Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!
 Каталог статей
Главная » Статьи » Шеърият

Муаззам Иброҳимова. " Болам"


Ўш қирғинига бир йил тўлди

Чала ёнган айвончада қўғирчоғинг қопти болам,
Қучоғингдан тушмас эрка овунчоғинг қопти болам,
Дўмбоққина қўлчасида кўзмунчоғинг қопти болам.
Кўзмунчоғинг билагчангда турганида ўлмасмидинг,
Ўз Ўшингни, ўз уйингни маликаси бўлмасмидинг.

Атак- чечак қадам ташлаб жаннатларга кетган малак,
Оёқчангни ўпган йўлак, райҳонлардан сўраб ҳалак,
Сенсиз келган баҳорларнинг ифорлари ҳам бедарак
Шу ховлида униб-ўсиб, шоду- қувноқ юрмасмидинг,
Чимилдиқда келин бўлиб ойдай тўлсанг бўлмасмиди.

"Хола- хола” ўйнадингу, бола бўлиб кединг болам,
Юрагимни қақшатган бир нола бўлиб кетдинг болам,
Қароғимдан узилмас бир жола бўлиб кетдинг болам.
Хола бўлсанг бўлмасмиди, амма бўлсанг бўлмасмиди
Қўғирчоқмас ўз болангга она бўлсанг бўлмасмиди?!

Айтилмаган аллаларим – аламларим кўксимда тош,
Эртакчалар мозорингдан дилгир қайтар кўзлари ёш,
Эй боламни отган малъун, зй зўравон, эй бағри тош
Юрагинга дунёларнинг дарди тўлса бўлмасмиди,
Сенинг ҳам бир донагина боланг ўлса бўлмасмиди?!

Майна- мазах бўлдик бугун қарға, қузғун, бойқушларга,
Кечагина кафтимиздан дон талашган ёвқушларга.
Қиёмати кўпмасмиди тўлиб шунча қарғишларга,
Қурол тутган қўлларини юлиб кетса бўлмасмиди,
Жуссасини кўтарган ер куйиб кетса бўлмасмиди?!

"Сартча” деган бир шум ёрлиқ ҳукм бўлди заволингга,
Беиймонлар, беҳудолар етқазмади камолингга,
Боқай десам бир боргина фариштадай жамолингга
Қаро тупроқ бир пасгина қучоғидан қўймасмиди,
Сарт деганни етти пушти куйиб кетса бўлмасмиди.

Бурасойнинг сувлари қон- Оқбурамас энди абад,
Сендай қанча бегуноҳга тўлқинлари бўлди лаҳад,
Ўзбек ундан сув ичолмас, томоғида турса нафрат.
Боболаринг боққан дарё тошиб кетса бўлмасмиди,
Ўтовларин ўзанига тошиб кетса бўлмасмиди?!

Сиёсатдан йироқ болам, тингла қалбим наърасини,
Ўшу, Ўзган хатто Пишпак Темур бобонг қалъасидир,
Бино қўйган Манаси ҳам бир келгинди боласидир,
Бобур Мирзо Хиндга кетмай қолиб кетса бўлмасмиди,
Ёки битта қолмай баърин қириб кетса бўлмасмиди.

Тупроқ эмас, Аллоҳимга бердим сени мунчоқ болам,
Энди менмас малойиклар очсин сенга қучоқ болам,
Қўғирчоғин асраб қолиб ёнган эй қўғирчоқ болам,
Шу меҳрингдан қотилларга пича берсанг бўлмасмиди,
Бемеҳрлар ўлмасмиди, беиймонлар бўлмасмиди.

Чала ёнган айвончада қўғирчоғинг қопти болам,
Қучоғингдан тушмас эрка овунчоғинг қопти болам,
Дўмбоққина қўлчасида кўзмунчоғинг қопти болам…
Категория: Шеърият | Добавил: Sultonbek (08.06.2011)
Просмотров: 589 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 2.2/4
Всего комментариев: 1
1 Бекзод  
0
Оллоҳ сабр берсин! Худо хохласа бу ланатиларни битта қўймай қиличдан ўтказамиз оллоҳ мадад берсин!

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Четверг, 02.05.2024, 22:12
Приветствую Вас Мехмон
Главная | Регистрация | Вход
Facebookдаги адрес
Меъморий обидалар
Ўзбеклар Уюшмаси
Сайт бўйлаб излаш
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0

Copyright MyCorp © 2024
Сделать бесплатный сайт с uCoz