Мен ўз мурожаатномда ўтган тарихдан ва шу кундаги воқийликлардан эслатма қилиб таклифларимни тавсия этмоқчиман.
Ўтган тарихимиздан малумки ўзбек халқининг тарихи ката, балки ҳал қилувчи бўлаги Х-Х11 асирларда Ош ва Ўзган атрофларида пойтахт қурган қорахонийлар бошқача айтганда БУБК хонлар империяси билан боғлангандир.
Маҳмуд Қашқарийнинг дунёга машхур «Турк тиллари луғоти», Юсуф Ҳос Ҳожибнинг «Кудатгу Билиг» асарлари бугунги жанубий Қирғизстон деб аталиши улкан ва шу ерда бугунги кунда ўзбек деб аталаётган инсонлар аждотлари томонидан яратилгандир.
Бугунга келиб шу улуг халқ аждотлари 20 йил давомида қақшаткич миллий қирғинга рўпарўй келдилар.
Бу ерларда дахшатли воқияларни 2-ҳоҳон уруши вақтидаги яҳудий миллатини қириш ёки Африкада бўлиб ўтганҲуту-Тутси қирғини, шу қатори энг маданиятлашган минтақа номини олган Европадаги албанларни миллат сифатида серблар томонидан қирилиши ва Серебренницада 10-минг мусулмонларнинг БМТ ҳимоясида бўлган ёшу-қарилар, аёлларни беаёв қиришлар, халқаро жиноятлар сирасига киради.
Бу аблаҳликларнинг тепасида турганлар - Адольф Эйхман, Ҳутулар генираллари, Милошевич ва Каражичлар Гаага трибуналида суд қилиндилар, генирал Младич бутун умр қочиб юрибди у ҳам яқин кунларда жазосини топади.
Қирғизстондаги биродарларим бу дунъёдан ноумид бўлманглар, сизларнинг уйларингизни, қўзгалмас мулкларингизни, тортиб олинган қиммат бахо тақинчоқлару ҳусусий мулкларингизни моддий ва манавий зарарларни ҳозирми ёки 10 йилдан кейинми барии-бир тўлиқ равишда қирғиз ҳукумати, халқаро ёрдам ҳисобига тиклаб берилиши лозимлиги халқаро қонунларда ёзилган.
Демак сизлар ҳужжатлар асосида талаб қилсангиз ҳунингизни оласизлар.
Ўз вақтида яҳудийлар ўзларига етказилган зарар бўйича, Симон Визенталь номли шахс, Гитлеризм жиноятлариниҳужжатлаштириш марказини ташкил қилган, барча эсталиклар ва аризаларни тўплашда шу марказ катта фаолият кўрсатди, чунки барча азият чекан яҳудийларга Германиядан компенсация пулларини ундириб берилган.
Мен ҳам Сизларга Қирғизстонда бўлган воқиялар бўйича барча ҳужжатларни эсдаликларни, ҳатто бошқалардан эшитган воқияларни тўплашни таклиф қиламан, сизларда ҳозир зачисткалар бораётганлиги ҳақидаЎзбекистонликларни ҳабари бор.
Бу зачисткада ФСБ томонидан Тожикистонда фаолият юритаётган исломий жангарилар, Бозорқўрғон, Унгадирларда ўзни яширин базаларини ташкил қилганлар, чунки бу ердаги ўзбеклар ашаддий диндор ва ваҳобийлар деган ёлғон маълумотларга асосланган.
Керакли материаллар нусхаларини ишончли ҳуқуқ ҳимоячилар, чет эллардаги сиёсатчилар масалан: ҲазратқулҲудойберди, ўзбек сайтлари, Толиб Ёкубовларга асраш учун юборишни маслаҳат қиламан.
Ҳудди шунингдек Биз ҳам Тошкентда « Ҳужжатларни ўрганиш ва сақлаш маркази» ташкил қилаябмиз, менга ҳам юборишингиз мумкин.
Ушбу таклиф қиргинлар вақтида зарар курган қиргиз биродарларимизга ҳам тааллуқлидур.
Мустақил таҳлилчи, «Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун» жамоат бирлашмасини рахбари, 2007 й. Президентлик сайловларида ўз номзодини кўрсатган
Абдилло Тожибой-ўғли.
Мени манзилим куйдагича Ўзбекистон, Тошкент-100115, Чилонзор тумани, Й. Аъзамов кўчаси 8 уй.
Электрон почтам: press.sentr@gmail.com,abdillo.tojiboy.ugli.08@gmail.com
Тел: (+998-93) 556-03-68.
Пресс-центр: " Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун” жамоат бирлашмаси.
16.07. 2010 й. Тошкент, Ўзбекистон.