Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Мои статьи

Қўрқоқлик қулликка олиб келади!


Янги Дунё интернет саҳифаси муҳаррири Юсуф Рауловнинг саволларига сиёсатшунос Баҳодир Узоқовнинг жавоблари.


-       Қирғизистон жанубидаги ўзбекларга қарши геноцид бўйича БМТ Халқаро судига берилган Аризага олган жавобингиз сизни қониқтирдими? Умуман, ўзбекларга нисбатан геноцид бўлганлигини Халқаро судда муҳокама қилинишига эришиш мумкинми?

-       Маълумки, биз, Нидерландда яшаётган ўзбек диаспораси вакиллири, шу йил 21 июн куни Гаага (Ден Хаг)  шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жиноий ишлар бўйича Халқаро Судига Қирғизистонда ўзбек миллатига нибатан амалга оширилаётган инсониятга қарши жиноят -  Геноцид факти бўйича жиноий иш қўзғатилишини талаб қилиб Ариза имзолаб топширган эдик. 30 июн куни мен мазкур Олий маҳкаманинг Прокуратурасидан бизнинг Аризамиз асосида биз тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб чиқишга киришганликлари тўғрисида расмий хат олдим. Биз ҳали бизни қониқтирадиган ёки қониқтирмайдиган бирор жавоб олганимиз йўқ. Умуман олганда бу жараён жуда кўп вақт ва қўшимча маълумотларни тақдим қилишни талаб қилади. Бу табиий жараён. БМТ Халқаро Судига геноцид факти бўйича жиноий иш очишни сўраб саноқли Аризалар тушади десак муболаға бўлмас. Халқаро Суднинг Аризаларни қабул қилиш ва улар асосида текширувлар ўтказиш бўйича БМТ Бош Ассамблеяси тасдиқлаган қонуний меъорлари бор. Масаланинг бу аспектини кейинчалик алоҳида ёритармиз. Биз Аризамизни топширишдан олдин Рим статутига аъзо бўлмаган Қирғизистондаги оммавий қирғин тўғрисида ёзилган Аризамизни Халқаро суддагилар қабул қилишадимикан деган хаёлда иккиланишимиз бор эди. Лекин, халқаро ҳуқуқ меъорлари бизнинг Аризамизни қабул қилиб кўриб чиқишни тақозо қилар экан.


-       Қирғизистонда шу йилнинг июн ойида бўлган оммавий қирғин бўйича далиллар ва маълумотларни қўлга киритиш ва Халқаро судга тақдим этиш бўйича кимлар билан ҳамкорлик қилаяпсиз? Бу борада жамоатчиликнинг қандай ёрдамига эҳтиёжингиз бор? 

-       Биз Қирғизистондаги оммавий қирғин бўйича далилларни тўғридан-тўғри жабрланувчилардан, интернет орқали тарқатилган фото ва видео ҳужжатлар, ҳаттоки Қирғизистон расмий ОАВ тарқатган бир томонлама ёритилган воқеликлардан олдик ва Гаага Халқаро Суди Прокуратураси томонидан ўрганилаётган жиноий ишни доимий равишда Қирғизистонда жабрланган ўзбеклардан келаётган аниқ фактлар ёзилган Аризалар билан тўлдириб бораябмиз. Лекин, жабрланувчилардан бизга мурожаат этаётганлар сони биз тахмин қилганимиздан жуда кам. Ҳар нарсани ўз вақтида қилингани маъқул, темирни қизиғида босиш керак.  Биз бу ишни бошлаганимизда кўпчилик мухолифат фаоллари ва Қирғизистонлик ўзбеклар бизга яқиндан ёрдам қилишларини билдиришган эди, афсуски амалда ҳеч қанақа ҳаракат сезилмаяпти.

Шуни мамнуният билан айтишим мумкинки, халқаро қонунчилик бўйича йирик мутахассис бўлган хорижий олимлардан ҳам бизнинг бу ишимизда йўл кўрсатувчи маслаҳатчиларимиз бор.

 

1.    - Ўзбек қатлиоми бўйича халқаро суд иш бошласа кимлар жавобгар сифатида судга тортилиши мумкин? 

Менимча, Халқаро суднинг хулосасини олдиндан башорат қила олмасак керак. Бунинг асосий сабаби, бизнинг тажрибамизда бунақа амалиёт илгари бўлмаган ва биз халқаро ҳуқуқ меъорларини яхши билмаймиз. Агарда биз кўзлаган мақсадимизга эришсак, Қирғизистон расмий ҳокимияти ўз фуқороларининг элементар ҳуқуқларини таъминлаб бера олмаганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилишлари шарт бўлади деган фикрдаман. БМТ Халқаро суди давлатнинг амалдаги президентини қамаш тўғрисида чиқарган қарорини ҳисобга олсак, мазкур Олий маҳкама ҳақиқат қарор топиши учун ўзбеклар ишониши мумкин бўлган ягона ташкилотдир.

- 1990 йилнинг июн ойида Ўшда бўлиб ўтган ўзбек қирғини ҳақида ҳам судда иш кўриладими? Бунинг учун сизда етарли далиллар борми?


Биз Халқаро судга тақдим қилган ҳужжатлар орасида 1990 йилги Ўшдаги қирғинга оид материаллар ҳам мавжуд. Лекин, Гаага Халқаросуди 2002 йилдан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган, шу сасбабли 2002 йилнинг иккинчи ярмидан кейинги содир этилган жиноятлар бўйича тушган Аризаларни кўриб чиқади. Шу сабабдан биз 1990 йилги Ўш фожеаси бўйича далилларни тўплашга фаол ҳаракат қилмаябмиз. Бу деганимиз, мазкур жиноят бўйича материалларга асло эътибор берилмаяпти дегани эмас. Агарда кимда шунақа далиллар бўлса албатта тарих учун тўплашимиз керак.


-Қирғизистондаги ўзбек қатлиомини ўрганиб  келаётган мутахассис сифатида айтингчи, бу муаммолар қандай якун топиши мумкин?    


-Тақдир тақозоси, мутахассислигим ва хизмат фаолиятим туфайли 1987 йилдан 1997 йилгача илмий-практик сафарлар билан Ўзбекистоннинг барча вилоят ва туманларида ҳар хил муаммоларни тадқиқ этиш бўйича лойиҳаларда иштирок эганман. Маълумотим олий, ихтисослигим тарихчи-жамиятшунос, мутахассислигим этносоциолог (ЎзФА Тарих институтида ишлаганман ва аспирантурада ўқиганман). 1989 йилда Фарғонада бўлган ўзбек-месхети турклари фожеаси, 1990 йилда Ўшда бўлган қирғиз-ўзбек  фожеаси юз берган вақтда воқеа содир этилган жойларда илмий экспедиция таркибида иштирок этганман.

Қирғизлар томонидан амалга оширилган қатлиомни ўзғўзидан (стихийно) ёки учинчи кучлар пухта тайёрлаб амалга оширди деб жўн жавоб топишга уринишлар ноўрин деб ҳисоблайман. Агарда Бакиевчилар ёки бошқа кучлар режалаштирган амалиёт бўлганида 1990 йилдаги қирғинни қандай тушунтириш мумкин? Менимча фожеанинг илдизи тарихга боиб тақалади. Ҳамма гап Россия томонидан Ўрта Осиё халқларини сунъий тўсиқлар билан ажратиб юборилганлигида. Тарихий ҳақиқат қарор топмагунича, яъни ўртадан сунъий тўсиқлар олиб ташланмагунича шунақа фожеалар, дини бир, тили бир, тўйи ва азаси бир, урф-одатию қабристони бир халқлар кимларнингдир сиёсий найранглари қурбони бўлаверадилар.

Қирғизистоннинг жанубидаги реал воқеликка келсак, бу ерга яқин кунларда халқаро тинчликни таъминлаш кучлари киритилади. Ўш ва Жалолободлик ўзбеклар ўз ҳаётларига ҳавф камайганлигини ҳис этган заҳотиёқ дастлаб Қирғизистон таркибида тўлиқ автономия талаб қилишлари лозим деб ҳисоблайман. Чунки, ҳозирги юзага келган шароитда уларнинг ўзлигини, қадриятларини, қолаверса яшаш учун элементар  ҳуқуқларини фақатгина Автономияга эришиш орқали сақлаб қолиш мумкин. Кейинги босқичларни башорат қилмай қўя қолайлик. Вақт олий ҳакам! Ўша кунларгача яшаш насиб этса кўрамиз, Худо хохласа!

Оддий халқ қирғиз расмийларининг маккорона "миллий ярашиш” сиёсати қурбони бўлиб, ўзбекларни жиноятчига чиқариб ҳамма айбларни ўзбекларга ағдаришга уринаётганликларига бефарқ қараб ўтирмаслиги ҳозир ўта муҳим! Қўрқоқлик қулликка олиб келади!

Фурсатдан фойдаланиб, Қирғизистондаги ўзбекларга яна бир марта мурожаат қилмоқчи эдим. Жиноят жазосиз қолмаслиги керак. 20 йил илгари содир этилган қатлиом иштирокчилари жазосиз қолган эди. Ўша жиноятни содир этганларнинг фарзандлари бугунги кундаги қатлиомни амалга оширмоқдалар.  Минглаб бегуноҳ ўлдирилган миллатдошларимизнинг руҳлари чирқирамасин десангизлар, келажакда шунга ўхшаш мудҳиш фожеалар такрорланмасин десангизлар жиноятчиларнинг кирдикорларини фош этишимизга кўмаклашинг! Қонхўрларнинг инсониятга қарши жиноятлари учун халқаро қонун доирасида жазоланишларига эришайлик! Фақатгина барчамиз биргаликда иш юритсак юзимиз ёруғ бўлади. Ҳар ёмондан бир яхшилик чиқади деган дон халқимиз, бошимизга тушган улкан фожеа бизларни бир тан бўлиб жипслаштирувчи омил бўлиб хизмат қилсин! Ожизларча йиғи-сиғи қилиб ғанимларимизга ғамимизни кўрсатмайлик! Бошимизни баланд кўтариб оғир дамда бир-биримизга далда ва мададкор бўлайлик!

Ақли калталар уйимизни ёқиб, фарзандларимизни куйдириб, суюкли ёрларимизни зўрлаб ўзларининг жирканч ҳайвоний ҳислатларини намоён қилишди. Биз ақл билан иш юритиб, шу ҳайвонларни миллат сифатида йўқолиб кетишига эришайлик! 

Категория: Мои статьи | Добавил: Sultonbek (07.07.2010)
Просмотров: 896 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вторник, 14.05.2024, 08:13
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz