АБЛАҲДАН ҚОЧ, ИФЛОСДАН ЯШИРИН
Ушбу материаллар "Сайрам ёғдуси" газетасининг сайтида берилди. http://sayram.ucoz.org/load/abla_dan_och_iflosdan_jashirin/1-1-0-15
МАКТУБЛАРДАН САТРЛАР АБЛАҲДАН ҚОЧ, ИФЛОСДАН ЯШИРИН Аблаҳдан қоч, ифлосдан яширин. Умар Хайём. Ҳурматли таҳририят! Мен "Робита" газетасиининг мухлисиман.Газетада бир гуруҳ ўзбекистонлик журналистларнинг "Робита"га қилган туҳматини ўқиб, ёқамни ушладим ва юқоридаги Умар Ҳайём бобомизнинг шеърий сатрларини эсладим."Маърифат гулшани газетасини ҳам илгари олиб турардим, энди бу газетада шунчалик ифлос, иккиюзламачи, калтабин ва калтафаҳм одамлар ишлаётганидан хабар топгач, воз кечдим.Ахир қўли эгри ё қалби нопок одамлар ясаган бешикдан одамлар ҳазар қилишади, зеро, бешик ҳам тарбияда муҳим ўрин эгаллайди.Газетанинг ҳам одамлар тарбиясидаги ўрни бор.Шундай экан, ифлос одамлар тайёрлайдиган газета ёшларимизга қандай тарбия беришини тасаввур қилдиму, ундан воз кечдим. Биринчидан, газетанинг шу вақтгача сайти бўлмаганини мен биламан."Робита" деган сайтни топиб олиб, шу сайт "Робита" газетасига тегишли бўлса керак, деб фол очиб мақола ёзиш, кечирасизлару, одамнинг эмас, молнинг иши.Иккинчидан , бу Абдукарим Мирзаев деган "ёзувчи" қаери билан ўйлайди, билмадиму, "Робита" газетасини умрида кўрган эмас.Учинчидан, Турсуной Содиқованинг мақолаларини ўғирлаб босибди, деб ёзибди.Турсуной Содиқованинг мақолаларига қачондпн бери сен эга чиқиб қолдинг, ифлос?У онахоннинг маърифат ва маънавият оламидаги мақолари барча ўзбекники, мисли қуёш йўлимизни ёритади.Пул фақат меники бўлсин, деб қуёшни тўсиб қўя олмайсанку, галварс.Бу сўзларим "Маърифат гулшани" газетаси таҳририяти жамоасига ҳам тегишли.Сара мақолаларни бериб, газета чиқаришяпти, деган айбни қўйишган.Сара мақолаларни бермай, сенлар ёзган иприсқи мақолаларни берсинми?Тўртинчидан, сенларнинг иприсқи газеталаринг ўтмай қолишидан қўрқиб, "Қўрқоқ олдин мушт кўтарар"нинг куйтга тушгансанлар.Газетанг харидоргир бўлсин, десанг, бировларга туҳмат қилма.Қайтар дунё бу, ёмонликларинг ўн ҳисса бўлиб ўзингга ва яқинларингга қайтади.Яхшиликча, вақтни бой бермай, кечирим сўра ва "Робита" газетасига келтирган маънавий зарарни қопла. Ўйлайманки, мени бошқа мухлислар ҳам қўллайди. Мавлон УМАРОВ, Чимкент шаҳри. http://hamroz.uz/autor.jpg АБДУКАРИМ РУҲИЙ КАСАЛ ЭМАСМИ? "Робита" га қилинган туҳмат менга бир гуруҳ қурбақаларнинг тинимсиз вақирлаб, одамларнинг тинчини бузаётган ҳолатни эслатди.Тинимсиз деганим, Абдукарим Мирзаев деган туҳматчи иккита сайтда ўзининг "шедеври"ни чиқаргани етмагандай, Жанубий Қозоғистон вилоятидаги газеталарга хат ёзиб, "менинг мана шу мақоламни чиқариб беринглар, пулини тўлайман" дебди.Ҳа, бойвачча?Пул бўлса чангалда шўрва эканда? Пулим бор, деб ҳалол одамларнинг ризқини қирқиб, туҳмат мақолангни чиқарасанми?Агар мақоланг туҳмат бўлмаса, бизнинг Жанубий Қозоғистонимиздаги газеталар бепул чиқаради.Демак, туҳмат қилганингни ўзинг ҳам бўйнингга олибсанда.Сен пул тўлаб чиқарасан, бу ёқда журналистлар судланиши ва жавобга тортилиши керакми?Гуноҳларингга шерик қилмоқчимисан уларни?Сени деб "Маърифат гулшани" даги айбсиз журналистлар ҳам балогардон бўлишади.Ундан кўра, Абдукарим ука, ёш экансан, ўзингни дўхтирга қарат ё бўлмаса кучли бир домлага ўқитиб юбор.Сенга ачинганимдан таҳририятга мактуб ёзяпман, акс ҳолда ёзмасдим.Балки руҳий касалдирсан, ким билади?Пулингни эса ёмон кунингга сақла.Бунақада узоққа боролмайсан, пул эса сенга кўп асқотади. Раҳматжон ПЎЛАТОВ, Чордара шаҳри, Жанубий Қозоғистон вилояти. ЭШАК ГЎШТИ ЕГАНМИ БУЛАР? http://static.restoran.uz/illustrations/pogovorim/myaso/00015106.jpghttp://ru.unsbiz.com/MOUNT/RU/upload/supply/2009/05/21/912B297CA10D57F130124C0132F763EA_12428758599354942.jpg "Қўлингдан келса, яхшилик қил.Агар яхшилик қилиш қўлингдан келмаса, унда ёмонлик қилма".Ота-боболаримизнинг бизга васияти бу.Лекин, минг афсус, васиятга тупураётган кимсалар сўнгги пайтда кўпайиб кетяпти.Булар асосан тили бошқа вадили бошқа одамлар.Одамлар дейишга ҳам тилинг бормайди. "Робита" газетасига қилинган туҳмат минглаб газетхонларимизнинг юрагига қадалган тиғ бўлди, десак, муболаға бўлмайди.Энг ёмони, калтафаҳмлар ўзининг ноҳақ эканлигини билиб турса ҳам, бўйнига олгиси келмаганлиги.Аёллар туя гўшти еса, туғиш муддати чўзилиб кетар экан.Ит гўшти еса, итнинг хислатлари одамга ўтиб кетар экан.Абдукарим Мирзаевнинг мақоласини ўқиб, "мабодо эшак гўшти емаганмикан бу йигит" деган хаёлга бордим.Ҳозир гўшт қиммат, эшак гўштидан кабоб қилиб сотаётганлар йўқ эмас.Акс ҳолда фикрлаши бошқача бўлармиди?Бисотидаги бор сўкинишларни ишлатиб мақола ёзмаган бўлармиди?Хўш, шундан кейин виждонсиз деган айб кимга тегишли экан, "Робита"гами ё Абдукарим Мирзаев билан "Маърифат гулшани" газетасигами? Олимжон Холматов, Жетисай тумани, Жанубий Қозоғистон вилояти. Таҳририятдан.Ушбу хатлар юзасидан газетхонларимизнинг фикр мулоҳазаларини кутиб қоламиз.Албатта, "Робита" газетаси таҳририяти,шунингдек,танқид остига олинган "Маърифат гулшани" газетаси таҳририяти ва Абдукарим Мирзаевдан ҳам жавоб кутамиз. ---------------------------------------------------------------------------------------------------- Барчамиз учун қадрли бўлган "Ўзигабек" сайти мухлислари ҳам бу масала юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашса, деган умиддамиз.
Источник: http://sayram.ucoz.org/load/abla_dan_och_iflosdan_jashirin/1-1-0-15 |
Категория: Мои статьи | Добавил: baht (26.11.2011)
| Автор: Бахтиёр E W
|
Просмотров: 1427 |
| Рейтинг: 2.0/1 |
Всего комментариев: 1 | |
|
|
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
![](/.s/t/979/7.gif) |
Facebookдаги адрес |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Меъморий обидалар |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Ўзбеклар Уюшмаси |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Сайт бўйлаб излаш |
|
![](/.s/t/979/9.gif) |
![](/.s/t/979/7.gif) |
Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
![](/.s/t/979/9.gif) |
|