Минг шукрким, соғ-омон етиб
келдик Наврўзга, Ҳар бир гиёҳ мўтабар,
суртайлик уни кўзга. Табиат бир мўжиза, бутун
борлиқ жонланур, Инсон бу билмас, фақат
Оллоҳдан ўзга. Диллар қувончга тўлди, шоду
ҳуррам кенг жаҳон, Ташаккур, офарин деб, сайқал
берайлик сўзга. Тоғлар боши оппоқ қор, пойида
гуллар баҳор, Ҳусни, кўрки ўзгача, боқсак
далаю тузга. Катта-кичик бахтиёр, дилларда
куй ва хониш, Лабларда шўх табассум, қонлар
югурди юзга. Тунлар бўлди чароғон, тонглар
эса мусаффо, Кўкка боқиб тўймайсан, тўлиқ
ойга, юлдузга. Умрлар боқий бўлсин, қариялар
иззатда, Кампирлар тўқсон бўлиб,
чоллар кирибди юзга. Инсон борки ҳаётда яшаб сира
тўймайди, Бахтиёрлик ярашур ҳар ўғилга,
ҳар қизга. Қиш фаслидур зимистон, ҳатто
кунлар қоронғу, Наврўзнинг тунлари ҳам ўҳшар
ёруғ кундузга. Қодирий сен, зулматдан
чиқдинг ёруғ оламга, Ватанимнинг ҳар куни
баробардур Наврўзга.
Абдукодир Саттаров
|