Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

"Ўзбеклар Уюшмаси" Брюсселда музокара ўтказди

    Суратларда: Халқаро Комиссия котибияти раҳбари Меери-Мария Йаарва (Meeri-Maria Jaarva) хоним ва "Ўзбеклар Уюшмаси” ташкилоти координатори Баҳодир Узоқов


2010 йил 28 октябр куни "Ўзбеклар Уюшмаси” ташкилоти координатори Баҳодир Узоқов Брюссел шаҳрида Халқаро Инқироз Гуруҳи Вице-Президенти Ален Делетроз билан учрашиб, Қирғизистоннинг жанубида ўзбекларга нисбатан бўлиб ўтган геноцид факти бўйича жабрланганлардан олинган Аризалар, ҳужжатлар, фото ва видеоматериалларни тақдим этди.

Учрашувда Қирғизистондан ва Ўзбекистондан бошқа давлатларга чиқиб БМТнинг Қочқинлар билан ишлаш Олий Комиссарлигига қочқинлик мақомини беришни сўраб мурожаат қилган ўзбекларнинг муаммолари алоҳида муҳокама қилинди.  Жаноб Ален Делетроз Халқаро Инқироз Гуруҳи ўзбек қочқинларини тақдирига бефарқ қараб турмаслигини ва қочқинлар вақтинча яшаб турган давлатларнинг расмий органларига ўз ваколати доирасида мурожаат қилишини билдирди.

Учрашувда Марказий Осиё минтақасидаги вазият муҳокама қилинди.


Шу куннинг ўзида "Ўзбеклар Уюшмаси” ташкилоти координатори Баҳодир Узоқов Брюссел шаҳрида шу йил июн ойида Қирғизистоннинг жанубида бўлиб ўтган миллий низони текширувчи Халқаро Комиссия котибияти раҳбари Меери-Мария Йаарва (Meeri-Maria Jaarva) хоним билан ҳам музокара олиб борди. Қирғизистонда бўлиб ўтган қирғин ва ҳозиргача давом этаётган қирғиз миллатига мансуб оддий аҳоли, расмий ҳокимият вакиллари, ҳамда кучишлатар тизими ходимлари томонидан ўзбекларга нисбатан камситишлар бўйича аниқ фактларга асосланган ҳужжатлар, фото ва видеоматериаллар Халқаро комиссияга тақдим этилди.

Музокарада Халқаро текширув комиссияси Қирғизистондаги қирғиндан жабрланган ўзбеклар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва Қирғизистондан бошқа давлатларга чиқиб кетишга мажбур бўлган ўзбекларлар орасида тергов маълумотларини тўплаш ва бошқа масаслалар бўйича "Ўзбеклар Уюшмаси” ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олинди.

Халқаро текширув комиссиясига мурожаат қилмоқчи бўлган Ўш ва Жалолободдаги қирғинда жабр кўрган ва ҳозирги вақтда бошқа давлатларда яшаб турган барча миллатдошларимиздан  worlduzbek@gmail.com электрон почтасига хат ёзиб мурожаат қилишларини сўраймиз. Халқаро комиссия тўпланган маълумотларни Қирғизистоннинг  расмийларига тақдим этмасликни кафолатлайди.



Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (28.10.2010)
Просмотров: 1447 | Комментарии: 4 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 4
4 RASUL  
0
amalga oshodigan ishlarmi buyoki quruq gapmi.

qachan it qirgizlardi nakazat qilishadi


3 akmal karimov  
0
aka sizdaka akalar hamisha bor bolsin siz elgiz emas siz sizi oldizda ovoli bor ollohim kolaversa biz hamisha oldizdamiz har kaerda bomen biz hizmatga taer .

2 yaru009  
0
Otangizga rahmat aka bor bo'ling sog' boling. OLLOH hamisha hamrohingiz bo'lsin !!!
HAQIYQIY O'ZBEK O'G'LONI SIZDAY BO'LADI.

1 шерзод  
0
АКА ОЛЛОХ РОЗИ БУЛСИН ОЛГА БОРЕЙЛИК ОЛЛОХ ХАММАГА САБИР БЕРСИН ВА УЙГОНЕЙЛИК СИЗГА КУЧ БЕРСИН.

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Понедельник, 10.02.2025, 07:05
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz