Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Муаззам Иброҳимова. Жумадан сўнг.

 
Чин дуосин мустажобин бергин Аллоҳ,
Сенинг билан нурли суҳбат қурди бегим.
Бандаларинг қаторида Раббим дея,
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Жамоатда жам бўлар пок мўмин аҳди,
Жамоатдан қўрқиб синар шайтон шаҳди
Ҳар юракнинг соф нияти Тангри таҳти
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Комилликка даъвоси йўқ вале оқил,
Кўзларида илоҳий нур айлар чақин
Чин бандангни қаторида суюб боққин.
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Мадад бўлгин халол қилган ҳар корингда,
Омадин бер фано номлиғ бозорингда,
Зикринг бўлсин беандиша , безорингда
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Сиринг сотар ярми сотқин, ярми суллоҳ,
Ишинг тушса ит қавмида дўсти гумроҳ,
Дўсти-душман қалбини ҳам покла Аллоҳ,
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Ихлос бирла чин инсонга айланар тан,
Руҳимизга тоза юрак бўлсин Ватан,
Таҳоратла қўш кафтини очиб зотан.
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Халол давлат, солиҳа ёр мулки нодир,
Адл дилбанд меҳрида ҳам меҳринг бордир.
Ҳар бандангдан шу меҳрла бир из қолдир.
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Суннату, фарз чиройида нурланди қалб,
Сажданг қилмоқ қаноатли қулга матлаб,
Ризқи улуғ, баҳти қутлуғ бергин ё Раб
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Ақли хуши қайси зийрак бандангдан кам,
Қара, битта шеърим ўқиб кўзлари нам,
Шукронам деб қабул қилгин буни Эгам,
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
 
Чин дуосин мустажобин бергин Аллоҳ,
Сенинг билан нурли суҳбат қурди бегим.
Бандаларинг қаторида Раббим дея,
Жойнамоздан умид билан турди бегим,
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (16.07.2011)
Просмотров: 632 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 1
1 малик  
0
Зўр шеър!Боракалло!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 20:57
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz