Қадим-қадим замонда, тоғ чўққисидаги минорада қирол мушук яшар экан. Унингсаройида фақатгина сичқонлар хизмат қилишар, қизиғи шундаки, қирол мушук сичқон ва каламушларни емас, аксинча уларга жуда меҳрибон ва жуда хушмуомалаэкан. Хизматкорлар сичқонлардан бирортаси болаласа уларнинг номини ҳам қирол мушукнингўзи қўяр экан.Кунларнинг бирида ярим тунда, бир она сичқон болалабди. Қирол туннинг коронғулигига ҳам қарамай сичқончага ном қўйиш учун ертўлага тушибди. Қараса, янги чақалоқ жудакичгина ва тим қора эмиш. Саройда ҳали бундай рангда сичқонча туғилмаган эди. Мушук унга Қоравой деб исм берибди ва ўз тарбиясига олибди. Аммо Қоравой жуда эрка, шўх ва безори бўлиб улғая бошлабди. Бир куни қирол мушук Қоравойга хазинасини кўрсатибди. Унинг хазинасида жуда мазали егуликлар кўп экан. Аммо у , ғаройиб қутичада сақланадиган кичкинагина олтин тариқни ҳамма нарсадан устун қўяр экан. - Бу оддий тариқ эмас Қоравой. У менга ота- боболаримдан қолган. Уни авлодларимга ҳам етказишим керак. Нега десанг, олтин тариқ бор экан, мушуклар сичқонларни хурмат қилиб, уларни ҳимоя қилишади. Шу вақтгача уни ҳеч кимга кўрсатмаган эдим. Мана, ўртамиздаги аҳиллик сиридан сен ҳам вофиқ бўлдинг. Аммо Қоравойнинг қулоқларига бу гаплар кирмабди. У сирли жилваланаётган олтин тариқ ўзиники бўлишни хохлар эди. . Бир куни, тунда хазинага ўғринча кирган Қоравой олтин тариқни ўғирламоқчи бўлиб оғзига солибди. Секин хазинадан чиқиб, ётоғига йўналибди. Аммо нима бўлибди-ю, йўлда олтин тариқни ютиб юборибди. Шу вақт еру- кўк ларзага келибди. Қоравой қараса, қирол саройининг деворлари бирин – кетин қулай бошлабди. Сичқонларнинг баъри саросимада, аранг жон сақлаб қолишибди. Шундагина Қоравой килган ишидан қаттиқ пушаймон бўлибди бироқ энди жуда жуда кеч эди. Шу вақт жуда хунук "ми-ийо-ов" деган овоз бериб, харобалар остидан қирол мушукнинг калласи кўринибди. У жуда жаҳлдор ва ваҳший кўрингани учун, сичқонлар ўз қиролини танишмабди. Бундан Қоравойнинг бадтар қўрқуви ошиб, ўзини қоронғуликка уриб кўздан ғойиб бўлибди. Ҳеч нарсани тушунмаган жуда кўп сичқонлар мушукларга ем бўлишибди. Шундан сўнг қирол ва бошқа мушуклар сичқонларни овлаб, олтин тариқни қидиришар экан.
|