрини қирқсин. Чин дунёни шахиди бỳлЧин дунёни сардори бỳл,Бỳлмадинг акаларинг сардориЖаннатларда сардор бỳл. Узун қора қошингни Қиларди хамма хавас, Қош кỳзи чиройли дебҚиларди хамма хавас. Ўнг қỳлин кỳксига қỳйиб Салом берарди болам, Хатто жонини олганларгаАка деб турган болам. Икки қỳлини кỳксига қỳйиб Жонини берган болам, Чин дунёни шахиди бỳлЧин дунёни сардори бỳл. Онанг Шарифахон
|
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (09.02.2011)
|
Просмотров: 628
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
![](/.s/t/979/7.gif) |
Facebookдаги адрес |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Меъморий обидалар |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Ўзбеклар Уюшмаси |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Сайт бўйлаб излаш |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
![](/.s/t/979/9.gif) |
|