Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Мухторият қисмати. 2-кисм

Қалъадагилар талабнома шартларига тўпдан Эски шаҳар устига ўқ отиш билан жавоб берди. Талабнома шартлари қабул қилинмаганини сезган Эски шаҳар мусулмон мутаассиблари шаҳардаги оврўпалик аҳолини бўғизлашга киришиб кетдилар. Яна мусулмон делегацияси келди ва шаҳарни ўққа тутиш тўхтатилмаса, ўзаро душманлик бутун ўлкага ёйилиб кетиши мумкинлигини айтдилар. «Ўлка мусулмон депутатлари Шўроси» тинчликка эришиш учун бошқа чора-тадбирлар қидирмоқда, деди.
Делегацияга «биз сизлар билан урушишдан қўрқмаймиз», деб жавоб бердик. Шаҳарни яна замбаракдан ўққа тутдик. Натижада мусулмон қисмлари Скобелев томон-га қоча бошлади. Шаҳардаги бадавлат рус кишилари х,ам улар билан бирга эди.
...Эски шаҳар аланга ичида қолди. Учта ҳарбий юришда демократия ва социализм душманлари билан қаҳрамонларча жанг қилган қизил гвардиячилар ўзгалар молу мулкини талон-торож қилишдан ўзини тийиб туролмади».
Учта ҳарбий юришда «қаҳрамонлик» кўрсатган қуролли инқилобчилар Қўқонда ўзгалар молу мулкини талон-торож қилдилар. Бу ҳам етмагандай арман дашноқлари билан ҳамкорликда Фарғона водийси халқи бошига тарих кўрмаган ваҳшийликларни солдилар.
«1918 йилнинг 19—26 январида Тошкентда бўлиб ўтган «Туркистон ўлка Советлари»нинг IV съезди Қўқон мухторияти ва ҳукумат аъзоларини қонундан ташқари, деб жория этди, ҳукумат аъзоларини хибсга олиш ҳақида қарор қабул қилди». Ана шу қарорга биноан Қўқон қонга ботирилди. Мухтор ҳукуматнинг 30 вакили (ҳукуматга алоқадор бўлган шахслар) қамоққа олинди. Айримлари қўлга тушган заҳотиёқ судсиз отиб ташланди. Ҳукумат бошлиғи М. Чўқаев Фарғонага, Фарғонадан Қашқарга қочиб кетишга мажбур бўлди. Шаҳар бир неча кун олов ичида қолди. «Ўт очиш оқибатида 1000 дан ортиқ дўкон ва дўкончалар вайрон этилди. 1500 киши ўлдирилди». «Қўқон ҳукумати тор-мор келтирилгандан сўнг дашноқлар гуруҳи Шўро дружинаси байроғи остида шаҳарни 9 кун талади. Қўқон касалхонасида даволанаётган бемор ва ярадорлар-ни биноси билан бирга ёқиб юборди. Қўқон пахта тозалаш заводи ишчиларининг 50 таси оиласи билан пичоқлаб ўлдирилган». Шақар (Қўқон)нинг 10 маҳалласида сўйилмаган одам қолмади. Қисқа вақтда 10 минг кишининг ёстиғи қуриди. Дашноқлар ваҳшийларча одамларнинг қўли, оёғини чопди, аёлларнинг эса кўкрагини кесди. Болаларни эса жоду (беда қирқадиган асбоб)дан ўтказдилар». Перфильев Тошкентга кетганидан сўнг даш-ноқларнинг бир қисми қалъа ҳимоячиси сифатида қолдирилган эди. Дашноқлар 1915 йилги турк-арман қирғинидан к.очиб, Туркистондан паноҳ топгандилар. 1919 йилнинг май ойида Дашноқцутюн партияси Коминтерндан чиқарилади ва қуролсизлантирилади.
Қўқон партия дружинасининг собиқ взвод командири Усмон Алиев қуйидагича ёзади: «Ҳал қилувчи февраль кунларида дашноқлар дўконларни талади, Потеляхов идорасини ёкди.
Шаҳар роппа-роса бир ой ёнди. Ок,ибатда очарчилик бошланди». Фарғонадаги биродаркушликнинг фаол қатнашчиси Матқовул Матфозиловнинг ёзиши-ча, «Сўл эсерлар, дашноқлар ва бошқалар Қўқон Шўросига кириб олиб, яширин равишда хоинлик сиёсатини олиб бордилар. Бу партияларнинг махсус қуролланган бўлинмаси босмачиларга қарши кураш ниқоби остида ерлиларга нисбатан вақшийлик қилди, зўр-лади ва молу мулкини талон-торож қилди». Дашноқцутюнчилар ва қуролли инқилобчи-лар Сузоқ, Бозорқўрғон аҳолисини қирғинга гирифтор этди. 


Қисқа вақтда рўй берган вайронагарчилик, талон-торож ва ваҳшийликлар бутун Туркистонга ёйилди. Инсоний ҳуқуқи, эътиқоди, орияти топталган халқ қўзғалди. Ва бу ҳолат халқ ҳаракатига, халқнинг оммавий қаршилик ҳаракатига, ўзига хос йўсиидаги халқ норозилигига ва қўзғолонга айланиб кетди. Биз, бу миллий озодлик ва қаршилик ҳаракатини босмачилик ҳаракати, даврни эса босмачилик даври деб атадик.
Қўқон фожиаси турли хил сиёсий партиялар ва гуруҳлар ичида жиддий норозиликлар келтириб чиқарди ва соф виждонли кишиларни оёққа турғазди. Бу фожиадан жабрланган халқнинг қасоскорлик руҳида тарбияланган мард ўғлонлари аллақачон хулоса чиқарганди. Тошкент шаҳар Советининг 1919 йил 23 февралидаги йиғинида «Қўқон воқеаларига дойр ва социалистик армия» деган масала муҳокама қилинади, Унда Қўқонда содир этилган фожиаларга сиёсий баҳо беришга, тўғрироғи хаспўшлашга уринишлар бўлади. Шу ўринда ана шу мажлис маълумотномасидан парчалар келти-ришни лозим топдик, (Чунки унда аждодларимизнинг кизил гвардиячилар томонидан қанчалик ваҳшийларча ўлдирилгани ва демократик кучларнинг фожиаларни холис баҳолаши қанчалик қаршиликка учрагани аён бўлади.)
Меньшевик-интернационалистлар фракциясининг бошлиғи ўртоқ ВАЙНШТЕЙН (мажлисни очиқ ўтказишни талаб қилади ва кўрилаётган масаланинг аҳамиятига тўхталиб, қуйидагича фикр билдиради): «Кўрилаётган масалага ҳар томонлама сиёсий баҳо бериш бизни жуда қизикдиради, айниқса жанговар бўлинманинг жанг пайтида ва жангдан кейинги хулқ-атвори, зиммасига юкланган топшириққа муносабати ва уни қандай бажарганлигини билишимиз лозим. Бу масалалар нафақат бизни, балки бутун жамиятимизни, инқилобий демократияни, ҳар қандай махфий сиёсатдан, сирли шартномалардан устун турадиган ҳақиқатни халқ оммаси билиб қўйиши керак.
Шубҳали ва қайғули қолат рўй бермаслиги учун мазкур масала очиқ муҳокама этилиши лозим. Кўнгилсиз ҳодиса рўй бермаган бўпса, жуда яхши, кимлардандир қўрқадиган, яширадиган нарсамиз йўқ. Агарда демократияга, инқилобга доғ туширадиган хатти-ҳаракат содир этилган бўлса, у бизнинг ярамиз ва жароҳатимиз деб кабул қилишимиз керак. У газак олиб кетмаслиги учун чора-тадбирлар кўришимиз даркор. Мабодо демократия учун шармандали вокеа рўй берган бўлса, масалани очиқ муҳока-ма этиб, айбмизини тан олиб, уни ювишимиз лозим.
Е. ПЕРФИЛЬЕВ: Январь ва февраль ойида учта юриш қилишга тўғри келди. Бу учала юриш бир-бири билан узвий боғланган. Биз атаман Дутов билан жанг қилаётганимизда, унинг Зайцев ва мухтор ҳукумат билан алоқада бўлганлигини тасдиқловчи маълумотларга эга эдик.
Оренбург учун жанг қилаётганимизда Қўқонда қўзғолон кўтарилиши керак экан. Айни вақтда, казаклар Эрондан Ўрта Осиё томон силжимокда эди. Улар бирлашиб, Шўро ҳокимиятини ағдармокчи эдилар.
Халқ оммаси Қўкондаги мухториятни қўллаб-қувватламади. Биз ўз вақтида душманни Оренбургда тор-мор келтириб, Шўролар ҳокимиятини ўрнатдик ва Ўр-та Осиё томонга йўл олдик. Самарқанд остонасида казакларга зарба бердик ва уларни тинчитдик. Казакларни қўзғолонга ундаган 200 тача киши шармандаларча қочиб қолди.
Қўконда эса, ерли халкнинг қуролли бандаси қалъага ҳужум қилибди, талабнома топширибди ва. таслим бўлишни, қуролларни топширишни, кизил гвардиячиларни куролсизлайтиришни талаб қилаётган экан. Биз Қўконнинг Янги шаҳар қисмида рус аҳолисини ерли бандитлар бўғизлаб ўлдирмоқдалар, деган хабар олдик. Бизнинг поездимиз йўл-йўлакай, йўлда учраган ҳар қандай қалакғи-қасанғиларни ўққа тутиб борди. Шаҳар қалъаси ҳалича қўлдан кетган йўқ экан.
...Исёнчилар орасида яхши қуролланган 250 тача форс бўлиб, ҳукумат уларга ҳар куни 25 сўм пул бериб турар экан. (Мухтор ҳукуматнинг хазинаси бўш бўлган, 60 миллион сўмлик заём чиқариб уни ҳам сотолмаган—Ш.Д.) Қуролланган арман дашнокпари шаҳарда жойлашган бўлиб, форслар билан душманлик кайфиятида эди. Улар қалъа ва вокзал ўртасидаги алоқани ушлаб турарди.
Эрталаб, Хўжанд кўчаси бўйлаб 2000 тача ерлилар шаҳар томон бостириб келаяпти, деган хабарни олдим. Олдинда қуролланган пиёдалар, уларнинг изидан болта, теша, ўроқ, кетмон ва калтак билан қуролланган одамлар, улар орқасидан қуролланган отлиц-лар ярим ҳалқа бўлиб, қуролсиз оломонни биз томонга зўрлаб, олдига солиб қувиб келарди. Наманган йўли бўйлаб ҳам, худди шундай гуруҳ бостириб келмоқда эди. Отрядимиз 12 та артиллерия пушкасидан уларга қарата ўт оча бошлади. Исёнчиларнинг катта қисми мачитга яширинишди. Менимча, улар мачитни тўпдан сақланадиган паноҳ деб тасаввур қилгандилар. Мачитни ҳарбий истеҳком сифатида шаҳар қалъаси билан таққослаганда жуда катта фарқ қилади. Масжидга карата бир неча маротаба ўқ уздик. Гуруҳимиз ўз вазифасини бажармади. Чунки гуруҳимиз ёнғин чиқариб шаҳар ва аҳолига катта зарар етказди. Виз шақардаги ҳокимиятни йўқ қилиб ташладик. Шаҳардаги эски ҳукумат рус кишиларининг ҳаётини сақлаб қолишга кафолат беролмасди.
Мачитларни яна бир неча маротаба тўпдан ўққа тутишга тўғри келди. Қизил гвар-диячилар бўғизланган оврўпаликларнинг жасадларини кўрганда шундай тутақиб кетди-ларки, уларни ҳеч қандай куч тўхтатиб қололмасди, аскарлар олдиларидан чиққан ҳамма нарсани яксон цилиб кетавердилар. Ҳатто шундай х,олат рўй бердики, 5 та қиэил гвардиячи ерли бандитлернинг 200 тасини олдига солиб қувлади (цуролсиз оломонни— Ш. Д.). Отряд катта қақрамонлик кўрсатди. Жанг иштирокчилари орасида бирорта ҳам қўрқоғи йўқ эди. Биз қийинчилик билан тошкўприкни қўлга киритдик ва Эски шаҳарга ёриб кирдик. Исёнчилар тўдаси Скобелев томонга чекинишди. Бадавлат кишилар қимматбаҳо буюмларини, пулларини ўзлари билан олиб қочдилар, лекин нарсалари ўзларига насиб этмади. Қочаётганларни тезотар тўпдан ўқ узиб, янчиб ташладик, бир кисмини эса орқага чекинишга мажбур этдик. Уларнинг кўрпа-ёстиқлари, гиламлари, кимматбаҳо нарсалари йўлда сочилиб қолди.
Туркистон мухтор ҳукумати деб аталган ҳукумат, биз боргунга кадар тарқаб кетган экан. Унинг ўрнига «Ўлка мусулмон депутатлари Шўроси» тузилиб, моҳиятан олдинги ҳукуматдан ҳеч қандай фаркланмасди, факатгина номи ўзгача эди, холос. «Ўлка мусулмон депутатлари Шўроси» вакилининг айтишича, бизлар уларни ўққа тутганимиз сабабли мусулмонлар бизга қарши миллий уруш эълон килган эмиш. Мен уларга: «Биз урушдан кўркмаймиз», деб жавоб бердим. Гуруҳимиз Эски шаҳар устига яна 9 марта замбаракдан ўк узди... Шундан сўнг оқ байроқ кўтариб мусулмон делегациялари келавердилар. Улар «Биз айбдор эмасмиз, у тўдалардан ўзимиз ҳам катта зарар кўряпмиз, конли тўкнашувларга улар айбдор, ўқ отишни тўхтатинглар», деб илтимос килдилар. Гуруҳимиз кочган тўдаларни изидан қувиб етиб тор-мор келтириши керак эди, лекин гуруҳимиз ва дашноклар шаҳарни талон-торож килишга берилиб кетишди. Шунинг учун ҳам гуруҳни бошка кучлар билан алмаштириш зарурияти туғилди.
Ҳозир Қўкон кандай аҳволда, у ерда нималар бўляпти? Қўқоннинг Эски шаҳар кисми тамомила вайрон этилган. Янги шаҳар мавзеига зарар етказилмаган. Шаҳардаги бадавлат рус кишилари ҳам шаҳарни ташлаб кочиб кетган. Шаҳарда катта озиқ-овқат эаҳиралари, банкида эса олтин ва кумуш пуллардан анчагина бор...
Биз зиммамиздаги ишларни якунлаган эмасмиз. Омон колган бандитлар ўлканинг бошка ҳудудларида кўзғопон кўтаришга уриниб кўрмокда. Оврўпаликларга карши ерли халкни кайраб, миллатчилик руҳида ташвикот олиб бормокдалар.
...Биз шаҳарда Пономарёв ва Белов бошчилигида шаҳар куролли мудофаасини туздик. Олдимизда фитначиларнинг асл қиёфасини фош этиш масаласи кўндаланг бўлиб турибди. Душманларимиз кундан-кунга ҳушёр тортмокдалар. Аскарлар уй-уйларига тарқаб кетмокдалар. Бизнинг ихтиёримизда замбараклар, снарядлар, ўқ-дорилар истаганча бор, лекин одамларимиз кундан-кунга камайиб бормокда. Шунинг учун тезлик билан, қиска муддат ичида социалистик армия тузиш зарурияти яққол сезилиб колди.
    
Мен маърузамни тугатар эканман, шуни алоҳида таъкидламокчиман: мен урушда бўлганман, кўплаб жанговар тўқнашувларда қатнашганман, лекин қизил гвардиячиларимизнинг Қўқонда кўрсатган қақрамонликларини, мардлигини ҳалигача кўрмаган эдим.
Агар ўзгалар молу мулкини талон-торож қилишдек шармандали ҳолат рўй бермаганида, гуруҳимиз ўзининг инқилобий вазифасини сидқидилдан аъло даражада бажарди, деб айтган бўлар эдим.
ВАЙНШТЕЙН: ҳисоботдан шуни англадимки, гуруҳ бошлиғи ўртоқ Перфильев маърузаси юзасидан бирор жўяли фикр айтишим қийин. Унинг маърузасида киши ҳиссиё-тини қитиқлайдиган ва ташвиқотнома сўзлар анчагина. Лекин Қўқонда рўй берган фо-жиали воқеалар тўғрисида далиллар жуда оз келтирилди. Бизни Оренбург ва Самарканд эмас, айнан Қўқон воқеалари қизиқтиради.
Қизиқ, синфий кураш номи билан кўтарилган инқилобий байроғимиз қаерда қолди? Руслар ва сартлар, арманилар ва форсларнинг ўзаро миллий келишмовчиликлари ҳақидаги гаплар, мусулмонлардан қандай қилиб ҳимояланишимиз лойиҳаси тўғрисидаги фикрлар қулоққа чалинмоқда. Биз синфий кураш ўрнига, миллий кураш олиб бораяпмиз. Бу аҳволни, шубҳасиз, табиий ҳол деб ҳисоблай олмаймиз. Лекин у мантиқан тўла, Советларнинг Туркистон ўлкасида олиб бораётган сиёсати оқибатидир.
Ўлкада мусулмонлар хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашмай туриб социализм қуришга интилмокда. Ўртоқ Перфильев меҳнаткаш мусулмон оммаси мухториятни хоҳламади, қўллаб-қувватламади, деб таъкидлаб ўтди. Ўртоқ Перфильевнинг ўз фикрини исботлашга асоси борми? Унинг асоси шундаки, қайсики мусулмонлар тўпдан ўққа тутилгандан кейингина ўзларини бўйсунишга тайёр эканликларини билдирганини назарда тутаётган бўлса керак.
Ерли халқ Куропаткинга ўзларининг итоатгўйлигини ўшандай усуллардан кейингина билдирмаганмиди? Ўртоқ Куропаткин (Туркистоннинг сўнгги генерал-губернатори 1914—1917 й.—Ш. Д.) қўллаган усуллар билан ёндашмоқни мулоҳаза қиляпти (залдан ола-ғовур кўтарилди, «Йўқол бу ердан!»).
Маърузада биз фақат миллий қирғинларни кўраяпмиз: уни социализмнинг ёвуз душмани бўлмиш подшо монархияси ва ҳукумати қўллаб-қувватлаган эди.
Қайси социалист бунга ишониши мумкин? Сиз Туркистонни ташлаб чиқиб кетасиз-ми? Агар бу ерли халқнинг хоқиш-иродаси бўлса-чи? Кимки бу тўғрида гапирадиган бўлса, сизлар дарров унинг овозини ўчирасизлар. Йўц, сизлар социалист эмас, ўша империалист, ўша истилочисизлар (залда шовқин, «Йўқол ярамас!» деган овоз янгради).
...Қатор шаҳарлар ўз х,олига ташлаб қўйилган. Мана, биз интернационализм ғояла-рини, миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва халқаро биродарлик ғояларини ҳаётга қандай тадбиқ қилаяпмиз.
Биз Германия пролетариатини немис империалистлари билан курашда ёрдамга чақираяпмиз, лекин ўзимиз (аскарларни—Ш. Д.) бир ирқдан иккинчи ирқнинг устунли-гини тан олиш кайфиятида тарбиялаяпмиз. Нима учун Германия бизга: «Сизлар Туркис-тонда сартларни топтагандай биз сизларни янчиб ташлаймиз», деб айтмайди. Бошқа-лар ҳурматига сазовор бўлиш учун, бошқаларни ҳам ҳурмат қилиш керак.
Ўртоқ Перфильев ҳиссиётимизни қўзғаб ундан фойдаланмоқчи... Интернациона-листлар фракцияси номидан зудлик билан рўй берган воқеани тафтиш қилиб, ўрганиб чиқувчи комиссия тузишни, инқилобнинг қизил байроғига кимки доғ туширган бўлса, оддий гвардиячидан тортиб, отряд командиригача ҳамма-ҳаммасини қатъий жавобгар-ликка тортишни талаб қиламиз.
Биз учун айрим кишиларнинг шуҳрати эмас, демократиянинг виждони ва тутган йўли аҳамиятлидир. Инқилобий демократия байроғидан бу доғни ювиб ташлаш керак. Айбдорлар қонун олдида жавоб беришлари лозим.
Раислик қилувчи И. О. ТОБОЛИН: Қўқон воқеалари тўғрисидаги маърузани интер-националистлар фракциясининг вакили ташвиқотнома маъруза деб атади. Лекин мен танқид қилаётган кишининг маърузасини ташвиқотона нутқ деб атайман. Катта йиғи-лишга тўғри келмайдиган гап-сўзларни қилмоқда. Интернационалистлар фракциясининг қанча аъзоси аксилинқилобчилар билан бўлган жангда ҳалокатга учради? Аъзола-рингизнинг қанчаси жангда иштирок этди? Майли, биз улардан ҳеч нарсани, дам олишни ҳам, уйқуни ҳам, ҳаётни ҳам аямаймиз. Бу партияга (фракцияга) фақат танқидингиз-ни чўнтагингизга солиб қуйинг дейман, танқидни сизлардек тафтиш комиссиясида ўтирмоқчи бўлаётган қўрқоқлар эмас, ишни амалга оширганларнинг ўзлари қиладилар. Менимча, уларнинг ўзлари айбланувчилар курсисида ўтириб, суд олдида жавоб беришлари керак.
Маърузачи социалистик ҳукумат қандай қилиб бундай шафқатсизликларга йўл қўйди, деб савол бераяпти. Мен унга ҳозир пролетариат диктатураси даврида, ким кимни енгиши ҳал бўлаётганда шафқатсизларча кураш бўлиши табиий бир ҳол, деб жавоб берар эдим. Қизил гвардиячилар ўзаро жангларда бундан х,ам қаттиқ шафқат-сизликларни намоён қилди. Умуман, бундай дақиқаларда, бундайин курашда шафқат-сизлик ҳақида гапириш жудаям кулгули бир ҳол. Интернационалистлар партияси ваки-личинг айтишича, маъруза ҳеч нарса бермаган эмиш, лекин биз ундан кўп нарсаларни билиб олдик ва хулоса чиқардик.
...Қўқонда марказдан узилиб, ҳаётимиз хавф остида қолганида ҳам, инқилобнинг тақдири қил устида турганида ҳам, ўз қарорларимизни ҳаётга тадбиқ қилаверамиз. Тўғри, айрим шахсларнинг жиноий ҳаракатлари тўғрисида тўхталиб ўтмоқ керак, лекин бутун бошли қизил гвардия юзига қора чалпишга йўл қўймаймиз. Бизнинг оилавий ҳаётимизга суқилишга ҳаққингиз йўқ. Демократлар орасида сизларга ўрин йўқ. Ярат-ганга шукурким, ўлкани танг аҳволдан сақлаб қолувчи қизил гвардиячилар ўз вақтида ҳаракат қилишга улгурди... Ўртоқ Перфильев огир аҳволдагиларга ёрдам беришга умидсизлии билан қарамоқда. Менга эса умидли бўлишга рухсат бергайсизлар.
...Социалистик армиядан ташқари бизнинг ихтиёримизда, Шўро ҳокимияти душ-манларини янчиб, йўқ қилиб ташлайдиган, ишчи ва деҳқонлар ҳокимиятига қарши кучларга қарши шафқатсиз кураш олиб борадиган қизил гвардия ҳам бор.
...Интернационалистлар фракциясини рус инқилобининг вайсақи сиёсатбозлари деб аташ мумкин. Жангдан сўнг ўзгалар молу мулкини талон-торож қилиш, шубҳасиз, шармандали ҳол, лекин биз бу воқеага психологик нуқтаи назардан ёндашишимиз мумкин. Тарихдан маълумки, шунчалик катта оломон билан жангчилар тўқнашганда талон-торож бўлиши табиий бир ҳол, фақатгина талон-торожнинг ҳажми ва қандай бўлганлиги билан фарқ қилади, холос. Бу албатта ёвузлик.
Шу кунгача Русиянинг қамма йирик шаҳарларида тўнтариш вайрон қилиш йўли билан амалга оширилди. Биз Коровиченко (Туркистон Вақтли ҳукуматининг ҳарбий вазири) устидан ғалаба қозонганимизда талон-торож деярли содир бўлмади. Инқи-лобнинг илғор қизил гвардиячи гуруҳлари байроғида доғ бўлмаслиги лозим, тушган доғни эса, албатта ювиш керак.
Талон-торож ва бебошликни тан олиб, айбдорларни ўзларининг ижтимоий-сиёсий ташкилотларида, ҳарбий қисмларида, гуруҳларида суд қилинишини таклиф қиламан.
Ўртоқ ВАЙНШТЕЙН интернационалистлар фракцияси номидан «Қўқон воқеаси» тўғрисидаги қарорни мажлис аҳлига ўқиб эшиттиради. Интернационалистлар фракцияси аъзолари номидан, қабул қилинадиган қарорда қуйидагилар акс этишини лозим деб ҳисоблайман: Инқилобий қарбий қисмлар томонидан содир этилган талон-торож ва бебошлик, инқилоб демократияси байроғига доғ бўлиб тушганлиги тан олинсин. Қўқон воқеалари яхши ёритилмади, деб ҳисоблансин. Фақат воқеа содир этилган жойнинг ўзида текширилган тақдирдагина ҳақиқат юзага чиқади. Шунинг учун демократик комиссия тузилсин, айбдорлар аниқлансин, инқилобий суд олдида жавоб берсин ва жазога тортилсин.
Раислик қилувчи ўртоқ ТОБОЛИН меньшевик-интернационалистлар фракцияси томонидан таклиф қилинган қарорларни расмий равишда қабул қила олмаслигини эълон қилди, сабабини таклифлар ёзма равишда берилмади деб кўрсатди. Ва мажлис аҳли меньшевик интернационалистлар фракцияси томонидан қилинган таклифларни рад этди.
Сўнгра большовойлар резолюцияси ўқиб эшиттирилди ва 75 делегат розилиги (17 делегат қарши овоз берди) билан большовойлар қарори қабул қилинди».
Қўқонда рўй берган февраль воқеалари ҳамон бизга қоронғилигича цолмоқда. Айрим манбаларда, 18 февраль куни Эргаш томонидан ҳокимият тўнтариши амалга оширилганлиги таъкидланади. Менимча, ҳеч ким, ҳеч қандай тўнтаришни амалга ошир-маган. Чунки таҳликали февраль кунларида Қўқонда ҳам, мухтор ҳукумат ичида ҳам, ягона ҳокимият кучи йўқ эди. Қўқоннинг амалдаги ҳациқий эгаси, Қўқон шаҳар милициясининг бошлиғи Эргаш эди.
Қадимдан қолган ва цомусларда ёзилмаган ҳаётий бир қонун бор. Лашкар кимнинг қўлида бўлса, ҳокимият ҳам ўшанинг қўлида бўлади (албатта, демократия институтлари ривожланмаган жамиятда). Олий лавозимга М. Чўқаев сайланган бўлса-да, мухтор ҳукумат суянган армия Эргаш қўлида эди. Шу ўринда Эргаш шахсига қисқача тўхталиб ўтсак. У долғали замонда иккита Эргаш яшаб ўтди. Катта Эргаш подшо замонида та-лончилик ва ўғрилик қилгани учун 20 йиллик Сибирь сургунига ҳукм қилинганди. Дар-х,ақиқат, подшонинг Туркистондаги маъмурлари Бобонни ҳам, Номозни ҳам ўғри, талойчи деб атаганди. Февраль озодлиги туфайли 1917 йилнинг сентябрида Эргаш сургундан қайтиб келади. Ва у Шўро ҳукумати Қўқон шаҳар милицияси бошлиғи лаво-зимига тайинланади. 1918 йилнинг бошларига келиб Эргаш ва унинг ёрдамчиси Ҳамдам ихтиёрида 1700 дан ортиқ қуролли йигит бор эди.
1918 йилнинг март ойида Қўқон ёнидаги Бачир қишлоғида кўрбошилар йиғини бўлиб ўтади. Унга 40 дан ортиқ қўрбошилар қатнашиб Эргашни «Амир ул-муслим» (Мусулмон қўшинининг бошлиғи) этиб сайлайди. Ўринбосарликка Мадаминбек ва кичик Эргаш сайланади. Катта Эргаш 1918 йилнинг ёзида Марғилон шаҳри ёнидаги жангда ҳалок бўлади. Кичик Эргаш эса, 1920 йили Қўқонда мағлубиятга учраганидан сўнг сиёсий фаолиятдан четлашиб кетади.
Мухторият тузиш ғояси тарихимизда ўз эркини қўлга олмоқчи бўлган, миллий демократик давлат тузишни ният қилган ва унда ҳур яшашни орзу этган юқори қатлам-даги бир гуруҳ ватанпарварлар ташаббуси эди. Туркистон мухторияти ҳам, Париж коммунаси каби бор-йўғи 72 кун яшади. Туркистон миллий савдо-саноат буржуазияси мухториятнинг асосчиси ва ҳаракатнинг йўлбошчиси бўлди. Демократик кайфиятдаги миллий мусулмон зиёлилари эса, унинг тарғиботчиси ва собит курашчисига айланди. Туркистон такдири учун, миллий истиклол учун, эрк ва ҳурлик учун ВАТАН туйғусидек муқаддас туйғу калбининг тўридан жой олган миллатпарвар зиёлилар курашганди холос. Улар Тошкентда козоқ тилида «Бирлик тўғи», ўзбек тилида «Эл байроғи», «Улуғ Туркистон», «Ҳуррият», рус тилида «Свободная Туркестан» газеталарини озодлик ғояларини тарғиб килувчи минбарга айлантирганди.
Мухторият ҳукумати молиявий жиҳатдан ниқоятда оғир аҳволда эди. Турк шўронинг буйруғи билан 1917 йилнинг декабридаёк Қўқондаги банклар пулини П. Г. Пол¬торацкий шўро ҳукумати ихтиёрига олиб кетганди. Пулсиз колган мухториятчилар 60 миллион сўмлик заём чикардилар. Лекин бир бурда нонга зор халк заёмларни деярли сотиб олмади. Ҳукуматни қисқа вактда молиявий жих,атдан оёкка турғазиш вазифаси долзарб масалалигича колаверди.
Ҳукумат ҳарбий кучга ҳам эга эмас эди. Қиска муддатда, жангавор куролли инки-лобчиларга тенг келадиган ҳарбий кучни йиғишнинг умуман имкони йўк эди. «Қўқон қукумати ҳарбий кучга муҳтож эди», деб ёзади Турор Рискулов 1925 йили чоп этилган «Инкилоб ва Туркистоннинг ерли халқлари» рисоласида. Ҳукумат Эргаш тўдасига суя-нишга мажбур бўлади, чунки, Қўкон вокеаларигача Эргаш гуруҳи Туркистондаги ягона куролли гуруҳ эди.
Инкилоб арафасида Туркистонда бир нечта ижтимоий катламлар мавжуд бўлиб, уларнинг дунёкараши ҳам, жамиятда тутган ўринлари ҳам, манфаат ва мақсадлари ҳам турлича эди. Амалда Туркистонни инкилобгача ағдарилган подшо тузумининг собиқ амалдорлари, помешчик ва дворянлар бошқариб келди. Уларнинг кўпчилиги подшо армиясининг собик ҳарбий хизматчилари эди. Чунки, Туркистон ҳарбийлар кўлида бўлиб, ҳокимиятни ҳам ҳарбий усулда, ҳарбийлар бошқарарди.
Иккинчи ижтимоий катламни Русиянинг очкўз буржуйлари ташкил этиб, улар Тур¬кистондаги эскича ишлаб чикаришни синдириш, лекин Туркистонни мустамлака, ҳеч бўлмаганда ярим мустамлака ҳолда сақлаб қолиш тарафдори эдилар. Айни пайтда улар ҳам Туркистон хом ашёсидан ажралиб қолишдан ўлгудек кўрқарди.
Учинчи ижтимоий катламни эндигина шаклланаётган миллий савдо-саноат буржуй¬лари ташкил кнларди. Улар миллий маблағ ўсишини, Туркистон ва Русия муносабатла-рини тубдан ўзгартиришни, иложини топса ҳокимиятни ўзлари бошкаришни орзу ки-ларди. Ўз навбатида, уларни ҳам ўнг ва сўлга ажратиш мумкин эди. Ўнгларга ерли яҳудий буржуйлари мансуб бўлиб, нозик масалаларда иккиланиб турарди. Бу сирага Фарғонада Потеляхов, Вадяев, Давидов, Самаркандда Фузайлов ва бошқалар мансуб эди. Сўлларга эса туркий халклар ичидан чиккан маҳаллий бўржуйлар—Миркомилбой, Убайдуллахўжа, Мўминбой ва бошқаларни киритиш мумкин.
Тўртинчи гуруҳга ислом уламолари ва «мусулмон мутаассиблари» мансубдир. Уларни ҳам ўз навбатида икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳга Беҳбудий, Мунавварқори сингари миллатпарвар, айни пайтда байналминалчи, ислом илмининг билимдон уламоларини киритсак, иккинчи гуруҳга реакцион кайфиятдаги ислом динини ўзига ниқоб килиб олган хурофотчилар мансубдир.
Ва ниҳоят бешинчи катламга куйи табака вакиллари—ўртаҳол ва камбағал деҳконлар, ишчилар киради. Учинчи, тўртинчи катлам вакиллари орасидан демократик кайфи¬ятдаги мусулмон зиёлилари гуруҳи ажралиб чикиб, ўз такдирини халк такдири билан бирга боғлади. Улар ерли халк фарзандлари учун жадид мактаблари очиб, миллий маданиятни кўтариш, ҳурликда яшаш тарафдори эдилар. Уларга рус зиёлиларининг таракқийпарвар қисми хайрихоҳ бўлди.
Туркистон ўлкасида Октябрь тўнтаришида етакчи ўрин тутган «онгли ва уюшган, инқилобий синф» бўлмиш, ишчилар синфи кам сонли эди. Борлари ҳам юкоридаги таърифга нолойик эди. (Инқилоб арафасида Туркистонда 21 минг атрофида ишчи бор эди.) Империя марказидан кўчириб келтирилган деҳконлар каби ишчиларга ҳам, ма-ҳаллий ишчи кадрларга нисбатан кўшимча имтиёзлар белгиланганди. Пахта заводида ва бошка корхоналарда ишлайдиган рус ишчисига тўланадиган ҳақ ўзбек ишчисига тўла-надиган ҳакдан икки баробар кўп эди. Масалан: Қизилкия кумир конида «сартларга бир ойда 15—17 сўм, рус ишчиларига 30 сўм тўланарди». Подшо замонасидаёк Туркистон-га кўчиб келган оврўпаликлар ва ерли халк ўртасига миллий низо уруғлари сепилганди. Чунки бундан чоризм манфаатдор эди. Маҳаллий ишчилар, асосан кора ишларни, пахта заводларида тойланган пахталарни у ёкдан бу ёкқа таширди, ёки тоғ-кон саноатида ҳам юк ташувчи бўлиб ишларди. Улар мавсумий ишчи ҳисобланарди. Инкилобий уюшқоқ-лик ва синфий онглилик каби ғоялар ҳали уларга бегона эди.

Тарихчи олим П. Алексеенков «Қўқон мухториятипни тўрт даврга бўлади.
«Тайёргарлик даври» ёки биринчи давр. Октябрь инқилобидан, (аслида Октябрь тўнтариши Тошкентда Петрограддагидан бир неча кун олдин бўлиб ўтган—Ш. Д.) Ўлка мусулмонларининг
IV Фавқуллодда қурултойигача, яъни октябрь ойининг охирларидан 28 ноябргача.
Иккинчиси буржуазия раҳбарлиги даври. (Миллатпарвар демократик кайфиятдаги маҳаллий буржуа мусулмон зиёлиларининг раҳбарлиги даври дейилса, ҳақиқатга тўғри бўларди—Ш. Д.) Ўлка мусулмонларининг
IV Фавқулодда қурултойидан Эргаш бошчилигида ҳокимият тўнтаришига қадар, яъни 28 ноябрдан, 18 февралгача давом этган.
Учинчи давр бир неча кунгина давом этиб, аксилинқилобий кучларнинг енгилиши ва Эргашнинг қочиши билан тугайди.
Тўртинчи давр эса, Эргаш бошчилигидаги гуруҳнинг янги аксилинқилобий курашни бошлаб бериши. Туркистон тарихида бу курашга босмачилик кураши деб ном берилди ва неча йил давом этганлигини П. Алексеенков алоҳида таъкидлайди. Уз-ўзидан кўриниб турибдики, Туркистон тарихидаги энг қонли ва фожиали давр ҳи-собланган «босмачилик» даври ва ҳаракати ҚОНГА БОТИРИЛГАН «Қўқон мухториятиининг аччиқ меваси экан.

Шониёз Дониёров

 

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (11.06.2012)
Просмотров: 1085 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Понедельник, 13.05.2024, 19:35
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz