Мана келди сенсиз илк баҳор,
Табиат ҳам уйғона бошлар.
Қушлар сайрар сенсиз ҳар наҳор,
Армон мени сен томон бошлар.
Бугун тонгда йил ошинг бериб,
Қабристонга келдим сўроқлаб,
Не ҳам қилай, юрагим
тилиб,
Чин дунёга кетдинг йироқлаб.
Қабринг узра лола қизғалдоқ,
Алвон бўлиб ёзибди япроқ.
Ғунча бўлиб сўлдинг қизалоқ,
Сени ютиб тўйдими тупроқ?
Бу дунёда эдингку борим,
Ёлғизгина гўзал
гулзорим,
Бахтим, тахтим, дилдаги орим,
Нега
кетдинг, тингламай зорим?!