Яқинда бир нечта ўзбек тилидаги сайтларда, қўшиқчи Озода Нурсаидованинг сайтидан олинган видеолавха кўчириб босилди. 8 дақиқали ушбу видеолавха, Озоданинг тез кунлар ичида эълон қилиниши кутилаётган интервьюсидан олинган аудио парчалар деб тақдим қилинган.
Маълумки, бир неча йиллардан буён, кучли овоз ва истеъдодга эга бўлган бу қўшиқчи ўзбек сахнасидан четлатиб қўйилган. Унинг қўшиқлари радио ва ТВ каналларида янграмаяпти.
Видеолавхада Озоданинг овозига ўхшаган овоз, мана шу эълон қилинмаан таъқиқларнинг асл сабаблари хақида сўзлайди.
Хаммадан ажабланарлиси шундаки, видеолавханинг дастлабки дақиқаларидаги кадрларда "ЭРК” демократик партиясининг рахбари ва яқинда ташкил топган "Ўзбекистон Халқ харакати” раиси Мухаммад Солихнинг бир неча йил аввал Исломий ташкилотларнинг вакиллари билан сухбатлашиб турган ва улар билан овқатланаётгани кўрсатилаяпти.
Айни мана шу дақиқаларда, Озода Нурсаидованинг овози кадр ортида мана шундай дейди:
"Агар артист, яширин Ислом ташкилотини молиявий қўлламаса, унга нима учундир хукумат томонидан босим бошланади. Менинг умрим давомида кўриб келаётан қўрқинч ва дахшатларнинг ечими хам айнан мана шунда”.
Озода, мамлакат рахбарияти ва шоу бизнес вакиллари орасида яширин Исломий ташкилотни махфий равишда молияловчилар кўп эканлигини айтади.
"Хаттоки давлат телевиденияси ичида хам одамларни ислом инқилоби учун маънан тайёрлаётан гурух фаолият кўрсатаяпти” дейди.
Эхтимол бу хақ гапдир, лекин ажабланарлиси - видеолавханинг қатор жойларида "ЭРК” ва ЎҲХ лидери Мухаммад Солихнинг хориждаги исломий харакат вакиллари билан учрашуви билан боғлик кадрларнинг кўрсатилишидир.
Ўзбекистон ичидаги қўшиқчига ўтказилаётган босимга, хориждаги ўзбек мухолифати лидерининг қанчалик алоқаси бор? Ва нима учун Озоданинг бу иқрори Ўзбекистон Ҳалқ харакатининг Берлинда ўтган биринчи қурултойидан кейин, 26 май куни тарқатиляпти?
Ўзбекистон Ҳалқ харакати, соф ниятлар ва самимий мақсадлар асосида яқиндагина ташкил топди. Хали оёққа туриб улгурмаган ташкилотни тошбўрон қилиш ниятида юрганларнинг асл "босс”лари мамлакат ичида ва қўшиқчи Озоданинг гўёки фош қилувчи видео интервьюси, уларнинг навбатдаги талвасасидир. Шунингдек бу, Ўзбекистон хукумати шуур остига таъсир килиб, муайян шахс ёки гурухга нисбатан гумон тугдирувчи "25 кадр” услубидан кенг фойдаланиш йўлига ўтганлигининг исботидир.
Видеолавхани кўриш учун шу ерга киринг: http://www.youtube.com/watch?v=ZUk3axrCuuU
www.yangifikr.com