Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Диктатура режими очликни тан олмайди


4 кундан бери адолат истаб, Президент қабулига кириш учун очлик қилиб ётган журналист сингилларимиз М.Эшонқулова ва С.Амоновалар диктатура режимига қарши курашаётганлари албатта таҳсинга лойиқ.

Аммо айни пайтда, илгари бошқа биродарлар билан 12 кунлик очлик қилиб ҳам "Мустақил Ҳафталик" газетасини  руйхатга олдира олмаган таюрибали курашчи сифатида мен бу курашчан сингилларимизга режимга қарши курашнинг ўзгача йўлларини танлаганлари маъқул деб ҳисоблайман.

"Гапни гапир уққанга" дейди халқимиз. Аммо афсуски, Ўзбекистон Ҳукумати халқ дардини тингламайди ҳам, уқмайди ҳам. Бу ҳукумат учун халқ бу бир оломон, уни у ўзи истаганича эксплуатация қилиши/фойдаланиши ва истаганча уни камситишга ҳаққи бор деб ҳисоблайди. Шундай экан қутурган бўрига арз қилиб, у тортиб олиб ғажиётган қўзичоқни қайтариб олишга уриниш тўғри бўлармикин? У қўзичоқни ташлаб сизга ташланиб қолмасмикин?
Бундай ваҳший тўда билан курашиш учун очлик эълон қилиш етарли бўлмайди. Бу курашда миллионларнинг Норозилик Чиқиглари, Норозилик Юришлари бу жинояткор режимни қўрқитиши ва талвасага солиши мумкин  холос. У фақат ва фақат халқнинг ғазабидан қўрқади холос. Чунки бу режим биладики, халқнинг ғазаби бу муттаҳамлар  тўдасини ҳам мисрликлар Муборакни, тунисликлар Бен Алини, яманликлар Солиҳни ағдаргандек ағдариб ташлай олади.

Шу ўринда курашчи сингилларимиз улар каби курашчи дугоналари Гулшаной Қораеванинг фикрига қулоқ солишлари керак. 
Гулшаной :"Мен бу икки журналист опаларимизни соглиқларидан жиддий хавотирдаман.Ўзбекистон хукумати жим қараб турибдими,демак позицияни ўзгартиришлари керак.Курашиш керак, Курашни бошкача йуллари хам мавжуд,хозирги кунда хукумат тайёр 2 журналистларни қўлдан бой берди.Журналист опаларимизга Ўзбекистон хукумати ,мустақил журналист сифатида ўз фаолиятларини давом этттиришлари учун замин яратди. Мен уйлайман-ки,Малохат опа ва Саодат опа хорижий матбуотларда мустақил журналист сифатида фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.Информацион хуруж,очликданам, кўра зарбали таьсирга эга.

Бу борада хорижий ташкилотлар,кўмак беришади деган умиддаман.". 


Малоҳатхон ва Саодатхон! Инсон ҳақ ва ҳуқуқлари курашчиси Гулшанойнинг гапларига эътибор беринг . Азиз ҳаётингизни бир тўда жиноятчилар тўдасининг лидерини кўриш учун сарф қилманг. Ҳайф унга сизларнинг бир оғиз илтижоларингиз.


Аслида сиз эмас у, ўзини Президент деб ҳисоблайдиган, "Ўзбекистон халқининг бахти саодати учун жонимни ҳам беришга тайёрман"деб 3 марта қасам ичган ва ҳар сафар қасам ичганидан бир соат ҳам ўтмасдан ўз қасамини такрор ва такрор бузган одам сизларни олдиларингизга келиши ва сизлардан изн сўраши керак сўҳбатлашиш учун.


Сизларнинг бу кураш йўлингизда оқилона ечимлар топишингизга умид қилиб

Ҳазратқул Худойберди

2011.07.01

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (01.07.2011)
Просмотров: 955 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Суббота, 28.06.2025, 10:06
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz