Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

БЎЙИНБОҒ БОҒЛАГАН БИЛАН ЗИЁЛИ БЎЛИБ ҚОЛМАСКАН-ДА ОДАМ...

       (Ўзбекистон эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловнинг
очликдаги қизларга жўнатган ҳақоратли ҳамласи хусусида мулоҳазалар...)

Дўстларим Малоҳат ва Саодатхонлардан хат келди. Улар минг бир изтироб
билан ўзини эксперт деб атовчи Суҳроб Исмоиловдан такрор-такрор
жўнатилган хатни юборишган экан.
Қизларнинг иловасидаги Суҳроб Исмоиловнинг хатини ўқидиму, ҳайратдан,
аниқроғи, дахшатдан қотиб қолдим...
Мен Суҳробжонни тузуккина бола деб юргандим. Бироқ, унинг қизларни,
қолаверса, Абдураҳим Пўлатнинг номига ёзганларини ўқиб, фикрим 360
даражага ўзгариб кетди. Ҳааа, демак, костюм-шим кийганларнинг барчаси
эркак бўлавермас экан-да! Галстуг боғлаб юрган билан киши зиёли бўлиб
қолмас экан-да, деб ўйлаб қолдим...   Ўзини ўқимишли, оқил кўрсатишга
уриниб юрган С. Исмоилов қизларни кўча болаларига хос жаргон тилда
шунақанги бўралатиб сўкканки... Абдураҳим Пўлатку, майли, у эркак
киши, қолаверса, умрини ўзи танлаган йўлга фидо қилиб, бу каби
ҳақорату иллатларни кўп этишган одам. Суҳробжоннинг А. Пўлатга
ёзганларига тишни-тишга қўйиб, бир амаллаб чидаш мумкиндир... Бироқ
аёл кишиларга қарата оғизга олиб бўлмайдиган сўзларни ишлатиш... Бу
энди тарбиясизлик, ахлоқсизликдан бошқа нарса эмас, менимча. Бу оч
ўтирган қизлар С. Исмоиловга қандй зуғум ўтказишибдики, у ғазабини
тияолмай, жизғанак бўлибди, ҳеч нарсага тушунмадим...
Донишмандларимиз ҳирсини, жаҳлини, тилини, нафсини, ғазабини,
қўйингчи, ўзини тия билган инсон энг кучли, қудратлидир, деб
уқтиришмаганмиди?
Энди айтингчи, Суҳробни маънавияти юксак,  тарбияли, камтар ва  оқил,
бир сўз билан айтганда  зўр деб бўладими?
Ҳой, яхшилар! Сиёсат оламига ошно бўлган одам дипломат бўлиши керак
эмасми? Суҳроб отлиғ кимса бундай бад феъли, тийиқсиз тили, заиф ақли
билан  саёсат оламига, зиёлилар орасига қандай қилиб кириб қолган ўзи?
Тасодифан бош суқиб қолган шекилли?  Бу каби кимсанинг  сафимизда
юриши сизнинг, бизнинг шаънимизга доғ, иснод эмасми?  Мен
айтадиганимни айтдим, Сизлар-чи? Суҳроб Исмоиловнинг "ижоди”га бир кўз
югуртириб  чиқдингизми?  Ўқиган бўлсангиз, у ҳолда   сўз навбати
сизга, азиз ҳамкасблар!

Шоҳ Жаҳон
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (10.07.2011)
Просмотров: 872 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Суббота, 28.06.2025, 08:43
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz