Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Эркаклик даражаси
Эркаклик даражаси

... Эркак ким ўзи? Паспортининг «жинси» деб белгиланган жойига «эркак» деб ёзиб қўйиладиган, эркакча либос кийиб юрадиган ва биологик жиҳатдан ҳам ҳақиқатда эркак деб тан олинган жинс вакилларини эркак, йигит, ўғил бола деб атаймиз. Оилада ўғил бола туғилса, дўппимизни осмонга отиб қувонамиз, зиёфатлар берамиз, суннат тўйлар қиламиз. Вояга етса уйлантириб қўямиз. Бу ишларнинг ҳаммаси маъқул ва улар яхши ниятларда амалга оширилади.

Аммо ҳамма хонадонларда туғилган ўғил болаларни келажакда асл эркаклар бўлиб тарбияланишларига астойдил ҳаракат қилиняптими? Яъни, ор-номусли, ғурурли, бировларнинг ҳар қандай кўринишдаги ҳақларига ХИЁНАТ қилмайдиган, ҳалол ва ҳаромнинг, савоб ва гуноҳнинг фарқига борадиган эркак бўлиб етишиши учун ўз ўғлига тарбия бериш ҳақида қайғураётган оталар ўғилларини талтайтириб, уларга фақат яхши едириб, яхши кийдириб, машина миндириб, чўнтагига истаганча пул солиб ва мана шулардан қувониб «Мен оталик вазифамни қойил қилиб бажариб қўйдим», деб гердайиб юрган оталардан кўпми бугунги кунда?

Яқинда Мексика киноижодкорлари томонидан ишланган яхши бир фильмни бошидан охиригача кўриб, қаттиқ таъсирландим. Унда оилали, туппа-тузук эри бор ёш аёл бошқа бир - ҳали уйланмаган йигитни севиб қолди. Ва хилватда учрашишга йигитни ундай бошлади. Воқеа бошида йигит бу таклифларга қатъий қаршилик билдирди. Ота-онаси иш билан вақтинча бошқа шаҳарга кетиб, йигитнинг уйда ёлғиз қолганидан хабар топган аёл унинг олдига келиб, минг хил ҳийла билан барибир «мақсади»га эришди... Бу ҳол ҳар куни давом этадиган бўлди. Атрофдаги одамлар ҳам бу «иш»лардан хабардор бўлдилар. Гап аёлни эрининг қулоғига ҳам етди.

Эр аввалига ишонмади, чунки у аёлини қатиқ севар ва унинг ҳеч нимадан камчилиги бўлмаслиги учун астойдил ҳаракат қиларди. Аммо одамлар ўзига ҳам ачиниш, ҳам киноя билан қараётганлигини қайта-қайта ҳис қилгач, хотинини пойлади ва ўша йигитнинг уйида - гуноҳ иш устида қўлга туширди. У пайтдаги эрнинг изтироби, аламини тасвирлаш жуда қийин. У йигитга нафрат билан тикилди-ю, ҳеч нима демай, юзига тупурди. Хотинига эса ҳатто тупугини ҳам ҳайф кўрди. Чексиз нафрат ва изтироб ичида «Нима учун, қайси айбим учун мени бу жазога лойиқ кўрдинг?» дея олди холос. Аёл эса ундан кечирим

сўрар экан, уни (яъни, эрини) кўпроқ яхши кўришини таъкидлар, «Мени ташлаб кетма», дея ёлворарди. Аммо эр ҳал қилувчи гапни айтди: «Энди сен менинг хотиним эмассан!»

Воқеага гувоҳ бўлганлар алданган эркакка тасалли беришар, аёлнинг макрига учган йигит ҳам қилиб қўйган ишидан жуда-жуда пушаймон эди.

- Мен нима иш қилиб қўйдим?! Энди мен одамларнинг юзига қандай қарайман? Ҳаммаси сен туфайли бўлди! - деди йигит ва аёлни уйидан ҳайдаб чиқарди. Энди унинг назарида шу аёлдан ҳам тубанроқ кимса йўқ эди.

Аёл одамлар оралаб бош эгган кўйи кетар экан, ўз қилмиши туфайли элнинг нафратига сазовор бўлганини тобора яққолроқ ҳис этар эди.

Фильмнинг менга ёққан энг асосий қисми сафардан қайтган отанинг гуноҳкор ўғил билан кечган суҳбати бўлди.

- Сен нима иш қилиб қўйдинг? - куюнарди ота. - Мен энди одамлар назарида энг паст одамга айландим-ку! Нега ўзингни тиймадинг? Аёл сени шу ишга «даъват» қилганида ўз эркаклик ғурурингни, ор-номусингни нега ўртага солмадинг? Энди бизнинг авлод бу иснодни қандай кўтариб юради? Сен бир эркакни қай аҳволга солдинг, биласанми? У бир умр менга ва сенга, авлодимизга лаънат ўқиб ўтади-ку, сен буни ҳис қиляпсанми? Энди сени таниган ва бу ишдан хабардор бўлган барча эркаклар бизга наф¬рат билан қарайдилар. Сен кет! Менга сендай беномус, беор, ғурурсиз ўғилнинг кераги йўқ!

Ўғил тунда шармандаларча, минг пушаймон чекиб, беркиниб-биқиниб, ўзи туғилиб ўсган шаҳардан бош олиб чиқиб кетди...

Мақсадимиз бир фильм тафсилотларини баён қилиш эмаслигини зукко газетхон аллақачон англаган бўлса керак. Бунақа воқеалар ўзимизнинг орамизда ҳам афсуски, учраб туради. Кўчада, жамоат жойларида, ишхоналарда учраган чиройлироқ аёлга унинг оиласи, эри бор-йўқлигидан қатъи назар, суқланиб, кўнгли суст кетиб, унинг бировнинг хотини, бировнинг синглиси, бировнинг қизи эканлигини ҳам унутиб, кўп ҳолларда ўша қиз-аёлларни йўлдан уриб, ҳаром йўлга бошлаётган эркаклардан «Нега сиз бу қизни ёки аёлни йўлдан оздирдингиз?» деб сўрасангиз, жавоб тайёр: «Имо қилишни ўзи бошлади!»

Эҳтимол. Ўша аёл (енгилтабиатроқ бўлса) имо қилса, қилгандир. Эркак-чи? Бу масалада эркакнинг феъли енгилтак аёлларга хос бўлган «феъл»дан фарқланиши керак эмасми? Агар фарқланмаса, ўша эркакнинг «пастлик» даражаси суюқоёқ аёллардан ҳам пастроқ бўлиб кетмайдими? Шундайлар ҳам борки, ҳатто ўз дўстининг хотинига, синглисига ёки қизига кўз олайтиради, йўлдан урмоқчи бўлади. Энг ёмони, ана шу ифлос ишлар амалга ошса-ю элга ошкор бўлса, яхшигина бир оила бузилиб кетиши, «гап-сўз»га қолган қиз ёки аёлнинг бадном бўлиши турган гап. Аммо кўп ҳолларда ўша аёлнинг «йўли»га юрган ёки «йўлдан урган», ҳеч бўлмаганда ўша аёлни бу ишдан қайтармасдан у билан «ҳамкорлик» қилган эркак «қорлар ёғиб, излар босилиб», ғалвалар барҳам топгач, яна ҳеч нарса бўлмагандай ҳаёт тарзини давом эттираверади. Одамлар ҳам у ҳақда ва у содир қилган мудҳиш гуноҳ тўғрисида кўп ҳам бош қотириб юрмайдилар, бора-бора атрофдагиларнинг унга нисбатан нафрати ҳам сезилмай қолади. «Эркак» жаноблари яна аввалгидай маҳалланинг покиза, ахлоқли одамлари даражасида яшаб юраверади. Унинг айбини ҳаспўшлайдиганлар ҳам топилиб қолади:

- Э-ҳа, энди бир адашган-да ўша пайтда...

- Эркакка нима, аёлнинг ўзи уни шу «йўл»га даъват қилиб тургач...

- Ҳа энди-и, эркакчиликда бўлиб туради-да...

Халқимизда «Бир тойган оёқнинг бошқа тоймаслигига кафолат йўқ» мақолининг хунукроқ, лекин жуда топиб айтилган ифодаси борки, уни газетада ёзса, айб бўлар.

Таниқли журналистимиз Умида Адизова ўзининг бошидан кечирган ибратли воқеани гапириб берганди:

- Ёш эдим, шўх ва гўзал эдим. Оилам тинч, яхши яшардик. Кунларнинг бирида ишхонамизга янги бир ходимни ишга олишди. Жуда кўркам, одобли, назокатли ва билимли киши экан. Қисқа муддатда жамоанинг энг ҳурматли кишисига айланди. Ишхонадагиларнинг ҳаммаси у ҳақда анчагина ҳурмат билан гапиришарди. Мени нима жин урди, билмайман, ўша одамни жуда-жуда ёқтириб қолдим. Унинг эътиборига тушиш учун турли хил ҳийлаларни ҳам ишга солиб кўрдим. Ишонинг, у билан бирга бўлиш учун ҳатто эрим билан ажрашишга ҳам рози эдим. Аммо у менинг барча иштиёқ ва ҳаракатларимни кескин рад қилди.

- Бузуқ аёлга айланмоқчимисиз? - деди бир куни унга тирғалаётган пайтимда.

- Бу нима деганингиз? - сўрадим бошимдан совуқ сув қуйгандек сесканиб. Унинг бу гапидан юрагим ваҳима билан потирлаб кетган эди.

- Айтиб қўяйки, эри бўла туриб бошқа бир эркак билан яқинлик қилишга интилишнинг ўзи бузуқчиликнинг энг каттасидир! Сиз жуда яхши, ақлли аёлсиз. Ўйлаб кўринг, мен сизни мақсадингизга етказсам, энг аввало Худо олдида, сўнг эса эрингиз ва туғилажак болаларингиз олдида жуда катта гуноҳ иш қилган бўласиз. Эрингизга хиёнат қилишингиз билан никоҳингиз ҳаром бўлади. Буни эрингиз билмаслиги мумкин, шу сабабли ҳам сиз билан орттирилган болаларнинг расво феъл-атворидан ҳайрон бўлиб юраверади. Мабодо мен эмас, бошқа билан шу йўлга кирсангиз-у эрингиздан ажрашсангиз ва ҳатто жазманингиз сизга уйланган тақдирда ҳам сиз унинг учун вафодор, садоқатли, ишонса бўладиган, севимли хотин саналмайсиз! Сабаби, у сизнинг биринчи эрингизга қилган хиёнатингизни доимо кўнглида сақлаб ва бир умр ўша хиёнатнинг такрорланишидан ҳадиксираб яшайди. Мабодо уйланмаса, аро йўлда қолиб кетасиз. «Жазманга ишониб, эрдан қуруқ қолганлар» ҳам бор...

Унинг бу гапларидан сўнг ўзимдан уялиб кетдим. Қандай шармандалик! Эрим, фарзандим олдида нақадар катта гуноҳ қилиб қўйишимга оз қолганини, мана шу олижаноб одам туфайли катта гуноҳдан сақланиб қолганимни ҳис қилдим ва йиғлаб юбордим. Минг афсус билан ундан кечирим сўрадим...

Қанийди, барча эркаклар шу йўлни, яъни ҳақиқий эркаклар йўлини танлаганларида, билиб-билмай гуноҳга қўл уриб қўйиб, кейин аччиқ тақдиридан нолиб, ҳаёт йўлларида минг бор адашиб юрган аёллар бўлмас эдими...

Бир воқеа ҳамон эсимдан чиқмайди.Ёшлигимизда тунлари ухламай, кўчадан ўтган қизларни ё аёлларни пойлаб, баъзиларини ушлаб олардик ва тонг отгунча гуруҳ бўлиб кўнгилхушлик қилардик.Ёши каттароқ аёл бўлса, бир ошнамиз олиб келган ниқобни (янги йилда болалар тақиб оладиган, қуённинг маскаси)юзига кийдириб қўярдик.Бир куни бир аёлни тўрт йигит тўрт томонидан ушлаб турди.Навбат меники эди.Мен ишимни тугатаётганимда аёл зорланиб, қўйиб юборишимизни сўради.Менга бу овоз таниш туюлди.Дарҳол аёлнинг ниқобни юлиб олиб, юзига қарасам, ўзимнинг онам...Бир ҳафтагача карахт юрдим.Онам ҳам бу воқеа ҳақида ҳеч кимга лом-лим демади, менинг юзимга ҳам солмади.Шундан бери зинога қўл ураётганлардан нафратланаман.Зўрлаш ва зўрланиш ҳақида эшитсам, ўша зўравон зўрлаётган аёл ё қизнинг ўрнига ўз онаси ё опа-синглисини қўйиб кўришини истардим.

Бузуқчиликнинг кони эркак ва аёллар бирга ишлаётган жамоаларда бўлиши ҳам сир эмас.Ёш аёл баъзан қари бошлиғи маошини оширсин, мансабини юқорилатсин, деб унинг тўшагига шерик бўлаётгани ачинарли ҳолдир, албатта.Режиссер Баҳодир ва актриса Диана Ягофарова ўртасидаги "муҳаббат” ҳали унутилгани йўқ.Бу воқеа видеотасвирга тушгани учун машҳур бўлиб кетди.Видеотасвирга тушмагани қанча.

Бир куни иш сўраб бир гўзал аёл келди.Дилфуза Комилова экан.Масалани ҳал қилиш учун уни ўринбосаримга юбордим.У бўлса аёлга "тўшак орқали” синовдан ўтишни таклиф қилган.Ноилож қолган аёл бунга мажбур бўлган.Кўриб турганингиздай, баъзилар учун иш номусдан ҳам муҳимроқ экан.Унинг бошқа иложи бормиди? Менимча, йўқ эди.Агар менга ўринбосаримнинг устидан шикоят қилиб келганида, мен, албатта, ишонмаган бўлардим.

Бундай бузуқликлар ва номуссизликлар изсиз йўқолиб кетмайди, бир куни албатта кетмоннинг сопи сингари хиёнаткор ифлосларнинг юзига урилади, урилганда ҳам юзини мажақлаб ташлайди.

Яна бир исботланган нақл бор, уни катта ёшдаги одамлар бекорга гапириб юришмайди:

- Бировнинг дарвозасини муштласанг, сеникини тепишади!

Абдужаббор УМАРОВ.


Источник: http://mgpress.ucoz.com/load/ehrkaklik_darazhasi/1-1-0-3
Категория: Мои статьи | Добавил: srj (16.02.2012) | Автор: Абдужаббор УМАРОВ E W
Просмотров: 1976 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2.0/2
Всего комментариев: 1
1 яргаллык  
0
Мақоладан қуйида келтирилган сўзлар ўзбек халқини шарманда қилади, админ, илтимос, ушбу мақолани олиб ташланг, сайтингизни расво қилиб турибди.Ўзингиз бир ўқиб чиқдингизми?
"Бир воқеа ҳамон эсимдан чиқмайди.Ёшлигимизда тунлари ухламай, кўчадан ўтган қизларни ё аёлларни пойлаб, баъзиларини ушлаб олардик ва тонг отгунча гуруҳ бўлиб кўнгилхушлик қилардик.Ёши каттароқ аёл бўлса, бир ошнамиз олиб келган ниқобни (янги йилда болалар тақиб оладиган, қуённинг маскаси)юзига кийдириб қўярдик.Бир куни бир аёлни тўрт йигит тўрт томонидан ушлаб турди.Навбат меники эди.Мен ишимни тугатаётганимда аёл зорланиб, қўйиб юборишимизни сўради.Менга бу овоз таниш туюлди.Дарҳол аёлнинг ниқобни юлиб олиб, юзига қарасам, ўзимнинг онам...Бир ҳафтагача карахт юрдим.Онам ҳам бу воқеа ҳақида ҳеч кимга лом-лим демади, менинг юзимга ҳам солмади.Шундан бери зинога қўл ураётганлардан нафратланаман.Зўрлаш ва зўрланиш ҳақида эшитсам, ўша зўравон зўрлаётган аёл ё қизнинг ўрнига ўз онаси ё опа-синглисини қўйиб кўришини истардим".

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Понедельник, 10.02.2025, 20:31
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz