«... мени Ватандан қувладилар.
Истиқлол
байроғи остига кириб олган неокоммунистлар
(эски коммунизм ҳақида «ғиринг» дея
билмаганлар) менга, Ватандан
кет, дедилар...»
Боймирза ҲАЙИТ
Зиё сочар ҳадемай офтоб,
Тошкент сизсиз уйғонаётир.
Сизга бунда таҳқирлар сероб,
Тақдирларга лойиқ эй ботир!
Шаҳар яшар, тинглаб эрта-кеч
Мусиқалар, ҳамд-у санони.
Бизга малол, ўртаркан ўкинч
Олисдаги сиздай синони.
Жандасининг устидан шаҳар,
Байрам тузиб, кияр зарбоф тўн.
Таажжуб-ла деманг: «Алҳазар!..»
Ниқобланмоқ бизда шундай жўн.
Шаҳар битар ҳар кун мадҳия,
Иймон атаб шонга шайдони.
Қувғиндадир, изламанг сира
Ўзингиздай марди майдонни.
Шиддатлисиз. Шиддат кўрмай: «Оҳ,
Бу ўлимтик шаҳарми?!.. - дерсиз...
Битта сирдан айласам огоҳ,
Сиз - келажак одамидирсиз.
02. 02. 1993.
|