Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Попдаги ҳангомалар

Гултожихуроз

 -Эшитдингизми Поп туманига янги ҳоким келибди; деди танишларимдан бири йўлимни
 тўсиб.
 -Эшитганим йўқ. Келган бўлса яхши. 
 -Э ака, янгиликни эшитмабсиз бу дунёга келмабсиз ! Ана ҳокиму мана ҳоким. Раҳбар деган
 ана шунақа бўлиши керак. Бир кўриб ҳамсуҳбат бўлсангиз бўлар экан. Шунақаям танти,
 шунақаям дилкаш инсон эканки асти қўяверинг. Поп Поп бўлиб бунақанги ҳокимни кўрмаган.

 Бугун стадионда тўрта дошқозонда халқга ош берди. У ерга бориб келиш учун
 автобуслар текин. Еб ичиш текин, бепул консерт.

 Ошдан олдин мажлис бўлди. 
 Сўзга чиқган янги ҳоким;
 -Мана кўрасизлар тез орада шаҳару қишлоқларимиз гуллаб яшнайди. Одамларимиз фаравон
 ҳаёт кечирадилар. Ишсизлар иш билан таминланадилар. Қариялар ва болали оналар 
 нафақаларини ўз пайтида оладилар. Деҳқонларга ерларни бўлиб бераман, деди.
 
 -Ооо, зўрку. Шунақа дедими?

 -Э ака, кулманг одамни устидан !  Мана сиз, ҳадеб, ҳамма жойда гапираверасиз.
 Қўлингиздан ҳеч иш келмайди. Масалан, сиз ер бўлиб бероласизми?

 -Ахир мен ҳоким эмасманку, ер бўлиб берсам.

 -Сизлар гапга ўқигансизлар холос. Ундан бошқа нарсага ярамайсизлар.

 -Унда ҳокимга ёлчибсизларда а Муроджон?

 -Бўлмасамчи ака. Шу пайтгача ҳоким бўлганлар фақат ўзларини ўйладилар. Янги ҳокимимиз
 эса жуда хайр эҳсонли инсон эканлар. Ундан илгариги ҳокимлар ўз қўли билан ҳеч кимга
 бир бурда нон ҳам берган эмас. 

 -Ким экан у? Исми шарифи нима, қаерлик экан?

 -Оти Рустамжон, фамилияси Исматуллаев. Ўзи Уйчилик экан. Илгари Наманган туманида
 ҳоким бўлган экан.

 -Ака, аввал иқтисод, кейин сиёсат деганлар. Қачон қарамай сизларда сиёсат бору,
 иқтисод йўқда.

 -Ҳа энди боримиз шу эканда.

 -Биласизми, юзта ҳапҳапдан, битта шапшап яхши. Мана бугунги маишатдан қорин
 тўқ, ғам йўқ. Эртага ёраззоқ.

 -Э қойил сизга Муроджон, қойил. Шундай дедимда йўлимда кетавердим.

 Бундай ош беришлар ҳар ойда бўлиб турди. Орадан ярим йил ўтгач, ногаҳон кеч бўлганда
 Муроджонни учратиб қолдим. Бу йигит ошдан эмас ишдан келаётган экан. 
 Усти боши бир аҳволда, гўё кимдир кийимига оҳакни чаплаб ташлагандай. Ҳолдан 
 тойгани кўзга ташланар, ўзи ҳам зўрға қадам босар эди.

 -Ие, ҳорманг Муроджон !  Қурилишга ишга кирдингизми? Табрикласак бўладими?

 -

 -Ҳа, бу дамингиз чиқмаяпти, нима бўлди тинчликми?

 -Ака чарчадим, гапиришга ҳам мадорим йўқ. Бунинг устига қорним оч.

 -Ош пишириб бермаяптими?

 -Ким?

 -Янги ҳокимда.

 -Уни ошини егандан кўра, заҳарни есам бўлмасмиди?

 -Бир сўраб кўрмабсизда, заҳаринг ҳам борми деб. Балки талабгорларга заҳарам
 бераётгандир?

 -   
 
 Оғзидан таноби қочиб, доимо ҳокимни мақтайдиган бу одамга нима бўлди?
 Бунчалик ношукурликни сабаби нимада? Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ҳаммаси маълум
 бўлди.
 Хисобли дунё деганлардай, доимо текин ошга қатнаб турган йигит-ялангларнинг рўхати
 тузилиб, жамоатчилик ишларига сафарбар этишибди.   
 Бундан Муроджон ҳам бенасиб қолмаган экан.

 Рустамжон Попга ҳоким бўлиб келибдики, ҳамма жойда ўзгариш. Айниқса кўчаларимизни
 айтмайсизми. Бу томони Қўқонга боришингизда Қўштеппагача. Бу томони Ғовасою, у томони
 Пунгонгача йўллар супурилган.

 Асфалтнинг икки четига мушдай-мушдай тошлар терилар ва устидан оҳакнинг суви билан
 бўялар эди. Тошдан сўнг йўлнинг ҳар икки томонга гултожихурозлар экилган. Бу гўзалликни
 кўрган одамнинг баҳри дили яшнайди.

 Ахир ўзингиз ўйланг, у томонга ҳам бу томонга ҳам қарийиб ўттиз киломатр келадиган
 йўлларнинг озодалиги ва бунинг устига бу гулларнинг зийнати шунақанги кўркамлик бахш
 этганки. 
 
 Аммо эси бутун одам: -Булар ақлдан озганми шунча жойга ҳам тош терадию, шунча
 жойга гул ҳам экадими деб ўйлаши аниқ. Нега деганда ёмғир ёғиб тошлар устидаги оҳаклар
 ювилиб кетганида уни яна бўяш кераклигига ақли етадида.   
 Лекин гулларнинг меҳнати ундан ҳам кам эмас. То очилгунча шунчалик масофадаги бу
 гулларга кунда-куноша сув қўйишни бир ўйлаб кўринга.

 Аслида гулзорлар боғ-роғлардаю, хиёбонларда эмас, далаю даштда бўлишлиги кишини бироз
 ўйлантириб қўяди. Ва бу кимни тадбиркорлиги билан амалга ошяпти экан деб ўйлашингиз
 муқарар.  
  
 Ҳар ҳолда бу ишларнинг тепасида турган одамда ё битта ортиқча ёки битта кам бўлса керак
 дейишингиз аниқ.             
 
 Нима бўлганида ҳам гултожихуроздек чидамли нарса йўқ экан. Бир очилганидан кейин
 қуриб қолса ҳам гули тўкилмай тураверар экан. 
 Буни кўрган Попликлар ҳокимнинг ақлига қойил қолиб, гоҳида ўзаро гаплашганда уни
 эркалаб Хурозгул ёки Рустамгул деб атардилар.
  
 Кунлар шу зайлда ўтаверди. Энди илгариги Рустамдан асар ҳам қолмаган. Ош ҳам тугади
 хисоб. Лекин меҳнат қизигандан-қизиб, мажбуриятлар ортгандан-ортиб бораверди.
 Шу билан бирга ҳокимнинг янги қилиғлари ҳам ривож топа борди.
 
 Тумандаги ҳар бир завод ёки фабрикалар раҳбарлари ҳоким номидан бериладиган палов
 ва егуликнинг чиқимларини ўз бўйниларига олишлари шарт(Албатта чўнтакларидан эмас).
 Тижоратчининг ҳам ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар, ҳар бирлари телевизор, гилам
 ёки палос сотиб олишлари ва шахсан ҳокимга топширишлари керак.

 Бу нарсаларни ўндириш учун биринчи навбатда солиқ хизмати ва милитсия жалб этилган
 бўлиб, бўйин товлаган шахслар у завод раҳбари ёки тижоратчи бўладими юритаётган
 фаолияти даров тафтиш қилинар, қарабсизки ҳач қанча вақт ўтмай иши судга оширилар
 эди. Судланишдан қўрқганлар, айтилган нарсани, айтилган соатда элтиб берар эдилар.

 Ҳа, қўрқмайсана қўрқмайсан, "Ўйнашмагил арбоб билан, арбоб урар ҳарбоб билан"
 деганлар.
 Ҳа энди бу нарса бир марта бўлдида, шу сўралган нарсаларни тўласак зора тинчисак
 деб, айтилган жиҳозларни олиб беришар, сохта обрўга бош оғриқ бўлган ҳоким эса борган
 сари ҳаддидан ошар эди.
 
 Бу айтилган нарсалар ҳали ҳолваси экан. Эшитишимча Рустамжоннинг энг антиқа ишларидан
 бири бу туман маориф бўлими, завод ва фабрикалар раҳбарларини, шунингдек фермер
 хўжаликлари вакилларини ҳар куни йиғиб мажлис ўтказар. Мажлисда қачон қараманг
 икки юз, уч юзга яқин одамлар иштирок этишарди. Соат тўртда бошланадиган мажлис
 кечаси ўнда тугаса ҳам катта гап эди.

 Кимдир ишда чачаган, кимдир оч. Лекин бу нарса ҳеч кимни қизиқтирмайди.
 Ахир призидиумда ўтирганларнинг қорни тўқда, демак бошқаларнинг ҳам қорни тўқ.

 Юқорида ўтирганлар кимлар демоқчимисиз?
 Биринчиси ҳоким, иккинчиси прокурор, учинчиси милитсия бошлиғи, тўртинчиси суд,
 бешинчиси солиғ инспексияси бошлиғи ва олтинчиси Мирзиёевнинг вакили.
  
 -Кириш сўзини туманимиз ҳокими ҳурматли Рустамжон Исматуллаев бошлайдилар, эълон 
 қилади ҳоким ўринбосари Абдуқодир.
 Марҳамат сўз сизга. 
 
 -Фалончи тур ўрнингдан ! Кеча соат иккиларда қаерда эдинг?

 -Эгатларга дори септирятган эдим, дейди ёши олтмишга бориб қолган фермер.

 -Э калланга .... сани, кечаси иккиларда деяпман.

 -Сувни тараб бўлиб, бир уйга бориб келай деб кетган эдим.
 Эшшакникини пишириб қўйибдими уйингда, ғўзаларга сув қўйиш турганда. Ўртоқ солиғ
 бошлиғи, буни фермер хўжалигининг фаолиятини текшириб чиқиб, менга хисоботини беринг. 
  
 -"Соҳибкор"дан бирор ким келдими?

 -Мен шу ердаман ўртоқ ҳоким.

 -Тур ўрнингдан катта гапирганда, к...га  ўхшаган. Сан тироқи жуда ишбилармон бўлиб
 кетибсанми?
 Ўртоқ прокурор бу қандай жиноят қилганини биласизми? Буғдой ўримидан бўшаган
 ерларни одамларга бўлиб берибди.

 -Одамларга эмас, ишчиларга.

 -Вой хунаса, сени ҳали тилинг ҳам борми? 
 Ўртоқ милитсия бошлиғи. Сизга топшириқ. Бугундан қолдирмай, берилган ерларга сабзи
 экилганми, ерёнғоқ экилганми ҳаммасини ҳайдаттириб ташланг.  

                                              

 Кунлардан бир куни квартирам рўпарасига учта енгил машина келиб тўхтади. Машинадан
 тушганлар орасида "Инсон хуқуқлари камитети"дан бўлган учта сафдошимиз ҳам бор эди.

 Шу ерда эслатиб ўтишим керак. Эшитишимча бир пайтлари республикада машҳур бўлган
 кўзга кўринган бир сиёсатчининг ёрдами билан Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида
 " Инсон ҳуқуқлари комитети" тузилган бўлиб, бу комитетлар вилоят адлия бошқармалари
 томонидан рўйхатдан ўтказилган экан.

 Лекин кейинчалик марказий ва вилоят ҳокимиятларининг қаттиқ талаби билан суд ва куч
 ишлатар тизимлари томонида бу комитетлар деярли тугатилган. Ёлғиз Наманган
 шаҳридагина бу комитет 2004 йилгача ўз фаолиятини давом этдирган эди.
 Комитетнинг фаолияти қонуний бўлиб, мўҳри ва ҳатто банкда хисоб рақами ҳам
 очилган эди.

 Машинадан тушган ўндан ортиқ одамларни кутиб олиш учун ташқарига чиқдим.
 Буларнинг кўпчилик бўлиб келаётганларидан ўзим ҳам ҳайрон эдим.
 Сўрашиб бўлгач уларни уйга таклиф қилдим.

 Хаммалари ўтириб юзларига фотиҳа тортганларидан сўнг, ҳа тинчликми дегандай
 сафдошимга қарадим.
 У эса даврадаги ёши каттароқ кишига юзланиб:

 -Ака ўзингиз ҳаммасини айтиб беринг деди.
 
 -Хўп; дея гап бошлади келганлардан бири, -сизга таниш бўлганлардан бошқа ҳаммамиз
  фермер хўжалиги бошқарувчиларимиз.
  Биз бир муаммо хусусида маслаҳат сўраб олдингизга келдик. 
 
 -Сизларнинг муаммоларинг ҳаммага ойдинку, пул йўқ, дорини вақтида олиб бўлмайди,
  ёнилғи масаласи ва яна...
 
 -Буларни қўя туринг, гап бошқа жойда, деди сўзимни бўлиб келган меҳмон. 
  Хабарингиз бўлса керак, ҳоким кунда куноша фермер хўжалиги ва бошқа соҳа
  ходимларини йиғиб мажлис ўтказаётгани тўғрисида?
 
 -Ҳа бир эшитгандай бўлувдим.   
 
 -Шу мажлис жонга тегдида. 
 
 -Ҳа энди мажлис ҳам керакда.
 
 -Э ака кўпи ҳам бўлмайдида. Айниқса, мажлисни қўя туринг, у ерда эшитган сўкишлардан
  безор бўлдик. Қачон қараманг калланга, этинга, бетинга... Ахир у ерда ёлғиз эркаклар эмас
  аёллар ҳам бор. Тунов куни фермер хўжалиги бор қўшни аёл ҳам мажлисда қатнашган эди.
  Мажлисда ҳоким мени шундай ҳақорат қилдики, ер ёрилмадию ерга кириб кетмадим.
  Айникса кўшнимнинг олдида жуда мустар бўлдимда.
   
  -Ҳа йўғе, нималар деяпсиз?
  Унчалик бўлмаса керак. Ҳоким бизларни сўкяпти деганингизга ҳеч ким ишонмайди.

 -Ишонмасангиз сўранг шерикларимдан.

 -Шу гап ростми, дедим қаторимизда ўтирганларга юзланиб.
  
 -Ҳа, бу кишининг айтганлари рост. Ўтказилган мажлисларнинг бирида мен ҳам қатнашганман
  ва шундай гапларнинг гувоҳи бўлдим деди сафдош аёл.

  Мажлисда қатнашган одамларнинг гувоҳлик беришича мажлис ҳақорат билан бошланиб
  ва яна шундай ҳолда тугар экан.   

 -Айтинглар, қандай қилиб буларга ёрдам беришимиз мумкин; дедим сафдошларимизга
  юзланиб.

 -Сизни ўзингиз мажлисга қатнашсангиз бўлмайдими; деди фермерлардан бири.

 -Мени киришимга йўл биришмайди. Мажлис қатнашчиларининг фамилиялари қатъий
  ёзилган бўлса керак?

 -Ҳа, кираверишда милиса номма-ном текшириб киритяпти.

 -Сизни у ерга киришга иложингиз борми; сўрадим ҳуқуқ ҳимоячиларининг биридан.

 -Мени киргизишмаса керак.

 -Сизчи, яна кира оласизми, сўрадим сафдош аёлдан.  

 -Фермер қўшнимни ўрнига мен келдим десам қўйишар.

 -Ундай бўлса мана сизга диктафон, овозини ёздириб келсангиз яхши бўларди.
 Буни керакли жойдан қўйиб бериш мумкин.
 
 Йиғилиш тугаб ҳамма тарқалди.

 Кейинги кунларнинг бирида ўтказилган мажлис тафсилотлари шундай эди.
   
 -Бугунги мажлисимизни туманимиз ҳокими ҳурматли Рустамжон Исматуллаев олиб борадилар.
 Марҳамат сўз сизга ўртоқ ҳоким деди ўринбосар Абдуқодир.

 -Ҳамма шу ердами?

 -Ҳа, деган узуқ-юлуқ овозлар эшитилди залдан.
 
 -Яқин кунларда вилоят хокимияти раҳбарятидан текширувчи вакиллар келишади.
 Фермер хўжаликлари, ҳамманг ерларинг бошига каравотингни обориб қўй.
 Яшаш ўша жойда бўлади. 
 
 -Кириш мумкинми: мажлисга кеч қолган фермерлардан бири ижозат сўради ҳокимдан.

 -Ҳей сен, қачон қарамай итни кейинги оёғига ўхшаб судралганинг судралган. Бирор марта
 айтилган жойга вақтида келасанми эшшак?

 Асабийлашган ҳоким залдагиларга ўқрайиб қарадида гапини давом этдирди.

 -Нима деятувдим? 
 Ҳа айтгандай, туманимизда бир бузғунчи бор, Халқободда яшайди. Бирликчи экан.

 -Ҳой сиз нима деяпсиз, ким бузғунчи, нима ёмонлик қилди у одам сизга?
 Халқни қулга айлантирдими, порахурлик қилдими ёки ўнлаб гектар ерларни сотиб
 юбордими.
 Балки йўлнинг ўртасига турволиб ўтган кетган машиналарни тўхтатиб улардан пул олдими?
  деди ўрнидан турган сафдош аёл.

 -Ие, уни қаранг, шериги ҳам шетта эканку. Ким унга рухсат берди мажлисда қатнашишга,
 қандай келди у бу ерга?

 -Ўртоқ милитсия бошлиғи, тезда обориб камерага тиқиш керак бундайларни ! 
 Нега қараб турибсиз, қани одамларингиз?

 Залдан трибуна томон тез одимлаб борган аёл:
 -Сиз прокурорга гапим йўқ, сизга ҳам суд райиси. Милиса бошлиғига ҳам арзим йўқ.
 Аммо сиздан шуни сўрамоқчиман, бу Исматуллаевни ким тайинлади Попга ҳоким қилиб;
 деди Мирзияевнинг вакилига қараб.
 Ҳар куни мажлисда қатнашиб, бу инсоннинг ҳақоратларига ўзингиз гувоҳи бўляпсиз.
 Лоақал буни тартибга чақирмайсизми?
 Меҳнат қилган одамнинг айби нима. Попликларнинг айби нима. 
 Тузукроқ муомала қилишни биладими бу инсон, яна ҳокима? Ё тилини ўрнида, чурраги
 оғзида турадими? Ҳе улгурдим бундақалардан.

 -Рустамжон, нима қиласиз мен аёл турганида эркакларга ташланиб. Ахир ўзингиз яхши
 биласизку у нарсани каллага ишлатилмаслигини. Юринг ана у пардани орқасига ўтайлик.
 Ёки шу ерда ҳам "ишни" бошлаб юбораверасизми?

 Бу гаплардан ўзини йўқотаёзган ҳоким тезликда микрофонни штекирдан суғуриб чўнтагига
 соларкан; 
 -Ўртоқлар бугунги мажлис тугади, дедида орқа олдига қарамай ўрра солиб қочди.
 Залда кулгу кўтарилди. 
 
 Юқорида ўтирган вакил, прокурор, суд райиси, милитсия ва бошқалар бошларини 
 эгган ҳолда зални тарк этдилар.    
 
 Бу воқеадан кейин мажлис ҳам камайиб кетди. Энди ҳоким тўғридан тўғри далаларда
 ўз "фаолият"ини юргизаётган экан.


Ҳайит Ғофур

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (04.05.2011)
Просмотров: 852 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Среда, 25.06.2025, 12:35
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz