Бугун, 31 июл куни Интернет тармоғи яна бир машъум хабарни тарқатди...
2011 йил 17 июл куни Россиянинг Чита шаҳрида Ўшлик иқтидорли ўзбек ўғлони Ҳожиакбар Умар оламдан ўтди. Ўзининг хушмуомалалиги, ўткир зеҳнлиги ва сеҳрли овози билан кўплаб миллатдошларимизнинг қалбига йўл топган бу ёш йигитнинг оламдан ўтганлиги ҳақидаги хабар барчамизнинг юрагимизни бир парчасини юлиб кетди.
Марҳум укамиз Ҳожиакбаржоннинг оила аъзоларига ва яқинларига жаҳондаги барча ўзбекларнинг номидан таъзия билдирамиз. Яратган марҳумнинг охиротини обод қилсин! Ўшлик укамиз, дўстимиз Ҳожиакбаржоннинг порлоқ хотираси юрагимизнинг тўрида абадий сақланажак!
Ҳожиакбар Умарнинг қисқа, лекин мазмунли ҳаёт йўлини, ижод намуналарини сайтимизда ёритиб борамиз.
"Ўзбеклар Уюшмаси" ташкилотининг фаоллари Ҳожиакбар Умарнинг дўстлари
|