Онасини қизғанган қиз,
Бирпас бизни қолдир ёлғиз.
Йигирма йил ўтганда биз,
Тасодифан учрашибмиз.
Онанг мендан қизғанма қиз,
У ҳам бир вақт бўлган ёш қиз.
Ҳиссиётдан бўлиб ҳушсиз,
Солган эдим унга оғиз.
Онанг нега қизғандинг қиз?
Ёшликда у берганди сўз.
Билсам дейман у вафосиз,
Нечун мендан ўгирди юз?
Қизғанганча қизған, ей қиз,
Даданг билан дўст бўлганмиз.
Онанг келинчак бўлган кез,
Дўстликни гўрга кўмганмиз.
|