Ҳар ёлғоннинг
ортида
Бир ҳақиқат ётади,
Ростгўй инсон ҳақида
Нокас иғво сотади.
Бахил боғи кўкармай,
Ўтганга тош отади,
Бўхтон доғин кўтармай
Ҳақлар гўрга ётади.
Ишин қилса гар туҳмат,
Ҳақ қуёши ботади.
Қадрият бўлиб зулмат,
Киприк кўзни сотади.
Ўт, сув, туҳмат балоси
Йиқитар ҳар одамни.
Ичда одам оласи,
Билиб бос ҳар қадамни.
Ҳар бандани дўст билма,
Мақсадсиз ҳеч дўст бўлмас.
Иғвогардан дўст қилма,
Сен тирикки у ўлмас.
Ўлчаб босган изингни,
Қуритмасдан ўзингни,
Унинг кўнгли ҳеч тўлмас
Қаро қилмай юзингни.
|