Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Жиноят жазосиз қолса…


1990 йилги Ўш ва Узган фожеасидан кейин 20 йил отгач, Ўш ва Жалолобод воқеаларининг қайта юз бериши аввалги жиноятнинг жазосиз қолишида, деб фикр билдиришди бир гурух жабрланувчилар Ўш шаҳридаги Амир Темур шаҳарчасига ташриф буюрган чет эл журналистлари билан бўлган учрашувда.

ООНнинг журналисти Марио Джой А.П.Федченко номли 1‑ўрта мактабдан ўрин олган, шаҳарнинг турли ерларида уйлари ёқиб юборилиб, бошпанасиз қолган ички қочоқлар билан суҳбатлашди. 20 йил аввал ҳам қирғиз‑ўзбек урушида ўзбеклар жабр тортган эди. Бу йил ҳам айни ўшандек жанг уюштирилди, ўзбеклар жуда ҳам танг аҳволдамиз; уйсиз қолдик, яқин кишиларимиздан айрилдик,  дейишди улар суҳбат жараёнида.

Ўзларини  Дима(америкалик рус йигити) ва Сон Жой(америкалик корейс йигити), деб таништирган мустақил экспертлар аҳолидан олган барча маълумотларини ООН учун махсус тайёрлаётганини таъкидладилар. Улар ҳам шаҳарча аҳолиси ва вақтинчалик "меҳмонлари” (Фурқат, Қирариқ, Черемушка мавзеларидан уйлари ёниб қочиб келганлар) билан, шифокор, ҳамширалар ва беморлар билан суҳбатлашдилар.

Шаҳарчадаги ягона поликлиника бош шифокори Собитов Эркин Ахматовичнинг журналистларга билдиришича, 12 июнда булиб утган қонли воқеа оқибатида 620 нафар бемор шифокорларга мурожаат қилишган. Улардан 112 нафари ўқдан турли даражадаги жароҳатлар билан рўйхатдан ўтган. Ўша куни қазо бўлганлар эса 61 нафарни ташкил этиб, улардан 28 нафари ваҳшийларча ёқиб ташланган. Оловдан жизғинак бўлган мурдаларнинг 22 нафарининг шахси аниқланган, 6 нафари эса ҳалигача номаълум.  Қолганлари снайпер ўқларидан воқеа жойида кўз юмганлар.

Бу кўрсатгич шаҳарнинг олтидан бир қисмини ташкил қилувчи кичик микрорайонда содир бўлган фожеа натижаси, холос. Фожеанинг энг даҳшатлиси Ўш шаҳрининг марказида юз берган бўлиб, унда ўзбек миллатига мансуб аҳолининг уйлари аёвсиз ёқиб юборилган ва эгалари ўлдирилган. Бахтли тасодифлар туфайли омон қолганлар эса қўшни Ўзбекистонга қочишга мажбур бўлганлар. Ҳозирги кунда Черемушка, Шахид тепа, Тешиктош мавзеларидаги ўзбеклар қочоқ мақомини олиб, Ўзбекистонда яшашмоқда. Наримон қишлоқ ҳукуматига қарашли Молотовдаги касалхонанинг уч нафар шифокори ҳам оғир ярадорлар билан бирга чегарадан ўтиб кетишга мажбур бўлганлар. Бу ҳақда шу касалхонанинг терапия бўлими бошлиғи Акмал Ҳайдаров ўзбекистонлик журналистларга билдирди. Бу даҳшатли хунрезликни ўзбеклар иккинчи маротаба бошидан кечираётганини илова қилиб ўтди у.

Барно Исакова

Ўшдаги "Ахборот” газетаси

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (22.06.2010)
Просмотров: 1062 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вторник, 14.05.2024, 17:32
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz