Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

БМТнинг Женевадаги Инсон Ҳуқуқлари Қўмитасига Шикоят Аризалари ёзиш ҳақида.

Агар сизнинг ҳақ ва ҳуқуқларингиз бирор ҳокимият вакили томонидан қандайдир кўринишда поймол қилинган бўлса(ноҳақ ҳибсга олиш, қийноққа тутиш, рэкэт яъни пора талаб қилиш, асоссиз айблаш, асоссиз қамоққа ҳукм қилиш, асоссиз сизнинг уй жой, мол мулкингизни мусодара қилиш ва ҳоказолар) ва сиз бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари бўлмиш Прокуратура ёки Судларга мурожаат қилиб адолатга эриша олмаган бўлсангиз, у ҳолда сиз(ёки сизнинг бирор қариндошингиз ёки адвокатингиз ёки бирор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакили) адолатни тиклаш ва поймол қилинган ҳақ ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишда ёрдам сўраб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бу масала жиддий ва бундай Ариза ёзишдан олдин ҳар бир азият чеккан инсон(ёки унинг адвокати ёки қариндоши ёки уни номидан ёзаётган ташкилот) энг аввало Мамлакат ичидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идораларга ўз навбати билан мурожаат қилган бўлиши керак. 

Бу дегани Сиз аввал туман милисаси, прокурори ва судидан бошлаб Республика Олий судигача ва ниҳоят Олий Мажлиснинг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Омбудсменигача (ҳозир бу лавозимда Сайёра Рашидова ўтирибди 10 йилдан бери, бирор ишни қойиллата олмаса ҳам) шикоят қилган бўлишингиз керак.  

Аризаларни топширишни 2 йўли бор: 1.Прокурор қабулига бориб Аризани топшириш ва у топширилгани ҳақида квитанция олиш; 2. Аризани почта орқали, тасдиқнома (уведомление) билан жўнатиш. 
Сиз аввалига яшаб турган жойингиздаги туман ёки шаҳар прокурори(ёки милиция Бошқармасига мурожаат қилишингиз керак. Сизнинг Шикоят Аризангизга 2 ой давомида туман прокурори (ёки туман милиция бошқармаси) жавоб бермаса Аризангизни вилоят прокуратурасига(ёки вилоят Милиция бошқармасига) жўнатинг. У ҳам 2 ой давомида жавоб бермаса Республика Бош Прокурори (ёки Ички Ишлар вазирига) жўнатинг. Улар ҳам жавоб бермаса Олий Суди раисига ёзинг. 
Балки омадингиз чопиб, уларнинг бирортаси сизнинг Аризангиз бўйича бирор чора кўриб сизга ёрдам беришар. Агар Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бирор идора сизга ёрдам бермаса ва улардан жавоб келмаса (кўпинча шундай бўлади) сўнгги Аризангизни Олий Мажлиснинг Омбудсменига ёзинг. Бу Аризада аввал қаерларга мурожаат қилганигизни эслатиб ўтинг. 
Омбудсмендан ҳам 2 ой ичида жавоб келмаса, у ҳолда БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитасига алоҳида Шикоят Аризаси ёзишингиз мумкин. Бу Аризангизда сиз бошингиздан ўтган барча кўргуликларни тартиб билан, чиройли қилиб ёзиб, унга барча ҳужжатларингизни, Ўзбекистондаги идораларга ёзган аммо жавобсиз (ёки адолатсиз ҳал қилинган ишлар бўйича Аризаларингизни нусхаларини) Аризага тиркаб, уларни Женевага жўнатинг.
Женевага Шикоят Аризангизни рус (ёки инглиз, француз, испан) тилида) тушунарли ва аниқ қилиб ёзинг. Унда бошингиздан ўтган воқеалар, сизнинг ҳақ ва ҳуқуқларингиз ҚАЕРДА, ҚАЧОН, КИМ ТОМОНИДАН ВА ҚАНДАЙ КЎРИНИШДА ПОЙМОЛ ҚИЛИНГАНлигини бамайлихотир тушунтиринг. Кеийн Кимларга ёрдам сўраб мурожаат қилганингиз аммо ёрдам олмаганингиз(ёки кўрсатилган ёрдам адолатли бўлмаганлиги)ни тасдиқловчи Аризангиз нусхаси(ёки квитанция, ёки адолатсиз қарор)ни илова қилинг. 

Кейин Аризангизни мана бу адресларга жўнатинг:
а) Қийноқлар ёки турли кўринишдаги инсон ҳуқуқлари поймол қилиниши бўйича: Petitions Team, Office of the United Nations High Commissioner for Human Rights Palais des Nations 8–14, Avenue de la Paix, Ch-1211 Geneva 10
Switzerland, Факс: +41 (0)22 917 90 22, емайл: tb-petitions@ohchr.org 

б)Шошилинч ишлар ва кўрилаётган ишларга қўшимчалар учун:
Special Procedures Division, Office of the United Nations High Commissioner for Human Rights Palais des Nations 8–14, Avenue de la Paix, Ch-1211 Geneva 10
Switzerland, Факс: +41 (0)22 917 90 06, E-mail: urgent-action@ohchr.org

с) Аризаларни топшириш ва кўриш тартибларини сўраш учун:
Human Rights Council Branch (complaint procedure)
Office of the United Nations High Commissioner for Human Rights
Palais des Nations 8–14, Avenue de la Paix, Ch-1211 Geneva 10, Switzerland
Факс: +41 (0)22 917 90 11, E-mail: CP@ohchr.org

Женева сизнинг Аризангизни 2 йил ичида кўриб чиқиши ва Ўзб. Ҳукуматидан сизнинг ҳуқуқларингизни ҳурмат қилинишини сўраши мумкин. Аммо масаланинг нозик жойи шундаки, БМТ Ўзб. Ҳукуматини сизнинг ҳуқуқларингизни тўла тўкис бажарилишини талаб қила олмайди.

БМТ қила оладиган асосий иш, бу Ўзб. Ҳукуматини БМТнинг сўровларини эътиборсиз қолдираётгани ва мамлакатда инсон ҳуқуқларини бузиш ҳоллари сурункали равишда давом этаётганлигини ўз Рапортларида ёзиб Ўзб.Ҳукуматини халқаро миқёсда шармандасини чиқариши, шу йўллар билан уни обрўсизлантириши мумкин холос. Бу ҳам аслини олганда катта гап. Чунки диктатурага асосланган ҳукуматларнинг ҳам ўз амбициялари бор, обрў эътиборга эришишга заруратлари бор. Шу сабабдан улар ҳар ҳолда Женева Ҳужжатларига қайсидир маънода эътибор беришга мажбурлар.
Ҳазратқул Худойберди
2011.10.30
Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (30.10.2011)
Просмотров: 1020 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Суббота, 28.06.2025, 13:34
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2025
Сделать бесплатный сайт с uCoz