![](/Photo4616.jpg) Профессор Тео фан Бовен ва Ўзбеклар Уюшмаси координатори Баҳодир Узоқов.
2010 йил 8 октябр куни Нидерландияда Ўзбеклар Уюшмаси фаоллари халқаро ҳуқуқ бўйича машҳур олим, БМТнинг қийноқлар бўйича собиқ махсус маърузачиси, Мастрихт университети фахрий профессори Тео фан Бовен жаноблари билан учрашишди. Учрашувда учта масала: 1) Қирғизистоннинг жанубий вилоятларида ўзбекларга қарши бўлиб ўтган геноцид, ҳозирги кунгача давом этаётган дискриминация ҳолатлари бўйича БМТнинг халқаро жиноий ишлар бўйича судига топширилган Аризаларнинг муҳокамаси, Қирғизистонга халқаро полиция киритилиши масаласидаги пайсалликлар; 2) ЕХХТ (ОБСЕ) нинг миллий камчиликар билан ишлаш Олий Комиссари Халқаро текширув комиссиясига Ўзбеклар Уюшмаси ташкилотини Қирғизистондан ташқарига чиқиб кетган жабрланган ўзбек қочоқлари ҳақида маълумот тўплашда ёрдам кўрсатиш учун берган тавсияси; 3) Қозоғистон расмийлари томонидан 29 нафар Ўзбекистонлик қочоқларни Ўзбекистонга мажбуран депортация қилинишини олдини олиш бўйича халқаро ташкилотлар ва давлат органларига ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлган профессор Тео фан Бовеннинг расмий мурожаат қилиши маслаҳатлашиб олинди. Учрашувда Тео фан Бовен жаноблари ўзини ўзбек халқининг яқин дўсти эканини, ўзбекларнинг бошига тушган кулфатларга бефарқ қараб тура олмаслигини яна бир бор таъкидлади. Профессор Тео фан Бовен БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси сифатида Ўзбекистонга 2002 йилнинг охирида борган ва Ўзбекистон қамоқхоналаридаги махбусларга нисбатан азоблар қўлланилаётганини ўрганиб БМТга махсус маълумот тақдим этган. Шунингдек, профессор Тео фан Бовен Югославияда серблар томонидан бошқа милатларга нисбатан геноцид факти бўйича тўпланган расмий маълумотларнинг асосий муаллифларидан биридир.
![](/Photo4621.jpg) Профессор Тео фан Бовен ва Насим Устабоев.
|