Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Она доғи!
Мирзахалилова Шарипа исмли жабрдийда миллатдошимиз Ушдаги киргинда улдирилган 
17 яшар угли Сардоржонга багишлаб ёзган шеърни сахифамиз мухлисларининг эътиборларига хавола килаябмиз.

Уз махаллаларини, кариялар, аёллар ва ёш болаларни кутурган итларнинг тажовузидан химоя килиб халок булганларнинг айби - узбек миллатига мансуб булганлигида эканлигини хар бир узбек унутмаслиги шарт! Шахидларнинг порлок хотираси бизнинг юрагимизда мангу мухрланиб колажак!
 
Оллоҳ берган боламни
Ёмонлар отиб кетди,
Кỳз олдимда Сардоримни
Жонимни олиб кетди.
 
Онам деб жоним болам
Жонини қурбон қилди,
Онасини ўрнига
Кўксини тутиб берди.
 
Ўн етти ёш боламни
Ёмонлар отиб кетди,
Менинг юрагимни
Томирини чопиб кетди.
 
Кўзимни очиб кỳрсам
Дунё қаронғи экан,
Танимга жоним сиғмас
Ўзимни қỳяр жой бỳлмас.
 
Жоним халак не қилай
Боламни соғиндим жуда,
Ўн етти ёш боламни
Ёмонлар отиб кетди.
 
Бу дунёда хақиқат
Бỳлганмиди авваллар,
Бегунох инсонларни
Отганмиди авваллар.
 
Кенг кỳчамиз тор бỳлди
Уйларимиз кул бỳлди,
Фарзандларимиз доғида
Ота-оналар хор бỳлди.
 
Фарзандларимиз доғида
Оналар қон йиғлади,
Ўн етти ёш боламни
Ёмонлар отиб кетди.
 
Ёш умрини хазон қилиб
Жонини олиб кетди,
Мен шỳр пешона онани
Юрагин олиб кетди.
 
Соғинсам жоним болам
Излайин қаерлардан,
Соғинсам нури дийдам
Излайин қаерлардан.
 
Кулиб турган юзингни
Соғиндим жоним болам,  
Хỳп буважон деган сỳзингни
Соғиндим жоним болам.
 
Ачỳм-ачỳм деп суйкалиб
Онажоним деганинг
Эркатойим, кенжам болам
Соғиндим жоним болам.
 
Сени отган хайвонларни
Оллоҳ жазосин берсин,
Сени умринг қирқанларни
Оллоҳ умрини қирқсин.
 
Чин дунёни шахиди бỳл
Чин дунёни сардори бỳл,
Бỳлмадинг акаларинг сардори
Жаннатларда сардор бỳл.
 
Узун қора қошингни
Қиларди хамма хавас,
Қош кỳзи чиройли деб
Қиларди хамма хавас.
 
Ўнг қỳлин кỳксига қỳйиб
Салом берарди болам,
Хатто жонини олганларга
Ака деб турган болам.
 
Икки қỳлини кỳксига қỳйиб
Жонини берган болам,
Чин дунёни шахиди бỳл
Чин дунёни сардори бỳл.
 
Онанг Шарифахон
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (09.02.2011)
Просмотров: 590 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 16:51
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz