Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Замондошлар, юртдошлар, дунё узбеклари, тинчлик тарафдорлари, инсонпарвар, тинчликпарвар биродарлар!


Калбида инсонийлик туйгуси жуш ураётган, ахли мумин мусулмонлар!

Киргизистон узбек ахолиси бошига вахшийларча тушган мусибатда бизнинг минглаб фарзандлар нажот кутиб шахид булмокдалар. Она сутига хали туйиб улгурмаган нораста гудаклар, чимилдик курмай жувонмарг булган ёш йигит-кизлар, ок соч оналар ва оталар кора ният билан келган вахший одам нусхида юрган хайвонлар кулида берахмларча халок булишди. Шу вахшиёна ишлар бошланган чогида Вактинча Хукумат хеч кандай оптимал чора куришмаяпти. Улар бизнинг назаримизда узлари хоинларча йул куйиб берди бунга. ТВ ва матбуотлардан умуман аник маълумот берилмаяпти, маълумотда талофот курганлар сонини 10-15 фоизи акс эттириляпти. Одил булган ОшТВ, Мезон ТВларини курсатувларини ман этиб, паралич килиши хоинлик эмасми? Бу вахшийларнинг барча килмишлари анчадан буён пухта режалаштирилгани куриниб турибди. БТРларда ва харбий кийинган кутурган аскарлар, снайперлар куролсиз Ош ерининг тургун узбек халкига ук узиб, минглаб инсонларни кириб юборишяпти. Хали биз уз еримизда мехмон булиб колдикми? Барча талон-тарож булиб, ёндирилиб вайрона булган объектлар, айнан узбекларнинг курилмалари, махаллалари, компакт яшаш жойлари буляпти, узбеклар савдо дуконлари, контейнерлари, «Мухаррам», «Юпитер» савдо маркетлари, кафе-ресторанлар: «Меркурий», «Сагдиана», «Туркистон», «Илхом», «Ала-Тоо», «Киргизистон», «Касиет» клиникаси ва бошка куплаб объектлардир. Умуман куйиб талон-тарож булиб кетган микрорайон ва кучалар: Черёмушки, Мажнунтол, Мирзаолим, Фуркат, Калинин колхози, Ош кучаси, Корасув кучаси, Калинин куча, Кизил-Аскар, Беш-капа, Ёшлар, Масалиев кучаси, Ленин кучаси. Курманжон Датка кучаси, Кирк арик, Сталин. Наримон, Турон микрорайони -1 адр, 9 адр, Амур Темур микрорайони -10 адр ва бошка унлаб куча ва объектлардир; айнан узбек мактаблари: Чулпон, Толстой, Хамза ва бошка мактаблар.

Куриб турибмизки, бу вахшийлик айнан буюк узбек халкини ёстигини куритишга йуналтирилган уруш буляпти. Нахотки дунёни титратган буюк Амур Темур, Улугбек авлодлари шундайлигича изсиз хор булиб колдими?  Бу инсон тоифадаги махлуклар хам Оллохнинг бандаларими? Уларни кандай жазо кутяпти?
Хурматли замондошлар, хаммамиз тарих олдида жавоб берамиз. Илтимос, бизнинг бу бошимизга тушган мусибатларни тушуниб ёрдам кулингизни чузишингизга, хамдард булишингизга шубхамиз йук, умид билан кутамиз.
Шу мактубни укиётган пайтда хам, унутманг, минглаб бегунох биродарларингизнинг кони дарё булиб окмокда. Хар бир дакика ганиматдир.

SOS!  SOS!  SOS!  
SOS!  SOS!  SOS!  
SOS!  SOS!  SOS!  
SOS!  SOS!  SOS!  
SOS!  SOS!  SOS!  

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (07.07.2010)
Просмотров: 1595 | Рейтинг: 2.3/6
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Понедельник, 13.05.2024, 23:18
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz