Хуш келибсиз азиз меҳмон!
Янгиликлар ва мақолаларни "Мақолалар рўйхати" бўлимида ўқишингиз мумкин
Новости и статьи можете прочитать в разделе "Мақолалар рўйхати" (Списки статей)
Кишан кийма, мардларча ўл!
Агар ўзинг эр билсанг, мардлигинг намоён қил!
Ёвдан қўрқмас шер билсанг ғанимни бўғзидан ил!
Белда бўлса белбоғинг, ўз юртинг ҳимоя қил!
Тоабад қолар доғинг, гарки гўшанг бўлса кул.
Қабрга тўлар боғинг, қовуштириб турсанг қўл,
Душман ўзинг ичингда, ҳар қадамда огоҳ бўл.
Мирза Бобур қабрида дуобанддир очиб қўл,
Темурбек руҳи қўллар, қаддинг ростла, арслон бўл!
Ҳар ўлган бир гўдакка минг ғанимни қурбон қил!
Ҳар бир томчи кўз ёшга душман қонин дарё қил!
Отландингми курашга? – Ватанингни озод қил!
Вақтинг йўқдир кутишга, тиз чўкма, мардларча ўл!