Юсуфжон! Жигарларингиз,фарзандларингиз,кариндошларингиз, дўстларингиз, мухлисларингиз орзиқиб кутган Озодлик сизга муборак бўлсин! Бу кунлардан бошимиз осмонда. Сиз бутун Ўзбекистоннинг фахри, ғурурисиз. Омон бўлинг! Ўйлаймизки сиз Озодликни бу йилги илк қалдирғочларидан бири бўлгайсиз. Қалдирғочлар эса юртларга баҳор элтади. Биз ушбу хукуматни тадбирини демократлаштириш йулидаги биринчи кадами деб тушуниб, сизнинг изингиздан қолган барча сиёсий махбуслар хам озод этилади, чет эллардан барча мухолифат аъзолари юртимизга қайтаридилар деган умиддамиз. Зеро, буни Ўзбекистон мустакиллигини якинлашиб келаётган 20 йиллиги тантаналари куни тақозо қилади, адолат шуни талаб этади. Яшасин Озодлик! Бек Тошмухаммедов Гулчехра Нуруллаева Дадахон Хасанов Абдулазиз Махмудов Ботир Норбоев Бахтиёр Исабеков
|