Бундан ташқари, нодавлат ташкилотлар иштирокчи – давлатлар томонидан ва
уларнинг тегишли ташкилотлар шартномавий томонидан эътибор талаб қилувчи кризис
вазиятлари хақидаги маълумотлар манбасининг тақдим этилиши; шу билан бирга,
улар қарорларнинг ва Қўмиталар тавсияларининг
амалга оширилишига ёрдам кўрсатади.
Хулоса
Очиғини айтганда, Қирғизистондаги воқеалар учун пойдевор 2010 йил
июнидан анча илгари тайёрланган. Биз 1990 йилдаги "Ўш хунрезлиги” воқеаси ҳам
жазосиз қолиб кетганлигини яхши биламиз. Алалхусус, 2010 йил воқеалари ҳам
жазосиз қолиб кетар экан, у ҳолда, Қирғизистонда ҳеч қачон тинчлик ва
осойишталик ҳукм сурмайди. Халқаро ташкилотларнинг аралашмаслиги эса, янги
ихтилофнинг келиб чиқишига ва бунга бутун Марказий Осиё давлатлари ҳам қўшилиб
кетиши мумкин, ва бу ихтилофни тўхтатишнинг иложиси бўлмай қолиши ҳам мумкин.
Шунинг учун, ҳозирда барча миллий ва халқаро ҳуқуқларни ишга солган ҳолда
мазкур муаммонинг ечимини топишимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти
таъкидлаганидек, қирғизлар ва ўзбеклар ўзаро тил топишлари мумкин, бироқ сўнгги
воқеалар шуни кўрсатмоқдаки, қирғизлар буни ҳаттоки юқори даражада ҳал этишга
ёки тўғрилашга ҳаракат қилганлари ҳам йўқ. Ўзбекистон ва бошқа халқаро
ташкилотлар томонидан кутилган мададнинг етишмаслиги ва йўқлиги сабабли, биз
ташаббусни ўз қўлимизга олишимиз ва Қирғизистон ўзбекларини ўзимиз ҳимоя
қилишимиз лозим, шунингдек уларнинг манфаатларини халқаро ташкилотлар олдида
ҳимоялашимиз лозим.
Шунингдек, дунёнинг кўп давлатларида миллионлаб ўзбеклар меҳнат
муҳожирларидир. Ҳар йили ўнлаб меҳнат муҳожирлари миллатчи тўдаларнинг вахшиёна
жиноятлари қурбони бўлишмоқда ёки иш жойларида бахтсиз ҳодисага учраб ҳалок
бўлишмоқда. Уларнинг жасадларини яқинлари ўз ватанига олиб кетиб дафн этишга
имконият топа олмаяптилар. Меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган,
уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган, маънавий ва моддий кўрсатишга қодир
бўлган бирорта ташкилот йўқ. Ташкил этилаётган уюшма барча тоифадаги ўзбек
муҳожирлари манфаатларини ҳимоя қилишни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди.
Фикримизча, Дунё ўзбеклари Уюшмасини тузиш самарали ва ўз вақтида
амалга оширилаётган ишдир. Биз мазкур уюшмага ўзбеклар тақдирига бефарқ
бўлмаган барча кишиларни аъзо бўлишга, бирлашишга ва бир мушт бўлиб ҳаракат
қилишга чақирамиз.
|