Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Халким гапирсангчи охирги сўзинг!

Талқон ютганмисан, айланмас тилинг?
Тақдиринг ҳал бўлмоқда, бурма юзинг.
Тилка-пора бўлдику бағру дилинг,
Халқим гапирсангчи охирги сўзинг!

Емоққа йўқдир бир бурда нонинг,
Қул бўлиш маьқулми, аяйсан жонинг?
Яна қачон булар бундай имконинг?
Халқим гапирсангчи охирги сўзинг!

Асрлар оша аждодлар қилган ҳавас,
Сенга насиб қилган, очсанчи кўзинг!
Наҳот озодликдан афзалдир қафас?
Халқим гапирсангчи охирги сўзинг!

Авлодлар олдида жавобгарлик бор,
Қандай кўтарамиз бош, қилмасдан ор?
Тўғри йўл танлашга ҳали имкон бор,
Халқим гапирсангчи охирги сўзинг!

Қачонгача қонингни ичади қотил?
Тиз чўкма!
Мағрур бўл!
Ўз қадрингни бил!
Тақдиринг қўлингда, хулосангни қил,
Халқим қўрқмай гапир охирги сўзинг!
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (11.12.2009)
Просмотров: 601 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Воскресенье, 12.05.2024, 09:44
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz