Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Баҳодирхон Султон. Дада,сизни севаман!

Машина қилиб орзу,
Бир йигит пул йиғарди,
Ҳар кун сухбатга мавзу,
Кунгилга у сигарди.

Беш йил емай ичмади,
Нихоят "тойчок" олди.
Зиёфатдан кочмади,
Улфатлар яйраб колди.

Угилча тугилганда,
Акика хам килмаган,
Угли бешга тулганда,
Ота мехрин билмаган.

Ишга кетган эрталаб,
Ойлаб углин курмаган.
Ишдан кайтгач эркалаб,
Бошин силаб куймаган.

Орзу хавас ушалгач,
Ширакайф дам оларди.
Зиёфатдан бушагач,
Машинасин юварди.

Отасин хурсанд куриб,
Угилча мехри тошди,
Машина томон юриб,
Михнинг идишин очди.

Хали дадаси билмас,
Урганганин ёзишин.
Дада эътибор килмас,
У бошлади чизишин.

Кимдир кичкирди ногох,
Бошда ота турарди,
 Газабдан солиб ох-вох,
Угилчасин урарди.

-Шу кулларинг билан сен,
Машинамни чиздингми?
Биласанми бунга мен,
Сарфладим куп пулимни?

Айб иш килганин сезиб,
Гудак йиглашин билмас.
Кулчасидан кон сизиб,
Кузларидан ёш келмас...

Ота санаб пулларин,
Углин урди савалаб.
Жаррох гудак кулларин,
Кесди - булмас даволаб.

Гудак сурар жовдираб,
- Бармогим качон усар?
Ота йиглаб довдираб,
Юзин углидан тусар.

-Угилчам мени севган.
Энди кандай юраман!
Билсам у ёзган экан,
"Сизни яхши кураман!"

Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (29.05.2014)
Просмотров: 934 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Суббота, 27.04.2024, 18:16
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz