Кўркли бўлдим баҳтни топиб кўшкнигизда, Шоира бўб кетибмана ишқингизда, Қоврилсам ҳам қайнаб турган рашкингизда Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
Фақат сиз деб ўсма қўйсам қошларимга, "Алангали” меҳрим қўшсам ошларимга. Урсангиз ҳам майли курмак, тошларимга Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
Феълингиз хўп ярашиқлик ўзингизга, Жаҳлингиз ҳам жило берар юзингизга, "Гах” демай ҳам кўнарман ҳар сўзингизга. Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
Тилдан қолай "тўрам” десам тил учида, Қўлдан қолай хизмат қилсам қўл учида, Қирқта қийиқ топсангиз ҳам қил ичидан Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
Париларла бўлишаман қучоғингиз, Шеърларимла чиқар бўлса чарчоғингиз Илҳомалар келар менга хуш чоғингиз Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
Изларингиз кўз мунчоғу , туморчамда Этигингиз артай ипак рўмолчамда. Гардингиз ҳам табаррукдир хоншолчамда Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
Аллохимдан бир муждаи рағбатимсиз, Соянгизда суюклиман савлатимсиз, Фарзандларим бошидаги давлатимсиз. Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам
Ҳар нафасим бир дуодир , бир раҳматим. Бир ожиза қалбидаги марҳаматим. Агар битта илтимосга бўлса хаддим Ёнгинамда туринг бегим юзимда ҳам!
|